Сармоядор. Теодор Драйзер. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Теодор Драйзер
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-6132-9-4
Скачать книгу
қуюқ ажин босган, қориндор катта Ҳенри Уотермен ишда жуда зукко, кўнгилчан, юмшоқ ва зеҳни ўткир эди. Табиатан берилган соғлом идроки ва хушмуомалалиги туфайли у мустаҳкам ва гуркираган бизнесни йўлга қўя олди. Йиллар ўтиб у янада кучайди ва агар ўғли ҳам чин дилдан ўзини бизнесга бағишлай олса, у билан ҳамкорликда ишлашга жон-жон деган бўларди. Бироқ буни орзу ҳам қилиб бўлмасди. Отасидек демократ бўла олмаган, фаҳм-фаросатда ҳам, ўз ишидан қониқиш ҳосил қилишда ҳам умуман унга ўхшамайдиган ўғилни тижоратчилик фаолияти ҳатто ранжитади, дейиш мумкин эди. Унга топширилган иш, албатта, касодга учраган бўларди. Отаси буни олдиндан англаб, хафа бўлиб кетар ва ишига қизиқадиган, бизнесини худди шу руҳда давом эттирадиган, шу билан бирга, ўғлини сиқиб чиқармайдиган бирорта йигит чиқиб қолар дея умид қиларди.

      Ва мана, унинг олдида Сенека Дэвис берган тавсиянома билан ёш Каупервуд пайдо бўлди. Жаноб Уотермен йигитчага бошдан-оёқ кузатувчан назар билан қараб чиқди. Ҳа, ўйлади қария, тўғри келадиган йигит. Бу йигитдан бир иш чиқади.

      Йигитча ўзини бемалол, виқор билан тутиб турар, ҳаяжонланаётгани ёки уялаётгани ҳеч сезилмасди. Унинг айтишича, нон-тижорат ишларининг нозик томонларини тушунмаса-да, ҳисоб-китоб ишларини олиб бора оларкан. Бу тармоқ уни қизиқтираркан ва у ўз омадини синаб кўрмоқчи эмиш.

      – Бу йигитча менга ёқяпти, – деди Ҳенри Уотермен акасига, Фрэнк эртаси куни эрталабдан ўзининг янги ишга тушишига розилик олиб кетгач. – Унда нимадир бор! Бундай ёш, зеҳни ўткир, ҳаракатчан одам қачонлардан бери остонамизга қадам босмаганди.

      – Ҳа, – унинг гапига қўшилди акасига қараганда ориқроқ ва бўйи баландроқ кўринадиган, ўйчан кўзлари хиралашган ва тухумга ўхшаган бошидаги сийрак жигарранг-қора сочи калини яна ҳам бўрттириб кўрсатаётган Жорж. – Жуда ёқимли йигит. Қизиқ, нега отаси уни ўз банкига ишга олмаётган экан?

      – Ким билади, балки, бунга имкони йўқдир, – эътироз билдирди акаси. – Ахир у банкда бор-йўғи бош кассир, холос.

      – Ҳа, тўғри. Майли, бу йигитчани синаб кўрамиз. Менимча, унинг қўлидан ҳамма нарса келади, шекилли. Кўп нарсани уддалай оладиганга ўхшайди!

      Ҳенри Уотермен ўрнидан туриб, Иккинчи кўчага олиб чиқадиган эшик томонга юрди. Орасида унинг идораси ҳам бўлган қатор биноларнинг девори билан қуёшдан ҳимояланган тош ётқизилган йўлнинг салқини, от туёқларининг товуши, от-араваларнинг шовқини, у ёқдан-бу ёққа югураётган одамларнинг тўдаси – ҳаммаҳаммаси унга ёқарди. У кўчанинг нариги томонига қаради: деярли ҳаммаси кулранг тошдан қурилган уч ёки тўрт қаватли уйлар… У ерда ҳам ҳаёт қайнарди. Ҳенри Уотермен бир пайтлар ишини ана шундай жойда бошлаш хаёлига келгани учун Худога шукур қилди. Фақат… эсиз, ўша пайтда бу ердан яна бир нечта жой олиб қўймаган экан. “Бу ёш Каупервуд менга тўғри келадиган одам бўлиб чиқса зўр бўларди, – деди хаёлан қария ўз-ўзига . – Анчамунча ортиқча ишлардан озод бўлардим”.

      Қизиғи, йигитчанинг ишбилармонлигига ишонч ҳосил қилиш учун беш дақиқалик