СЎЗ. Одил Ёқубов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Одил Ёқубов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-26-623-0
Скачать книгу
ижтимоий кучнинг хусусиятларини атрофлича тўла ёритиб бермаганини айтади, улар асарда савдогарлар табақаси моҳиятини ташувчи шахслар эмас, балки ўз даври учун нисбатан илғор қарашларни акс эттирувчи кишилар эканлигини етарли ҳисобга олмайди. Ёзувчи «Қутлуғ қон» романида айни шу ўзи илгари сурган концепцияга тўла риоя қилади. «Навоий» романида эса ўзгачароқ манзарага дуч келамиз. Ҳаётий ҳақиқат, мавзу – материал, асарнинг ғоявий-бадиий ният характеридан келиб чиққан ҳолда адиб қаҳрамонлар танлаш ва уларнинг талқинида энди муайян даражада Қодирий тажрибасига таянади, қаҳрамонларнинг ижтимоий келиб чиқиши, мавқеи билан уларнинг ирода йўналиши, асарда тутган ўрни, кураш-интилишлари ифодасида, В.Белинский айтган анохранизм, бадиий ниятга кўра тарихий ҳодисаларни «ўзгартириб кўрсатиш» анъанасидан ҳам фойдаланади. Чунончи, Навоий ижтимоий мавқеи жиҳатидан катта мулк эгаси, саройда улкан мансабларни эгаллаган, бош вазир, бек лавозимларига кўтарилган одам. Ойбек Навоий ҳақидаги тадқиқотларида бу ҳолатни алоҳида таъкидлаб ўтади, аммо ёзувчи романда Навоий ҳаёти билан боғлиқ бу жиҳатларни атайин четлаб ўтади, Навоий образида катта мулкдорга, мансабдорга хос социал хусусиятларни очишга асло уринмайди, уни асосан халқпарвар, эркпарвар, адолатпарвар гуманист аллома сифатида талқин этади; саройдаги яна айрим илғор тарихий шахслар ҳам шу тарзда берилган. Шу жиҳатдан қараганда, шахсан менга «Ўткан кунлар»даги Юсуфбек ҳожи Навоий образининг поэтик модели бўлиб туюлади. Юсуфбек ҳожини қийнаган кўп ҳаётий жумбоқлар, ўзаро урушларга, беҳуда қон тўкишларга қарши туриш, мансабдорларни адолатга, инсофга ундаш, халқнинг бирлиги, осойиши, фаровонлиги учун кураш, ақл-идрок тантанасига ишонч – булар кейинчалик Навоий образида ҳаётий фактлар асосида янги куч билан кенг масштабда намоён бўлди.

      Шу тариқа «Ўткан кунлар» ва «Меҳробдан чаён»нинг таъсири, ҳар икки роман тажрибаларидан ижодий ўрганиш, уларни ижодий ривожлантириш самараси бўлган ўринлар «Навоий» асарида бир талай. Дўстга садоқатли, фидойи Султонмурод «Меҳробдан чаён»даги Султоналини эслатади, Дилдор билан Арслонқулнинг севги саргузаштлари, Дилдорни ҳарамдан қутқариш, саройдаги муҳит, хилма-хил интригалар ифодасида ҳам Қодирийга бориб туташадиган ўринлар йўқ эмас.

      ЁЗУВЧИ. Адабиёт ривожида ғалати қонуниятлар бор. Гарчи, улкан санъаткорлар орасида қизғин баҳслар кетса-да, ҳар бир ижодкор ўз принципларига амал қилиб, ўз йўлидан боришга ҳаракат қилса-да, у ўзгалар тажрибасини баъзан онгли равишда, баъзан эса беихтиёр тарзда қандайдир даражада ўзлаштиради. Сиз «Навоий» билан Қодирий романлари орасида параллеллар мавжудлигини айтяпсиз. Дарҳақиқат, бу романлар орасида мавзу, материал, ҳаётий проблематика, қаҳрамон ва конфликт жиҳатидан муштаракликлар кўп. Агар синчиклаб ўрганилса, Сиз Қодирий принципларидан кескин фарқ қиладиган асар санаган «Қутлуғ қон»да ҳам, хусусан, унинг поэтикаси, айрим сюжет линияларида «Ўткан кунлар»ни эслатадиган