Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари. Раҳматулла Усманов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Раҳматулла Усманов
Издательство: Издательские решения
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 9785005915887
Скачать книгу
тадбирларини, шароитларни яхшилаш, меҳнатни мухофаза қилиш ва санитар-соғломлаштириш тадбирларини бажарилиш ҳолатини кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш ва б.қ. киради.

      5.3. Корхонани бош технологининг мажбуриятлари

      Корхонани бош технологи мажбуриятларига:

      технология жараёнларини хавфсиз ва зарарсизлигини таъминлаш учун жамоа шартномасининг шароитларни яхшилаш, меҳнатни мухофаза қилиш ва санитар соғломлаштириш тадбирларини технологияга тегишли бўлимлари тадбирларини ишлаб чиқиш ва келишиш, уларни бажарилишини назорат қилиш;

      хавфли ёки зарарли ишлаб чиқариш омиллари пайдо бўлишига сабаб бўлувчи технологик жараёнларни хавфсиз ёки зарарсиз меҳнат шароитларини таъминловчи технологик жараёнлар билан алмаштиришни режалаштириш;

      ишловчиларга хавфсиз ва зарарсиз меҳнат шароитларини таъминловчи ишлаб чиқариш (технология) жараёнларини, механизациялаштириш воситаларини, ностандарт ускуналарни ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш;

      технология жараёнлари ва ускуналари стандартлари ва техник шартлари лойиҳаларини, технология карталари топшириқларини кўриб чиқиш ва келишиш;

      технология жараёнларида қатнашувчиларга ишларни бажариш лойиҳаларини, меҳнатни мухофаза қилиш йўриқномаларини ишлаб чиқиш;

      технология жараёнларини бажариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар сабабларини тахлил қилишда қатнашиш, уларни олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш;

      ишлаб чиқариш жараёнларини ташкиллаштириш ва бажаришда меҳнатни мухофаза қилиш талабларига риоя қилинишини назорат қилиш;

      таркибий бўлинмалар раҳбарлари, мутахассисларини меҳнатни мухофаза қилиш бўйича билимларини текшириш комиссияси ишида қатнашиш;

      корхонада меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатини уч босқичли – маъмурий-жамоа назоратининг 3- босқичини амалга оширишда қатнашиш ва б.қ. киради.

      5.4. Корхонани бош механигининг мажбуриятлари

      Корхонани бош механиги:

      технологик машиналар, ускуналар ва қурилмаларнинг соз ва хавфсиз ҳолатда бўлишини ва меҳнатни мухофаза қилиш талабларига биноан фойдаланилишини таъминлаши;

      жамоа шартномасига киритиш учун шароитларни яхшилаш, меҳнатни мухофаза қилиш ва санитар-соғломлаштириш тадбирларини тегишли бўлимларини ҳамда машиналар ва ускуналарни бузилмасдан таъмирлашнинг график режаларини, уларнинг «нуқсонлар рўйхати”ни тузиб, ишлаб чиқиши ва бажарилишини таъминлаши;

      технология ускуналарини, юк кўтариш машиналари ва механизмларини, буғ ва сув иситиш қозонхоналарини, босим остида ишлайдиган аппаратлар ва қурилмаларни, компрессор ускуналарини, электротехника ускуналари ва қурилмаларини, шунингдек вентиляция ва иситиш системаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ўз вақтида ўтказилишини;

      ускуналарни таъмирлаётган ишловчиларни ишларни хавфсиз бажариш усуллари ва услубларига ўқитиши, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар беришни