Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари. Кэл Ньюпорт. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Кэл Ньюпорт
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-167-2
Скачать книгу
ҳолда кескин қисқартира олган.

      Адам Грантнинг мисоли шуни кўрсатадики, ушбу интенсивлик формуласи нафақат талабаларнинг умумий баҳо рейтингига, балки бошқа ақлий зўриқишни талаб қиладиган ишларга ҳам тааллуқлидир. Аммо нега шундай бўлиши керак эди? Бу саволга Миннесота университетининг бизнес профессори Софи Лерой қизиқарли тарзда жавоб беради. Лерой ўзининг 2009 йилдаги “Ишлаш нега бунча қийин?” мақоласида “эътибор қолдиғи” эффекти деган атамани киритди. Мақоланинг ки риш қисмида муаллиф тадқиқотчилар бир вақтда бирдан ортиқ вазифани бажаришга уринишнинг ишга таъсирини ўрганиб чиққанини айтади, лекин замонавий офисларда бир нечта лойиҳа устида кетма-кет ишлайдиган одамларни учратиш одатий ҳолдир. “Бир йиғилишдан иккинчисига бориш, бир лойиҳа устида ишни бошлаб, кўп ўтмай бошқасига ўтиб кетиш – ташкилотлар ҳаётининг бир бўлаги”, дейди Лерой.

      Мазкур тадқиқот иши аниқладики, бирор А вазифадан Б вазифага ўтганингизда диққатингиз зумда ўзгармайди – диққатингиз қолдиғи биринчи вазифада қолади. Агар А вазифа чекланмаган ва интенсив бўлмаса, қолдиқ кўпроқ қолади, ҳатто бошқасига силжимасдан биринчи вазифани тугатсангиз ҳам диққатингиз маълум муддат бўлинганича қолади.

      Лерой лабораторияда вазифаларни ўзгартириш орқали диққат қолдиғи эффектининг ишга таъсирини ўрганди. Ана шундай тажрибалардан бирида у тажриба иштирокчиларига сўз пазлларини ечишни топширди. Синовларнинг бирида иштирокчилар ишига аралашиб, уларга бошқа қийин вазифани топширди. Яъни резюмелар билан танишиб чиқиб, ишга олиш бўйича тахминий қарорлар чиқаришлари кераклигини айтди. Бошқа синовда эса уларга кейинги вазифани беришдан олдин пазлларни тугатишларига қўйиб берди. Пазл ва ишга ёллаш вазифалари оралиғида Лерой биринчи вазифанинг қолдиқ миқдорини аниқлаш учун тезкор лексик қарорлар ўйинини ўтказди.4 Шу ва шунга ўхшаш тажрибалар натижалари аниқ бўлди: Вазифаларни ўзгартиргандан сўнг, диққат-эътибори бўлинган одамлар навбатдаги вазифада яхши натижа кўрсатмайди ва қолдиқ қанча кўп бўлса, бажарилган вазифа шунчалик чала бўлади.

      “Диққат қолдиғи” тушунчаси интенсивлик формуласининг не сабабдан тўғри эканлигини тушунтиришга ёрдам беради ва шу асосда Грантнинг самарадорлик сирини очиқлайди. Узоқ вақт давомида фақат бир мураккаб вазифани бажариш орқали Грант диққат қолдиғининг салбий таъсирини камайтиришга эришади ва бу, ўз навбатида, унга ягона вазифани сифатли бажаришга имкон беради. Грант мақола устида бир неча кунлаб ёлғиз ишлаб, тўхтовсиз чалғишлар ичида ишлаётган одатдаги профессордан кўра анча юқори самарадорликка эришади.

      Гарчи Грантнинг ҳаддан зиёд хилватнишинлигини тўлиқ такрорлай олмасангиз ҳам (иккинчи бўлимда теранликни режалаш учун турли хил стратегияларни кўриб чиқамиз), “диққат қолдиғи” тушунчаси ҳамон аҳамиятли, зеро бироз бўлса‐да чалғитувчи вазиятларда ишлаш иш натижангиз учун барибир зарарли бўлиши мумкин. Почтангизга келган хатларга


<p>4</p>

Лексик қарорлар ўйинида экранда ҳарфлар қатори кўрсатилади; баъзилари ҳақиқий сўзларни ҳосил қилса, баъзилари ундай эмас. Ўйинчи сўзнинг ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслигини “ҳақиқий” ва “ҳақиқий эмас” тугмаларини босиш орқали тезроқ белгилаши лозим. Ушбу тестлар ўйинчининг онгида нечта аниқ калит сўз фаоллашганини ҳисоблашга ёрдам беради, чунки кўпроқ фаоллик ўйинчини “ҳақиқий сўз”ни у экранда зоҳир бўлган заҳотиёқ таниб олишига ёрдам беради.