Чет эл замонавий архитектураси. Ўқув қўлланма. Ибадулла Самандарович Байджанов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Ибадулла Самандарович Байджанов
Издательство: Издательские решения
Серия:
Жанр произведения: Справочники
Год издания: 0
isbn: 9785005145635
Скачать книгу
target="_blank" rel="nofollow" href="#image31_5f55192792ae56000720e2fe_jpg.jpeg"/>

      Хельсинкидаги Вокзал (Финландия), арх. Э. Сааринен.1907—1914йй.

      Хельсинкидаги Вокзал (Финландия), арх. Э. Сааринен.1907—1914йй.

      ХХ аср бошларида АҚШдаги эклетика ва ар деко.

      Ар деко – ХХ асрнинг иккинчи чоракида ғарбий Европа ва Америка санъати ва архитектурасидаги стилистик оқим, 1925 йил Париждаги халқаро декоратив кўргазмада шундай ном олди, бунинг характерли томонлари оғир монументал формаларни ўткир, нозик безаш. Ар деко – модерн стили кубизимни ва экспрессионизм элементларини айниқса техник дизайнни чиройлиликлари уйғунлаштиришга интилди. Кейинроқ (1920 йиллардан кейин) у ўзини Фешенебель меҳмонхоналарни, салонларни, катта бизнес планларни-осмон ўпар биноларни безашда намоён қилди.

      ХХ аср бошларида АҚШдаги эклетика ва ар деко.

      Нью-Йоркдаги «Вулворм» Осмон ўпар фирмаси (АҚШ) арх К. Джилберт.1913й

      Нью-Йоркдаги «Крайслер» фирмасининг Осмон ўпар биноси (АҚШ) арх. Уюван Аллен, 1927—1930йй.

      Нью-Йоркдаги «Крайслер» фирмасининг Осмон ўпар биноси (АҚШ) арх. Уюван Аллен, 1927—1930йй.

      Нью-Йоркдаги Рокфеллер маркази (АҚШ) арх. Э. Гейингардт, Г. Гофмейстер, Х. Корбет, У. Гаррисон, У. Мак-Меррей, Р. Худ, А. Фуйу, 1931—1930йй.

      Нью-Йоркдаги Эмпайер стеинт билдинг (АҚШ) арх. Ф. Лемб, А. Хармон, 1930—1932йй.

      Штат Флоридадаги Майами-Бичда «Карлайл» Отели (меҳмонхона), (АҚШ).архитектура фирмаси, «Кичнелл ва Эллпотт», 1941й

      Х1Х аср мабайнида шаҳарлар тараққиётидаги янги тенденцияларнинг пайдо бўлиши

      Х1Х асрдан бошлаб шаҳарларни модернизация қилиш бўйича уринишлар бошланди лекин шаҳарларни таъмирлаш билан боғлиқ кўп лойиҳалар маълум бўлмаган кўп хусусий мулкчиликни қаршиликларига учради ва қоғозда бажармасдан қолди.

      Янги қурилишлар эски қурилишлар сиқувида қолиб эски режа тизимида ёки шаҳар ташқарисида амалга ошириларди. Таъмирлаш учун ўтказилган тадбирлар айрим йирик шаҳарларда (Осман режаси ва унинг Парижда амалга оширилиши, Венадаги ҳалқали тизимни ётқизилиши) булар якка қилинган характерли ишлар эди.

      Капитализм эпохоси даврида архитектурадаги муҳим муаммолар вазифаларни, кўп образли кўриниши жамоат ва ишлаб чиқариш биноларини янги функцияларини ишлаш билан боғлиқ эди.

      Саноат архитектурасининг капиталистик ишлаб-чиқариш билан бевосита боғлиқлиги, утилитар биноларни ечими эса функционал қаттиқ бўйсундирилиши ва иншоотларни ишчи ўрни ва жихозларни рационал фойдаланишга қаратилганди.

      Шунинг билан бир қаторда ишлаб-чиқариш мақсадида айрим ҳолларда ёруғ шамоллатиладиган хоналар ва бир кв. метр майдон рационал фойдаланиш учун қуриларди.

      Саноат архитектурасидаги рационализм қурилиш техникасида ҳам кўрина бошланди: бу ерларда янги қурилиш материалларидан ва конструкциялардан фойдаланилди. Механизациялаш ва стандартлаштириш қўлланилди ҳам йиғма элементлардан.

      Буржуазия жамиятининг ривожланган ишчанлик алоқалари тизими ва бюрократик аппарати кўпгина янги типдаги жамоат биноларини, контор, кўргазмалар биноси, банк, сберегательних