Ўзлик сари етти қадам – 5. Шахс ва давлат. Жавлон Жўраев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Жавлон Жўраев
Издательство: Издательские решения
Серия:
Жанр произведения: Общая психология
Год издания: 0
isbn: 9785449372772
Скачать книгу
эмас. Кучли шахс иродасини қўрқув ёрдамида синдириб бўлмайди, у миллий ёки диний муҳимликка берилмайди, у шахсий эркинлик нисбий бўлишини яхши билади. Яъни, кучли шахслардан ташкил топган жамиятни бошқаришда юқорида таърифланган уч усулдан ҳеч бири самара бермайди.

      Шахс ва давлат ўртасидаги муносабатлар барқарор ва соғлом бўлиши учун, улар қўрқувга, бурч ҳисига ёки кўр-кўрона миннатдорлик ҳисига асосланмаслиги керак. Ўз давлатидан қўрққан шахс самарали иш-фаолият олиб борадиган фуқаро бўла олмайди. Давлати ва миллати олдида ўзини бурчли билган шахс ҳам шу бурч юкидан имкон қадар халос бўлишга интилиб яшайди. Давлатига сергакликсиз миннатдор бўлиб яшаган шахс эса юзаки эркинлигининг этагидан тутиб, давлатнинг нотўғри қарорларига ҳам рози бўладиган хавфли фуқарога айланади.

      Шахс ва давлат ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланиши лозим. Ўз халқи ишончини йўқотган давлат асосий қудратидан айрилади. Ўз давлати ҳурматини йўқотган шахс давлатни ва бошқа одамларни ўзига душман деб билади. Хўш, қандай қилиб давлат билан ишончли муносабат ўрнатиш мумкин?

      Аввало, давлатни биздан алоҳида, бизга бегона бир тузилма деб қабул қилишни тўхтатиш керак. Давлат – бу биз билан бир жамиятда яшаб келаётган бошқа одамлар. Ана шу одамларга ишонч ва ҳурмат билан ёндашишни, улар билан муҳимликка берилмай мулоқотда бўлишни уддалай олсак – давлат билан олди-бердимиз ҳам маромида бўлади. Унутмангки, давлат – бу барчамизнинг умумий истак ва интилишларимиз. Бир-биримизга танлов бериб яшасак – давлат ҳам мустаҳкам ва барҳаёт бўлади.

      Энг самарали бошқарув усули – бу одамларга танлаш эркинлигини беришдир. Ҳаётда қайси касб эгаси бўлишни, одамларга қандай наф келтиришни, қандай эътиқодга эргашишни, қайси маълумотга ишониш-ишонмасликни шахслар ўзи танласин. Шунда ҳар ким энг самарали усулда жамиятга фойда келтирадиган бахтли ҳаёт тарзини танлайди.

      Албатта, бу усул таърифлангандай ишлаши учун, жамият кучли шахслардан ташкил топган бўлиши зарур. Бунга эса тўғри тарбия ва таълим орқалигина эришиш мумкин. Ҳар қандай кучли жамият пойдевори оиладаги тарбия ва мактабдаги таълимдан бошланади. Фарзандларимизга кучли шахс бўлишга, жамият ҳаёти ва давлат тузилмасида ўз ўрнини топишга, бошқаларга ҳурмат нима экани англай билишга ёрдам берсак – давлат организмини янада кучайтирадиган ҳужайраларни етиштирган бўламиз.

      Ўзаро ишонч ва ҳурматдан бошқа қадриятга асосланган шахс-давлат муносабатларида икки томондан бири ёки иккиси мудом азият чекишга маҳкум. Шахснинг азияти – унинг бахтсизлиги бўлса, давлатнинг мағлубияти – унинг ожизлашишидир. Бунда на шахс ютади, на давлат.

      Соғлом ҳужайралар

      Нима деб ўйлайсиз: организм қачон соғлом бўлади? Бу саволга турлича жавоб берса бўлади, шундай эмасми? Лекин умумий тарзда тахминан қуйидагича жавоб бериш мумкин: организм уни ташкил қилган барча ҳужайралар соғлом бўлсагина соғлом бўлади.

      Демак,