Элжернонга аталган гуллар. Дэниел Киз. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Дэниел Киз
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-193-1
Скачать книгу
деб қўйди. Жаноб Доннер ҳамма ўз ишига қайтсин деди ва мен билан боғчамизга чиқди.

      Чарли қандай бўлганини билмайман лекин сен ваниҳоят бир нима қилишни ўргандинг. Илтимос сендан эҳтиёт бўлиб ишла ва ўзингни асра. Бугундан бошлаб сен янги ишни бошлайсан ва маошинг доимгидан ҳафтасига 5 долларга кўпроқ бўлади.

      Менга янги иш керак эмас мен шипириб идиш-товоқларни ювиб ҳаммаёқни тозалашни ва дўстларимга ёрдам беришни ёқтираман десам жаноб Доннер дўстларингга тупур сен менга айнан шу ишда кераксан деди. Ишда кўтарилишни хоҳламаган одамларни ёқтирмайман. Ундан ишда кўтарилиш нима деб сўрадим. Бошини бироз қашиб кўзойнакларини ечиб менга қараб қўйди. Қўрқма Чарли бугундан бошлаб сен хамир қоргичда ишлайсан. Бу ишда кўтарилиш дегани деди.

      Энди мен нонларни ташийдиган идишларни ювадиган кир жойларни йиғиштирадиган ишчи эмасман. Мен энди янги новвойман. Ишимда кўтарилдим. Эртага буни албатта Кинниан хонимга айтиб бераман. У жуда ҳам ҳурсан бўлади ишончим комил лекин Жо ва Фрэнкнинг нега жони чиқаётганини тушунаолмаяппан. Фаннидан бунинг сабабини сўрасам қўй бу жинниларга эътибор берма Чарли деди. Бугун 1 апреллигига улар сени устингдан хазил қилишмоқчи бўлишганди лекин ўзлари хазил ичига тушиб қолишди. Мен Жодан қанақа хазил қилмоқчи эдинглар деб сўрасам йўқол кўзимга кўринма деб жахл қилди. Менимча уларни хамир қоргичда яхши ишлаган бўлсам ҳам ҳеч ким дам олиш кун олмаганига жахли чиқяпти. Демак мен ақлли бўлишни бошладимми.

      3 апрель

      Робинзон Крузони ўқиб тугатдим. Унинг тақдири кейин нима бўлганини роса ҳам билгим келди лекин Кинниан хоним китобнинг давоми йўқ деди. НЕГА.

      4 апрель

      Кинниан хонимнинг айтишича мен тез ўрганябман экан. У ҳисоботларимни ўқиб индамай узоқ менга тикилиб турди. Сен яхши инсонсан Чарли ва ҳали қолганлардан ўтиб кетасан деди. У нега бундай деди экан. Агар кейинчалик кўп нарсаларни ўрганиб олганингдан сўнг баъзи одамлар олдингидай яхши эмаслигини тушунип етсанг хафа бўлма ва бунга эътибор ҳам берма. Яратган сенга қолганларга қараганда камроқ нарса берган бўлса ҳам сен улардан кўра фойдалироқ ишлар қиляпсан. Улар ҳаммаси менинг дўстларим ва мен уларни яхши кўраман. Улар ҳам мени яхши кўришади ва менга доим яхшилик тилайдилар. Бу сўзларимни айтаётганимда унинг кўзига бир нарса кириб кетди ва аёллар хожатхонасига югуриб чиқип кетишига тўғри келди.

      Хонада ўзим қолиб Кинниан хоним қандай яхши аёл эканлиги ва онамга ўхшашлигини ўйлаб ўтирдим. Онам ҳам менга доим яхши инсон бўлишим кераклигини айтарди. Ўғлим доим ўз ҳатти-ҳаракатларингга эътиборли бўл акис ҳолда қолганлар сени асл ниятингни тушуна олмай қоладилар ва сени ёмон инсон деб ўйлайдилар.

      Бир куни онам узоқ вақтга кетиши керак бўлиб қолди ва мен қўшнимиз миссис Леруаларникида қолишга мажбур бўлдим. У касалхонага тушиб қолган экан. Дадам ҳавотир олма Чарли бир икки кундан сўнг ойинг яна уйга қайтиб келади ва ўзи билан сенга ё ука ё сингил олиб