Ёлғонлар шаҳри. Рамита Наваи. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Рамита Наваи
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-164-1
Скачать книгу
у телевизорга муккасидан кетган эди. Аммо Фотима қаттиқ нолий олмасди, чунки Ҳожи Оғанинг муқаддас қадамжоларга зиёратлари уларнинг оиласини ижтимоий поғонада юксакка кўтараётган эди. Бу маҳаллада имомларга ҳурмат бажо келтириш сизга обрў келтиради. Ҳожи Оға Маккага бориб, Ҳаж амалини адо этгач одамлар Фотимага ҳам бошқача муомала қиладиган бўлди. Энди у Ҳожининг хотини – ҳожи хонимга айланганди. Ана шундай сафарлари шарофатидан Ҳожи Оға Эронда ҳеч қачон қадри кетмайдиган, Хуросон майдонида эса обрў ва ҳурмат келтирадиган маънавий бойлик тўплаётган эди. Тез орада Ҳожи Оға қилган зиёратлари борасида маҳаллий муллаларни ҳам ортда қолдирди. Қўшнилари диний ва дунёвий масалалар, масалан, гап қайтарган хотин ва болаларга қандай чора кўриш кераклиги ҳақида маслаҳат сўраб унга мурожаат қиладиган бўлди. У олдига келган меҳмонларини ёстиққа суяниб ўтирган ҳолда қабул қиларди. Фотима эса уларнинг олдига мева ва иссиқ чой қўярди. У лунжига қанд солиб, чой ичарди. Унинг жавоблари қисқа ва лўнда бўларди. У гапини ҳар сафар ҳеч ким тушунмайдиган жумлалар билан якунларди: “Ўзингга тўғри бўлсанг, Худога ҳам тўғри бўласан.”

      Ғарбий Теҳроннинг чекка жойларида қуёш ботди, шаҳар чироқлари эса тушаётган қоронғиликни қаршилади. Осмонга баркаш ой чиққанди. У энди яна ҳам кўтарилай деганда Ҳожи Оғанинг уйига қариндошлари, дўстлари ва қўшнилари ширинлик кўтариб кела бошлади.

      Аёллар ошхона олдига тўпланиб олган, қарғалар тўдасидек ҳаммаси қора чодра ўраган, улардан тер ва ўткир атир ҳиди ва шаҳарнинг иссиқ, тутунли ҳавоси анқирди. Эркаклар деворга тақаб қўйилган стулларга ўтирди ва Фотима тарқатган секанжабиндан12 ҳўплашди. Таомилга кўра, қариндошларнинг ҳол-аҳволи сўралгач иккала гуруҳда аксар теҳронликларнинг севимли мавзуси – сиёсатга ўтилди.

      Сиёсат шаҳарнинг ҳар бир пучмоғида муҳокама қилинади. Ҳатто жанубий Теҳрондаги гиёҳвандлар ҳам ҳуши жойида бўлган маҳал кучли сиёсатчига айлана олади. Ҳеч бир киракаш ҳокимиятдаги охирги курашларга ўз муносабатини билдирмай қолмайди. Сиёсат ҳақидаги суҳбатлар одамларга келажаги борлигини, шунчаки нофаол кузатувчи эмасликларини ҳис қилишга имкон беради. Оддий эронликлар уйининг қалин деворлари ортида ёки машинасида ҳайратланарли даражада эркин бўлади ва норозилигини очиқ айтади. Ўзини ҳеч ким кузатмаётганини сезганлар исталган мавзуда гаплаша олади. Сиёсатчилар ва ҳокимиятга интилувчи кучларнинг бир-бирига лой чаплаши, бир-бирини айблаши оддий фуқаролар ҳам ўзаро шундай қилишига эркинлик яратиб берган. Айримлар сўз эркинлиги Шоҳ давридагидан анча яхши, деб айтади. У пайтлари одамлар ҳатто хилват жойда ҳам Шоҳ ҳақида ножўя гап айтишга қўрққан.

      Инқилобдан сўнг аксарият диндор ва ўртаҳол оилалар, жумладан, Хуросон майдони аҳлининг ҳам кўксига шамол тегди. Ислом инқилоби Ҳожи Оғага ўхшаган одамларни кўтарди. Жамиятнинг ночорроқ аъзолари янги тузум жорий қилган молиявий ёрдамдан ҳаётини ўнглаб олди. Завод ишчилари учун энг кам


<p>12</p>

Секанжабин – ширин ва нордон таъмли, асал ва сирка қўшиб тайёрланадиган ичимлик.