Ибтидо. Дэн Браун. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Дэн Браун
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-179-5
Скачать книгу
видео пайдо бўлди – ёш телеевангелист “Худонинг зарраси” деб номланган бестселлер китобни чангаллаганча қичқирмоқда: “Биз Худони қалбимиздан қидиришимиз керак, атомлардан эмас! Аҳмоқона тажрибага миллиардлаб доллар маблағ сарфланиши Техас штати учун шармандалик ва Худога исёндир!”

      – Мен айтган низолар, – Эдмонднинг овози эшитилди яна, – диний хурофотлар илм‐фан йўлига ғов бўлганини кўрсатади. Лекин бу дин сабабли чиқаётган урушлар олдида хамир учидан патир, холос.

      Шифтни бугунги жамиятнинг даҳшатли тасвирларидан иборат коллаж қоплади – генетик лабораториялар олдидаги намойишлар, Трансгуманизм конференциясида ўзига ўт қўйган роҳиб, қўлларини мушт қилганча “Ибтидо” китобини ушлаб олган евангелистлар, Дарвин‐балиқни еб қўяётган Исо‐балиқ тасвири, ҳужайра тадқиқотлари, гомосексуализм, абортга қарши осилган нафрат ифодаланган постерлар, ўз ўрнида, уларга жавобан ёзилган норози баннерлар…

      Қоронғиликда ётаркан, Лэнгдоннинг юраги титраб кетди. Сўнг унинг остидаги майсалар ҳам титрашга тушди. Титроқ кучайиб боргач, Лэнгдон ер ҳақиқатдан ҳам қимирлаётганини сезди. Лэнгдоннинг танаси ернинг қимирлаши натижасида силкина бошлади ва бутун зални шовуллаган овоз тутди.

      Профессор овозни таниди: тоғдан тушаётган дарё шарқираб оқади. Товуш ҳозир майсазор остидаги карнайлардан таралмоқда. Лэнгдоннинг юзи ва танаси узра совуқ ҳамда нам туман кўтарилди. У ўзини тезоқар дарё ўртасида ётгандек ҳис қилди.

      – Эшитяпсизми? – сўради Кирш баланд овозда. – Илм дарёси ўз қирғоқларидан тошмоқда.

      Дарё шовқини янада баландлаб, Лэнгдоннинг ёноқларига сув томчилари урилди.

      – Инсон оловни кашф этгандан буён, – хитоб қилди Эдмонд шовқин ичида, – бу дарё куч тўпламоқда. Ҳар бир кашфиётимиз янги кашфиётларни яратишимиз учун воситадир. Ҳар бир кашфиётимиз бу дарёга бир томчи бўлиб қўшилади. Бугунги янгилик томчи эмас, шиддаткор селдек дарёни ўзанидан тоширади. Унинг кучини ортиқ тўхтатиб бўлмайди.

      Зал ҳануз титраётган эди.

      – Биз қаердан келганмиз?! – қичқирди Эдмонд. – Олдинда бизни нима кутмоқда?! Бу жумбоқларнинг жавобини топиш инсоният тақдирига битилган! Минглаб йиллар давомида ечимга олиб борувчи тадқиқот усулларимиз юксак даражада ривожланиб келди!

      Галерея ичида қаттиқ шамол эса бошлади, дарёнинг шовуллаши қулоқни кар қиладиган даражага етди.

      – Эътибор қилинг, инсон оловни кашф қилгандан бошлаб, ғилдиракни ихтиро қилишигача миллион йил вақт ўтди. Ғилдиракдан босма қоғозгача бўлган вақт атиги бир неча минг йилни ташкил этди. Орадан бир неча юз йил ўтгач, телескоп бунёд бўлди. Кейинги асрларда, жуда қисқа вақт оралиғида, буғ машинасидан бензинда юрувчи автомобилларга, ундан ракеталар яратишга муваффақ бўлдик. Шундан сўнг ДНКмизда ўзгариш қилишга қандайдир йигирма йил керак бўлди, холос. Бизнинг замонамизда ҳар ой илмий янгилик қилинади, – қичқиришда давом этди Кирш. – Яна бироз муддат ўтгач, бугунги энг тезкор суперкомпьютер кўзимизга алмисоқдан