Ёлғонлар шаҳри. Рамита Наваи. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Рамита Наваи
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-164-1
Скачать книгу
берган имконият ҳисобланган, чунки у оилаларни жипслаштирарди. Айниқса, ака-укаларнинг фарзандлари ўртасидаги никоҳ кўпчиликни қувонтирарди. Бундай турмуш учун ҳатто махсус ибора ҳам бор – “юлдузига битилган.”

      Заҳро ўғлининг Сумайяга тикилиб қараётганини сезиб қолди. Ундан тестостерон ёғилиб турарди. Ерга солинган, усти егуликлар билан тўлдирилган суфранинг – дастурхоннинг бир бошида эркаклар, иккинчи бошида аёллар ўтирганда Заҳро ўғлининг қўлидан ушлаб, қулоғига пичирлади:

      – Худо ҳақи, ўзингни тутиб ўтир. Агар ниятинг жиддий бўлмаса, фикрингдан қайт. Шунча бўлиб ўтган ишлардан кейин оилавий муносабатларга путур етказишинг қолувди. Буни ўзинг ҳам биласан.

      Амир-Али онасига қарамай жавоб берди:

      – Ниятим жиддий.

      Уйга борганда Амир-Али ота-онасига мақсадини айтди. У холасининг қизи Сумайяга уйланмоқчи эди. Ота-онасининг тез рози бўлгани уни ажаблантирди. У мукаммал қиз: чиройли, уятчан, камтар ва эпли уй бекаси. Амир-Али таниган теҳронлик қизларнинг кўпи унчалик чиройли бўлмаса ҳам, танасининг интим қисмига тилла суви югуртирилгандек тутади ўзини. Заҳро ва Муҳаммад узоқ вақтдан бери Амир-Али анъанадор оилада тарбия кўрган яхши қизни учратишини сўраб дуо қиларди. Уларнинг ўғли ҳали улғаймаган, эрка эди. Хотинли ва болали бўлгач бўйнидаги масъулият уни эркакка айлантириши мумкин эди. Улар бой бозорчиларнинг ва саноатчиларнинг қизини мўлжаллаганди, аммо Амир-Алининг “обрў”си уларнинг қулоғига етиб борган эди. У қиморхоналарга кўп борар, ичар, қизлар билан юрарди. Ҳеч ким бундай йигитни қизига раво кўрмасди. Амир-Алининг ўзи ҳам бундай ғарбча яшашни пинҳона хоҳлайдиган бой диний оиланинг қизларига хуши йўқ эди. Унга маданияти ва анъаналарини тушунадиган аёл керак эди. Самимий аёл.

      Амир-Али ўн олти ёшида қўшнисининг қирқ беш ёшли хотини билан қўшилган. У буни кимдир билиб қолишидан қўрққан, аёл эса ўзини гуноҳкор ҳис қилган, шу билан уларнинг муносабати узилган. Кейин Амир-Али тенгқур қизларга ўтган. Улар билан, асосан, эркалаш ва сийпалаш бўларди. Баъзан улар ла-пае – “оёқлар орасида” қовушиш билан шуғулланарди. Амир-Али жинсий аъзосини қизнинг қаттиқ сиқилган сонлари орасига қўйиб, жон-жаҳди билан ҳаракат қиларди. Ла-пае ўсмирлар ва анъанадор-диндор оилада ўсган, ёши йигирмадан ошган қизлар орасида кенг тарқалган жинсий алоқа тури эди. Бундай қизларнинг Худога бўлган эътиқоди Сумайяникичалик кучли эмасди.

      Баъзан Амир-Али ва дўстларининг омади чопиб қолар, аммо деярли барчаси, нари борса, анал қовушиш бўларди. Чунки қизлик пардасига зиён етмаслиги, у никоҳ кечасигача бокира қолиши керак эди.

      “Бир йигит гўзал қизга уйланади, – деб бошланарди Амир-Алининг севимли латифаси. – У жуда офатижон. Ва албатта, у бошқа қизлар ҳам айтадиган гапни айтади: “Менга ҳеч ким қўлини теккизмаган! Мен шунча йил ўзимни сиз учун асраб келдим!” Никоҳ кечаси куёв келиннинг ҳақиқатан ҳам бокира эканини билади. Шодлигининг чеки бўлмайди. Кейин қизнинг отасига бориб, “Сиз яхши отасиз, шундай чиройли қизингизни тўйгача бокира