Ўзлик сари етти қадам. Жавлон Жўраев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Жавлон Жўраев
Издательство: Издательские решения
Серия:
Жанр произведения: Общая психология
Год издания: 0
isbn: 9785449372536
Скачать книгу
мумкин. Лекин очиқ қалб ва очиқ фикрлиликни сақлай билсангиз – мен ҳақ эканимга амин бўласиз.

      Ҳар биримизнинг дунёйимизда ана шундай шаҳар мавжуд. Бу – сизнинг шахсиятингиз шаҳридир. Уни сизнинг ақлингиз қамал қилган. Нега деб ўйларсиз? Худди эртакдаги золим шоҳ каби сизнинг шахсиятингиз устидан тўлиқ ҳокимиятга эришиш учун. У сизнинг ҳар бир қарорингиз ва хатти-ҳаракатингизни бошқаришга, ҳаётингизни ўз хоҳишига кўра қуришга интилади.

      Билим – бахт калити. Аммо, афсуски, кўпинча билим – сизнинг шахсий ўсишингизни тўхтатиб қўядиган, маънавий юксалишингизга қаршилик қиладиган «сохта душман». У, албатта, сизнинг ақлингизга бўйсунади. Фақат у шу ақл буйруғига кўра душман кийимини кийиб олган ва сизнинг қалбингизни қамалда сақлайди.

      Ишонмайсизми? Айнан сизнинг хатти-ҳаракатларингиз бунга исбот. Сиз бирор нарсада хато қилсангиз, уни осонгина тан оласизми? Йўқ. Биров сизга тўғри маслаҳат берса-ю, у сизнинг ақлингиз интилган нарсаларга мос келмаса – бу маслаҳатга қулоқ соласизми? Йўқ. Сиз кўпи билан ўзингизни у одамнинг маслаҳатини олгандек қилиб кўрсатасиз – аммо барибир ўз билганингиздан қолмайсиз.

      Бизнинг ақлимиз шу даражада айёр ва уддабуронки, у тамоман атроф-дунёни қандай кўришимизгача таъсир қилади. Агар ақлингиз чиройли кийинган одам бадавлат бўлади деб қонун чиқарган бўлса, сиз кийиниши чиройли бўлган одамни ўзингиз билмаган ҳолда олийнасафлар тоифасига қўшаверасиз. Агар сизни, айтайлик, қора кўзойнак таққан одам алдаб, чув тушириб кетган бўлса, сизнинг ақлингиз қора кўзойнак таққан бошқа ҳар қандай одамга шубҳа билан қарайверади.

      Бундан ташқари, ҳар биримизда оила, мактаб ва жамият таъсирида «яхши» ва «ёмон» нарсалар ҳақида тушунча шаклланиб қолган. Ақлимиз бу тушунчаларни қонун даражасига кўтариб, улар воситасида дунёни борича кўришимизга ҳалал беради.

      Айтайлик, бизга ёшлигимиздан ичкиликбозлик жуда ёмон эканлиги уқтириб келинади. Натижада ақлимиз спиртли ичимликни ёмонлик белгиси деб қоида қилиб қўяди. Сиз ароқ дўкони олдида турган одамни кўриб қолсангиз, у ҳақида яхши хаёлга боришингиз қийин. Агар у чўнтагидан пул олиб санаб қўйса – у ғирт ароқхўр эканига ишонасиз қўясиз. Ваҳоланки, у ароқ дўкони олдида бошқа мақсадда турган, пулни эса касал ётган фарзандига дори олиш учун дўкон эгасидан шошилинчда олган қарзини тўлаш учун санаётган бўлиши мумкин.

      Юқоридаги каби мисолларни минглаб келтириш мумкин. Хулоса эса аниқ – дунёни ақлимиз ўрнатган қоидалар асосида баҳолаш, атрофингизда аслида кечаётган жараёнларни кўра билмаслик дегани.

      Аммо энг катта муаммо бундамас ҳали.

      Энг ачинарлиси, ақлининг гапига эргашишда ўта чуқурлашиб кетган одам шахсий, яъни маънавий ўсишдан тўхтаб қолади. Бунинг энг яққол мисоли – ҳамма нарсани билишга даъво қилган одамдир. У ўз билим ва тушунчаларига шу қадар тобе бўлиб қолганки, ўзгалар фикри ва қадриятлари унинг учун хато бўлиб кўринаверади.

      Албатта, сиз бундай одам эмассиз. Бу китоб ундай одам қўлига тушса