Ўзлик сари етти қадам – 5. Шахс ва давлат. Жавлон Жўраев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Жавлон Жўраев
Издательство: Издательские решения
Серия:
Жанр произведения: Общая психология
Год издания: 0
isbn: 9785449372772
Скачать книгу
ўзбеклар миллатчи демоқчи эмасман. Миллатчилик одати биз билан бирга яшаётган руслар, тожиклар, корейслар, қирғизлар, татарлар ва бошқа юзлаб элат вакилларида бор. Аммо биз ўзбеклар – мамлакатда кўпчиликмиз. Демак, бизнинг ўзимизга бўлган ишончимиз баландроқ. Ва биз бошқа миллатларни ажратишга унча қўрқмаймиз – бундан уялмаймиз.

      Биз қанча миллатчиликка берилсак, юртимизда яшаётган бошқа миллат вакиллари ўзларини шунча катта хатар остида деб биладилар. Натижада улар ўз ғилофларига ўралиб, ўз миллатларига каттароқ аҳамият бера бошлайдилар. Бу эса уларнинг жамиятдан бегоналашишига – жамиятнинг ичида жиддий бўлиниш пайдо бўлишига олиб келади. Бўлинганни эса бўри ейди.

      Бугун руслар юртида меҳнат қилаётган юртдошларимизга қилинаётган муомалани кўриб, миллатчиликдан ҳоли бўлиш жуда қийин. Руслар ҳам ўз юртида кўпчиликни ташкил қилгани учун, уларнинг орасида бошқа миллат вакилларини камситишдай ожизликка борадиганлар кўп топилади. Лекин қайсидир шахслар ожиз бўлганига жавобан биз ҳам ожизликни танласак – бу сергак танлов бўлмайди.

      Биз кучли бўлишни танлашимиз керак. Миллат сифатида эмас – халқ сифатида бир бўлишимиз, хилма-хиллигимиздан ўзимизни кучли қилиш учун фойдаланишимиз керак. Юртдошларимизни миллатига қараб эмас – жамият учун келтирган фойдаси, меҳнатига қараб ҳурмат қилишни ўргансак, буюк халқ бўламиз.

      Давлат – халқнинг вакили, миллатнинг эмас. Узоқни кўзлаган давлатчилик «мильлат» тушунчаси устига қурилмаслиги керак. Чунки миллат доим ўзгариб туради. Бундай давлат ўз ғилофига ўралишга, дунёда юз бераётган жараёнлардан узилиб қолишга маҳкум. Бундай давлатнинг асосини ташкил қилган «мильлат» тушунчаси глобал олди-бердиларга дош бера олмайди. Миллат устига қурилган давлат ана шу миллатни ўзгаришсиз сақлаб қолишга ва шу билан ўз мавжудлигини таъминлашга интилади. Бу эса халқни тушкунликка олиб келади.

      Бугун ўзбек тилини бошқа тиллардан кириб келган сўзлардан «тозалаш»га интилиш ҳолати кузатилмоқда. Бу аҳолининг баъзи қатламларида миллий муҳимлик авж олганидан далолат. Энг ачинарлиси, бундай таклифлар ўқимишли, дунёқараши нисбатан кенг шахслардан чиқмоқда. Сергак ва маънавий бутун одам тилимиз ўнлаб тилларнинг қоришмаси эканини, тил тинимсиз ўзгариб, янгиланиб ва бойиб боришини билади. Бу жараённи ортга қайтаришга интилиш – самарасиз ва зарарли ҳаракат. Бунга сарфланган кучни бошқа – бунёдкорроқ мақсадга йўналтирилса, жамият учун қанча фойдали ишлар қилса бўлади.

      Конец ознакомительного фрагмента.

      Текст предоставлен ООО «ЛитРес».

      Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.

      Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.

/9j/4AAQSkZJRgABAQAAAQABAAD/4gxYSUNDX1BST0ZJTEUAAQEAAAxITGlubwIQAABtbnRyUkdCIFhZWiAHzgACAAkABgAxAABhY3NwTVNGVAAAAABJRUMgc1JHQgAAAAAAAAAAAAAAAAAA9tYAAQAAAADTLUhQICAAAAAAAA