Ўзлик сари етти қадам. Жавлон Жўраев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Жавлон Жўраев
Издательство: Издательские решения
Серия:
Жанр произведения: Общая психология
Год издания: 0
isbn: 9785449372536
Скачать книгу
қўшилади. Қассоблар ҳайвон бўғзига пичоқ тортиб, унинг томирларидан ҳамма қонни чиқариб ташлайдилар. Аммо майда қон томчилари эт ҳужайралари орасида қолиб кетади. Агар бу қон томчилари адреналинга тўйинган бўлса, у гўштинг сифатини бузади ва уни истеъмолга яроқсиз қилиб қўяди.

      Одамзот онгги ўсгани сайин она табиатдан узоқлашиб, унга бегоналашиб бормоқда. Ахир, бугун қай биримиз атрофимиздаги бошқа жонзотларнинг мақсадлари ва туйғулари билан қизиқамиз? Яратган ҳар бир мавжудотни руҳ билан яратган – ҳар бир жонзот ҳис қилиш ва ўз мақсадларига интилиш қобилияти билан бунёд бўлган.

      Кейинги сафар севимли инсонингиз учун совға тарзида яшнаб турган гулни узмоқчи бўлиб, унга яқинлашганингизда – бечора ўсимлик қандай даҳшатли ваҳимага тушишини ўйлаб кўринг. Тирик дарахт қаршисида болта кўтарган киши пайдо бўлса – дарахт ҳис этган қўрқувни тасаввур қилинг.

      Мен сизда шафқат ҳиссини уйғотмоқчи эмасман. Албатта – ҳаётимиз кўп жиҳатдан бошқа жонзотларнинг нобуд этиб, улар берган неъматларни истеъмол қилишимизга боғлиқ. Аммо ўз мағрурлигига эргашган одамзот, нимагадир, уни ўраб турган дунё ва ундаги борки мавжудотлар фақатгина унинг учун яратиб қўйилган деб ўйлайди. Кўпчилигимиз ўсимлик ва ҳайвонларнинг биргина вазифаси одамнинг ҳаётини таъминлаш деган хато тушунча билан яшаймиз.

      Яратган ҳеч бир жойда адолатсиз иш тутмайди. Одамни онг билан мукофотлаган бўлса, бошқа мавжудотларни ўзга қобилиятлар билан сийлаган. Бизда бургутчалик кўриш, кўршапалакчалик эшитиш, бўричалик ҳид билиш қобилияти йўқ. Биз баъзи жонзотлар каби инфрақизил ёки ултрабинафша нурларини кўра олмаймиз, ултратовушларни эшитмаймиз.

      Аммо бизга оламшумул қурол берилган – онг. Унинг ёрдамида биз кўп нарса қилишимиз мумкин. Унинг ёрдамида биз яратиш қудратига эгамиз. Фақат бу қурол бизга эмас, биз бу қуролга тобе бўлиб қоламиз гоҳи. Миллиардлаб одамлар ўз онгларига қул бўлиб яшайдилар.

      Сиз – оламшумул заррачасиз. Сизга дунёни ўзгартириш қудрати берилган.

      Сиз – бу сизнинг қалбингиз, руҳингиз.

      Сизнинг ақлингиз – сизга вақтинчалик берилган рол, холос. Сиз – дунё деган театр саҳнасига рол ўйнашга чиққан актёрсиз.

      Сиз ҳозир ўйнаётган рол – бу сизнинг асл шахсиятингиз эмас. Асл шахсиятингиз – бу дунёда вақтинча қўним топган қалбингиздир.

      Бу дунёда ҳамма меҳмон, ахир.

      Сешанба – Муҳимлик

      Ҳаётий қувват

      Ўзимизни тадқиқ қилишни давом эттиришдан аввал, келинг, ҳаётий қувват тушунчаси билан танишиб олайлик. Бу тур энергия ҳақида одамлар яқин-яқингача илмий тушунчага эга бўлишмаган. Умуман – бу соҳа ҳали яхши ўрганилмаган. Аммо биз учун ҳозиргача тўпланган билимлар етарли.

      Ҳар бир организмда икки хил қувват мавжуд – жисмоний (физик) ва ҳаётий. Жисмоний энергия, англаб турганингиздек, мускуллар қуввати, тана ҳарорати ва биологик фаоллик учун зарур бошқа қувват турлари.

      Ҳаётий энергия – бу сизнинг руҳий ҳолатингизни