Ёлғонлар шаҳри. Рамита Наваи. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Рамита Наваи
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-164-1
Скачать книгу
оқ гладиолус боғлаб қўйилган икки метрдан ошиқ узунликдаги тобутни кўтариб бормоқда. Масжид ичида эса қори Қуръон тиловат қилмоқда. Кейин эса у марҳума аёл ҳақида яхши гаплар айтади: “У инсонийлик шаънининг чин маъносини биладиган кишиларнинг авлоди эди. У Худога юзланган ва ундан сира юз ўгирмаган ҳалол аёл эди.”

      ДАРИУШ

Меҳробод аэропорти, Теҳрон, 2001 йил, март

      – Анча вақт хорижда бўлган экансан, – деди ёш офицер қўлидаги паспортни тез-тез варақлаб. – Энди қайтишга қарор қилдингми? Шунча йилдан кейин, – у биринчи бетнинг пластик бурчагини олиб ташлади.

      Дариуш шу ёшгача бунчалик қўрққанини эслай олмайди. У милки ва лунжи орасига қўйилган цианид таблеткасининг қаттиқ пластик томонига тилини теккизди. Унга айтишларича, ҳукумат ўзгача фикрловчиларнинг қора рўйхатини тузиб, қидирувга қўйган. Яна шуни айтишдики, қамоқ қийноқ ва азобли ўлим демакдир.

      Офицер унга тикилиб туриб деди:

      – Нега кетгансан?

      – Ота-онам уруш вақтида кетган. Мен қолишни хоҳлаганман, аммо улар мени ўзи билан олиб кетган, – у жуда тез жавоб қайтарди.

      – Нега қайтдинг?

      Офицер паспортни сканерлади. Дариуш бу паспортни Бағдодда баъзи каттакон одамларни паспорт билан таъминлаб турган шиа ҳарбийидан 20 минг АҚШ доллари эвазига олган. Бу бамисоли санъат асари. Бундан ҳам яхшироқ сохта паспортни тополмайсиз.

      – Қариндошларимни кўргани келдим. Мен… мен юртимни соғиндим.

      Унинг овози титрарди. Офицер столи устига эгилиб, қўлини Дариушнинг кўксига босди.

      – Юрагинг худди митти чумчуқникидек уряпти, – деди у.

      Кейин тўсатдан кулиб юборди ва Дариушнинг паспортини столга улоқтирди.

      – Сендақа янги келганлар нуқул шунақа қўрқоқ бўлади. Ўқиганларингга ишонма, биз сени еб қўймаймиз. Сенга ўхшаганлар учун бу ерда ҳаёт яхши. Сира қайтиб кетмайсан кейин.

      20 йил муқаддам инқилоб замонида онаси билан қочоққа айлангач, уни доимий таъқиб қилган юртга қайтиш осон кечди. Ҳа, ҳақиқатан ҳам Дариуш учун ўта осон туюлди. Аммо у эҳтиёткор бўлиши керак, чунки ҳали ҳам у қидирувда бўлиши мумкин. Эронликлар устаси фаранг муғомбир бўлишини Дариуш яхши билади.

      Гуруҳ аввалдан огоҳлантирганидек, у ташқарига чиқишидан олдин сумкалари рентген текширувидан ўтказилди. Кучайтирилган хавфсизлик тартиби фақат паранойя режими ёки сепаратист ҳаракатлардан қўрқиш сабабли эмас эди. Ҳукумат Дариушга ўхшаган одамлардан, Мужоҳедин-э халқ3 (МEХ) – Халқ аскарларидан қўрқарди.

      Дариуш МEХга расман қўшилганига ҳам бир йилдан ошди. Бошланғич мактабда муаллималик қиладиган онаси ўғли улар ҳақида гапира бошлаганда жаҳли чиққан эди. 1979 йилги Ислом инқилобида Шоҳни тахтдан ағдаришда МEХ катта ҳисса қўшган. Дариушнинг онаси ўзининг ҳаёти барбод бўлишида исломчиларни қанчалик айбласа, мужоҳидларни ҳам шунчалик айбдор деб ҳисобларди. У ўғли бу босқичдан ўтиб кетади, деб умид қилган эди. МEХ Эроннинг биринчи замонавий


<p>3</p>

МEХ – Мужоҳедин-э халқ (Халқ мужоҳидлари) ташкилоти (бошқа номлари: МКО ва Эрон Халқ мужоҳидлари). Эроннинг энг йирик мухолифат гуруҳи, Ислом Республикасини ағдаришга аҳд қилган. Ташкилотга 1963 йили сўлчи талабалар асос солган, марксист/исломий илдизга эга. МEХ Ислом инқилобида муҳим роль ўйнаган, лекин оятуллоҳ Хумайний томонидан бешафқат жазоланган. Унинг бош штаби Парижда жойлашган бўлиб, Эрон миллий қаршилик кенгаши номи остида фаолият кўрсатади.