Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари. Раҳматулла Усманов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Раҳматулла Усманов
Издательство: Издательские решения
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 9785005915887
Скачать книгу
бино ва иншоотларнинг хавфсизлигини таъминлаш – бош механик бўлими, бўлинма бошлиғи, меҳнатни мухофаза қилиш бўлими, ёнғин хавфсизлиги бўлими ва моддий-техника таъминоти бўлимлари томонидан бажарилади.

      Меҳнат шароитларини санитар-гигиеник меъёрлаштириш иш ўринларида ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари пайдо бўлиш сабабларини бартараф этиш ва самарали жамоа ҳимоя воситаларини қўллаш йўли билан амалга оширилади. Меҳнат шароитларини санитар-гигиеник меъёрлаштиришни – бўлинма раҳбари, меҳнатни мухофаза қилиш бўлими, касаба уюшмаси, бош технолог бўлими ва тиббиёт пункти бажарадилар.

      Ишловчиларни шахсий ҳимояловчи воситалар билан таъминлаш амалдаги меъёрлар ва улар учун ўрнатилган берилиш, сақланиш ва фойдаланиш тартибига кўра амалга оширилиши ҳамда улар билан таъминлашни моддий-техника таъминоти бўлими раҳбари, меҳнатни мухофаза қилиш бўлими ва касаба уюшмаси томонидан бажарилиши керак.

      Оптимал меҳнат ва дам олиш тартиби яратилишини таъминлаш барча ишловчилар учун уларнинг меҳнат хусусиятлари ҳисобга олиниб, биринчи навбатда ишлаб-чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари таъсир этаётган ва узликсиз юқори жисмоний ва асаб-руҳий кучланганлик билан ишлаётганлар учун назарда тутилиши керак. Ишловчилар учун имтиёзли меҳнат ва дам олиш тартиби меъёрий ҳужжатлар асосида таъминланади. Оптимал меҳнат ва дам олиш тартибини меҳнатни илмий ташкиллаштириш ва иш ҳақи бўлими, бўлинма раҳбари, меҳнатни мухофаза қилиш бўлими ва касаба уюшмаси таъминлайди.

      Ишловчиларни даврий, янгидан ишга қабул килинаётганларни, тиббий профилактика кўригидан ўтказилишини, пархез овқатлар билан таъминлаш ва уларнинг касалланишларини олдини олиш тиббий-профилактика тадбирларини ўтказилишини ташкиллаштиришни ва тиббий-профилактика хизмати кўрсатишни тиббиёт пункти, бўлинма раҳбари, касаба уюшмаси ва меҳнатни мухофаза қилиш хизмати ташкил этади.

      Санитар-маиший хизмат кўрсатиш ишловчиларни санитар-маиший хоналари, қурилмалари билан таъминлаш ҳамда уларни амалдаги меъёр ва қоидалар талабларига кўра ишлатилишини назарда тутиши керак. Ушбуни бўлинма бошлиғи, меҳнатни мухофаза қилиш бўлими, моддий-техника таъминоти бўлими, капитал қурилиш бўлими ҳамда касаба уюшмаси ташкиллаштиради.

      Касбий танлаш ишловчиларни алоҳида касбларга (пахта ғарами бузгич РБХ операторлиги, иссиқлик генераторлари ва пахтани қуритиш барабанлари, тозалаш машиналари, жин ва линтерлар операторлари, маҳсулотларни тойловчилар ва бошқалар) жисмоний ва руҳий жиҳатдан ишларни хавфсиз бажаришга мослигини назарда тутади. Алоҳида касблар ва мутахассисликлар бўйича касбий танлашни кадрлар бўлими, меҳнатни мухофаза қилиш хизмати ҳамда тиббиёт пунктлари бажарадилар.

      5. КОРХОНА ЛАВОЗИМЛИ ШАХСЛАРИНИНГ МЕҲНАТНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАРИ

      Корхона раҳбари, бош мухандиси, бош технологи, бош механиги, бош энергетиги, бошқа мутахассислари,