Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари. Кэл Ньюпорт. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Кэл Ньюпорт
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-167-2
Скачать книгу
англатишини аниқ билмайди. Уларда ишларига нақадар муносиблигини кўрсатувчи “h-index” ҳам, терилиб турган таъмирланган мототцикллар ҳам йўқ. Ушбу бўшлиқни тўлдириш учун кўпчилик самарадорлик анча сезиларли бўлган пайтга – саноат асрига қайтаётгандек туюлади.

      Буни тушуниш учун заводларда йиғув конвейерлари билан бир вақтда пайдо бўлган, Фредерик Тейлор асос солган “Самарадорлик ҳаракати”ни эслаш лозим. Фредерик қўлида секундомер билан ишчиларнинг ҳаракат тезлигини текширгани билан машҳур. У ишчилар ишни уддалаш учун тезликни қандай орттираётганини ўрганган. У вақтда маҳсулдорликни баҳолаш осон эди: муайян вақт бирлигида ишлаб чиқарилган маҳсулот. Афтидан, бугунги бизнес дунёсида аксарият ақлий меҳнат ходимлари бошқа ғоя тополмай, профессионал ҳаётларининг бетартиб майдонида ўз қийматини кўрсатиб қўйиш учун маҳсулдорликнинг эски таърифига мурожаат қилишяпти. (Дэвид Аллен унумли иш оқимини тасвирлаш учун ўзига хос “ғалати матоҳлар” иборасидан фойдаланди.) Менимча, бу ходимлар зоҳирий бандликка интилмоқда, чунки қадр-қимматини намойиш қилишнинг яхшироқ йўли йўқ уларда. Бунга қуйидагича ном берайлик:

      Бандлик самарадорлик мезони сифатида: ўз ишида самарадорлик ва қадрлиликни кўрсатадиган аниқ мезон йўқлиги боис, кўплаб ақлий меҳнат кишилари маҳсулдорликнинг саноатдаги мезонига юзланмоқда: кўзга кўринарли кўп иш қилиш.

      Бу ҳолат бошқа кўплаб теранликдан чалғитувчи одатларнинг кенг тарқалгани сабабини изоҳлайди. Соатлаб электрон хатлар қабул қилиб ва жўнатиб ўтирсангиз, доимий равишда учрашувлар уюштириб, уларда фаол қатнашиб турсангиз, худди “Hall”дек тезкор хабарлашувга муккангиздан кетган бўлсангиз ёки учраган одамдан янги ғоя олиш илинжида офис бўйлаб изғисангиз – булар бари омма олдида сизни банд одамдек кўрсатади. Агар бандликни маҳсулдорликнинг мезони деб билсангиз, бундай хатти-ҳаракатлар ишингизни яхши бажараётганингизга ўзингизни ва бошқаларни ишонтиришда жуда асқатади.

      Лекин бу қараш ҳам жуда мантиқсиз эмас. Баъзи бировлар учун иш фақат шундан иборатдек туюлади. 2013 йилда “Yahoo”нинг янги раҳбари Марисса Маер ходимларига уйдан ишлашни тақиқлаб қўйди. У “Yahoo” ходимлари компания серверига масофадан туриб кирадиган шахсий виртуал тармоқ журналларини текшириб чиққач шу қарорга келганди. Маернинг дили хира тортди, чунки уйидан ишлаётган ходимлар кун давомида серверга жуда кам кирарди. У ходимларини эмейлларини текширишга (серверга кириш учун асосий сабаб) етарлича вақт сарфламагани учун жазолаётганди. “Агар ишлаётганингиз кўриниб турмаса, сизларни самарасиз ходимлар деб ҳисоблайман” дея таъкидлаган у.

      Холисона ёндашсак, бу ғоя эскириб қолганини англаш қийин эмас. Ақлий меҳнат йиғиш конвейери эмас ва маълумотларни саралаб керагини олиш банд бўлиш билан доим ҳам тўғри келавермайди. Аввалги бобда ҳикоя қилинган Уортон университетининг энг ёш профессори Адам Грантни эсланг, у ёзиш учун ташқи дунёдан ўзини имкон қадар иҳоталашга ҳаракат қилади. Бу иш э