Ўзлик сари етти қадам – 5. Шахс ва давлат. Жавлон Жўраев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Жавлон Жўраев
Издательство: Издательские решения
Серия:
Жанр произведения: Общая психология
Год издания: 0
isbn: 9785449372772
Скачать книгу
жамоани бошқа қабилалардан ҳимоя қилишга ҳам жавобгар бўлишган. Ички тартиб ва жамоа хавфсизлигини таъминлаганликлари эвазига бу кучлилар гуруҳини бутун жамоа ўз меҳнати ҳисобидан боққан ва кийинтирган. Энг содда кўринишда давлат ана шундай вужудга келган.

      Яшаб қолиш учун ички тартиб ва хавфсизликни таъминлаш учун тузилган аскар гуруҳлар – илк давлат одамларидир. Кейинчалик, уларни озиқ-овқат, кийим-бош ва бошпана билан таъминлашга масъул тузилмалар ҳам юзага келган. Жамоанинг йиллик ҳосилидан ва ов ўлжаларидан аскарларга тегишли улушини ажратиб олиш, бу захираларни сақлаш ва аскарларга етказишга жавобгар аъзолар (илк солиқчилар) ҳам ибтидоий давлат ходимларига айланишган.

      Шу тарзда давлат тузилмаси аста-секин кенгайиб, мураккаблашиб борган. Жамиятнинг янги ва янги эҳтиёжларини қоплаш учун давлатнинг шу эҳтиёжларга жавобгар бўлимлари шаклланиб борган. Шу билан бирга, у ёки бу соҳани тартибга солиш учун ҳамма учун мажбурий қоидалар – кейинчалик эса қонунлар таъсис этила бошлаган.

      Давлатни кўпинча турғун механизмга ўхшатадилар. Яъни, унинг ишлаш тартиби, алоҳида қисмлари ва бу қисмлар учун ҳаракат қоидалари белгилаб қўйилган. Бу қараш давлатни жамиятдан айри ва мустақил иродага эга, ўз қонуни бўйича ҳаракат қилувчи машина деб билади. Унга кўра, давлат алоҳида шахс истак ва иродасини ўзига бўйсундиради ва уни ўз механизмидаги бир парракка айлантиради.

      Аммо давлатнинг келиб чиқиши ва ривожланишига қарасак, давлатни ўзгармас механизм сифатида баҳолаб бўлмайди. Агар давлат механизм бўлса – унинг ҳар бир қисми (ҳар бир паррак) бутун тизим билан мутаносиб ишлаши керак. Агар бир қисм ишдан чиқса ёки бир паррак нотўғри томонга айлана бошласа (масалан, давлатнинг ходими бўлган битта шахс ноқонуний иш қила бошласа) – бу бутун механизм фаолиятини издан чиқаради.

      Советлар худди шундай «механик» давлат тузилмаси жорий қилишга уринганлар. Улар кучли мафкура ёрдамида ҳар бир шахсни улкан давлат механизмида ўз ўрнига эга «парракча» бўлишга даъват қилганлар. Бу давлат механизми яратилаётган пайтда (ўтган асрнинг 30 40-йилларида) шу тузилмага мос келмаган «парракчалар» бартараф этилган (қатағон қилинган). Жуда катта қурбонлар эвазига шиддатли назорат остида қурилган бу давлат механизми қанчадир муддат самарали ишлаган. Давлат механизмидаги ўз ўрни ва вазифасидан ташқарига чиқмайдиган шахслар меҳнати билан сезиларли иқтисодий ўсишга ҳам эришилган.

      Аммо узоқ йиллар давомида бир текис ишлаб келган механизм тепасига Михаил Горбачёв келади ва битта мурватни кескин буради. У йиллар давомида бир томонга айланиб, қотиб бўлган давлат тузилмаси фаолиятини кескин ўзгартирмоқчи бўлади. Натижада эса бутун тизим издан чиқади ва давлат механизми қулайди.

      Бу мисол бизга давлат механизм тарзида ишлай олмаслиги, ишласа ҳам – уни қуриш ва таъминлаш ўта катта куч ва манба талаб этишини кўрсатади.

      Боб бошида давлатнинг ривожланишини бежиз эволюция деб атамадим. Менинг фикримча, давлат – бу тирик организм. У ҳам