Ҳаётни, табиатни, санъатни севиш қобилияти ҳаётий қувватингизни юқори тутиб туриш учун жуда фойдали. Шундай экан, дунёнинг ҳар қиррасидан баҳра олиб, кўнглингизни кенг қилиб яшанг. Кенг кўнгилга ўзига яраша катта бахт берилади. Қалби тор одам эса, йўлидан қанча катта бахт чиқмасин – тор кўнглига сиққанини ололади, холос.
Мен Жаноби Олийлари
Одамнинг табиати эркинликка интилувчан қилиб яратилган. Аммо энг қизиқ ҳолат шундаки, бизни тобе этиши мумкин бўлган кучлар рўйхатида биз мутлақо кутмаган нарса биринчи ўринда туради. Бизни мудом бир нарсага мажбурлаб, фикр-у қудратимизни ўзига бўйсундира оладиган бир туйғу борки, камдан-кам кимса унга қаршилик қила олади.
Бу туйъгу сиз нимани гапиришингиз, нима истеъмол қилишингиз, қаерга боришингиз, кимлар билан яхши, яна кимлар билан ёмон муносабатда бўлишингиз – хуллас, сиз қандай ҳаёт кечиришингиз кераклигини уқтириб туради. Сиз унинг сўзини икки қилолмайсиз – сиз ҳатто унинг амри билан иш кўраётганингизни англамаслигингиз мумкин.
Баъзида у ўз зулмида шу даражага бориб етадики, сиз ортиқ тоқат қилолмайсиз – эрксевар табиатингиз устун келиб, унга қарши қўзғолон кўтарасиз. Аммо вақт ўтиб, ғалаён босилади, ташвишлар унут бўлади ва сиз тағин ўз туйғуйингизга тобе бўлиб қоласиз.
Ўзингиз ҳақингиздаги яна бир сирдан бохабар бўлишга тайёрмисиз? Эсингизда бўлсин: шахсий муҳимлик туйғуси – сизнинг биринчи рақамли душманингиз.
Шахсий муҳимлик туйғусини икки оғиз гап билан таърифлаш ёки тушунтириш қийин. Айтайлик, сизни кимдир қаттиқ ҳақорат қилди. Ёки сиздан бир нарсани қаттиқ талаб этишди. Ёки сиз ўзингиздан ўзингиз бирор иш учун хафа бўлиб кетдингиз. Бундай ҳолатларда нимани ҳис қиласиз? Ғазаб, гина, араз ёки норозилик туйғуси уйғониши мумкин. Сиз зарда қилишингиз, қасдлашишингиз, ўзингизни ҳимоя қилишингиз ёки бировга ҳужум қилишгача боришингиз ҳам мумкин.
Ана шу хатти-ҳаракатлар ва ички кечинмалар ортида шахсий муҳимлик туйғуси туради. Сиздаги ҳар қандай ички кечинмалар, ўй-фикрлар, сиз айтаётган гаплар – буларнинг бари сизнинг шахсиятингиз атрофида айланаверади. Бир кун давомида «мен» олмошини гап-сўзларингиз ва фикрларингизда неча марта учрашига эътибор бериб кўринг – ваъда бераман, ўзингиз ҳам ҳайрон қоласиз.
Айтайлик, биров сизни хафа қилди. Хаёлингиздан тахминан қуйидагича савол ўтади: «У мени нега хафа қилди?» Бунда сиз маъно урғусини ҳар хил сўзга қўйишингиз мумкин.
«У мени нега хафа қилди?»
Яъни ўзингиздан нега айнан у сизни хафа қилганини сўрайсиз. Хўш, бошқаси хафа қилиши керакмиди? Ёки бошқаси сизга у айтган гапларни айтганда хафа бўлмасмидингиз? Сизга хатойингиз ҳақида, айтайлик, яқин дўстингиз айтса, буни енгил қабул қиласиз. Аммо сиз унчалик суймаган одамдан буни эшитсангиз – тамом! Бу сиз учун охирзамон дегани! Ҳар хил одамдан эшитган гапларга