Чет эл замонавий архитектураси. Ўқув қўлланма. Ибадулла Самандарович Байджанов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Ибадулла Самандарович Байджанов
Издательство: Издательские решения
Серия:
Жанр произведения: Справочники
Год издания: 0
isbn: 9785005145635
Скачать книгу
янги ҳисоб услубларини, конструкцияларни геометрик формаси структурасини ишлашини инобатга олган ҳолда бажарила бошланди.

      Бу конструкциялар металлда ва бетонда бажарила борди, чугун ва қўйма темир пўлат билан алмаштирилди. Шундай қилиб 1850 йил арзон пўлат ишлаб чиқариш учун мартен печида пўлат эритиш услуби пайдо бўлди. 1913 йилда эса зангламас пўлат ихтиро этилди.

      Х1Х юз йиллик – «темир ва пўлат» асри бўлиб, металл конструкциялари борасида жуда катта муваффақиятлар келтирди. Решёткали металл конструкциялар жуда кўп ишлатила борди.

      Катта оралиқларни ёпиш эҳтиёжлари кўпайди, кўприк, саноат цехлари, темир йўл вокзаллари томлари, универсал магазинларни томини ёпиш, катта оралиқларни ёпиш арка-свод ва рамали конструкцияларни ишлаб чиқариш бошлади. (Эйфел минораси, хрусталь қаср Лондонда, машиналар галереяси кўргазмаси 1889 йил. Шуховнинг радио башняси ва бошқалар) (схемалар бор ушбуни кўрсатиш лозим).

      Биринчи жаҳон урушидан кейин, енгил конструкциялар (листовой металл) турли конструкцияларни мустаҳкамлигини таъминлаш учун қўлланила бошланди.

      Айниқса янги йўналиш, осма тизим вантлари, конструкциялари мустаҳкам пўлатлардан тросслар, томларни ёпишга ишлатила бошланди. Мисол; АҚШдаги Роули аренаси 1953 йил архитектор М. Новицкий лойиҳаси асосида.

      Бундай тизимларни яратишда ва амалда қўлланишда немец инженери архитектор Фрей Оттони хизматлари катта бўлди.

      Қурилишда темир-бетонни ривожи асосан ХХ асрга тўғри келади. Темир-бетонни яратиш бирданига бир неча изланувчиларни иши бўлиб чиқди. Бунда француз инженери Жорж Монье ишлари кўпроқ танилди.

      1980 йилда эса бу йўналиш бўйича патентлар Германияга, Австрияга, Россияга ва бошқа давлатларга сотилди. Биринчи железо-бетон конструкциялар Россияда 1885 йилда ишлатила бошланди.

      ХХ аср бошларида АҚШ ва Ғарбий Европада (протофункционализм) «Тараққиёт архитектураси».

      Тараққиёт архитектураси – ХХ аср биринчи ўн йилликда Ғарбий Европада Модерн ва ретроспективизм билан бир қаторда пайдо бўлиб йўналиш рационализми билан боғлиқ бўлди. Тараққиёт архитектурасининг тарафдорлари архитектурада декоративизмни кенгайтиришга қарши чиқдилар. Улар ўзларини антидекоративист ва протофункционалист ва рационалистлар деб номладилар.

      ХХ аср бошларида АҚШ ва Ғарбий Европада (протофункционализм) «Тараққиёт архитектураси».

      Венадаги Штейнер уйи (Австрия), арх. А. Лоос.1910й

      Венадаги Штейнер уйи (Австрия), арх. А. Лоос.1910й

      Берлиндаги АЭГ заводининг турбина цехи (Германия) арх П. Беренс.1909й

      Берлиндаги АЭГ заводининг турбина цехи (Германия) арх П. Беренс.1909й

      Афилледаги «Фагус”фабрикаси (Германия), арх. В. Гропиус.1910—1911йй

      Афилледаги «Фагус”фабрикаси (Германия), арх. В. Гропиус.1910—1911йй

      Архитектура