Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли. Эрнст Гофман. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Эрнст Гофман
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-27-125-8
Скачать книгу
кўчага олиб борадиган йўл олислигига қарамасдан, талаба Ансельм соат ўн икки бўлмасдан чол эшиги ёнида турарди. У тўхтаб, бронзадан ясалган кимса гавдасига маҳкамлаб қўйилган, эшик тақиллатиладиган катта ва чиройли болғачани кўздан кечирарди. Хоч черкови минорасидаги соатларнинг сўнгги бонги чалиниши билан у болғачани қўлига олмоқчи бўлганди, тўсатдан бронза башара бужмайиб, жирканч ишшайишга айланди ва метал кўзлари даҳшатли чақнаб кетди. Вой-вой! Бу Қора дарвозалар олдидаги олма сотаётган аёл эди! Чўзилган комида ўткир тишлари шақиллаб кетди, у ердан қарсиллаш ва ғичиллаш эшитила бошланди: «Аҳҳмоқ! Аҳҳмоқ! Қочачачасан! Қочачачасан! Аҳҳмоқ!» Талаба Ансельм даҳшатдан ўзини четга олди ва эшик ёндорига суянмоқчи бўлди, лекин қўли қўнғироқ боғичини тутиб, тортди ва мана, тамтароқ уйғунсизликда тобора ва тобора кучлироқ жаранглаб, бутун ҳувиллаган уй бўйлаб масхарали акс-садолар тарқалди: «Шиша, биллур ичида бўлиш вақтинг келди, шиша ичида бўласан!» Талаба Ансельмни ваҳима босди ва бутун аъзоларига қалтираётган титроқ тарқалди. Қўнғироқ боғичи пастга тушди ва у улкан тиниқ оқ илон бўлиб чиқди; илон уни чирмаб, ўз тугунларини тобора маҳкамроқ тортиб сиқа бошладики, мўрт аъзолари чирс-чирс қилиб синарди ва қони томирларидан сачраб, илоннинг тиниқ гавдасини қизил рангга бўярди. У даҳшатда «Мени ўлдир, мени ўлдир!» – деб қичқирмоқчи бўлганди, бироқ бақириши бўғиқ хириллаш бўлиб чиқди. Илон бошини кўтарди ва ўзининг оташ метал тилини Ансельмнинг кўксига қўйди; жазиллатган оғриқ бир мартадаёқ ҳаёт томирини узди ва у ҳушидан кетди. У яна ўзига келганида, ночор тўшагида ётарди, олдида эса конректор Паульман турарди ва шундай дерди:

      – Худо ҳақи, айтинг-чи, марҳаматли жаноб Ансельм, нега бундай бемаъни қилиқлар қиласиз?

      УЧИНЧИ ВИГИЛИЯ

Архивариус Линдгорст оиласи тўғрисида хабар. – Верониканинг мовий кўзлари. – Рўйхатчи Геербанд

      – Руҳ сувга тикиларди ва, мана, у чайқалиб ва кўпик тўлқинлари билан кўтарилиб, очкўзлик ила ютиб юбориш учун кенг қора комини очган дарё тубига отилди. Гранит қоялар тантана қилаётган ғолиблардек, тишли тожлар безаган бошларини кўтариб, водийни қуёш ўз она бағрига олгунча ва ардоқлагунча, нурларининг оловли қучоғида иситгунча уни ҳимоя қилиш учун сафларини зичлаштирди. Шунда саҳро қумлари остида мудраётган минглаб пуштлар чуқур уйқудан уйғониб, оналарининг ёрқин чеҳраси сари кўм-кўк бандлари ва япроқчалари билан интилди, нафис гулчалар оналари томонидан уйғотилиб, у томонидан минглаб бўёқлар билан безаган нурли либосларга буркангунларича, ўз косачаларида яшил бешикларида кулаётган чақалоқлардек осуда ухлашарди. Аммо водий ўртасида қора дўнглик бўлиб, у оташ иштиёқдаги одам кўкрагидек кўтарилиб тушарди. Ер қаъридан буғ отилиб чиқар, буралиб улкан булутга айланганча, душманлик билан она чеҳрасини тўсишга уринарди; ва она бўронли қуюн ҳосил қилиб, булутни янчган ҳолда ёриб ўтди ва ўшанда мусаффо нур яна қора дўнгликка урилганда, тепалик шоду