Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли. Эрнст Гофман. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Эрнст Гофман
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-27-125-8
Скачать книгу
чунки аввалги хаёллари батамом йўқолган ва лобар Вероникага қанчалик кўпроқ навозиш кўрсатса, шу қадар ўзини хушчақчақ ҳис этаётганди. Одат бўйича камтарона кечки овқатдан сўнг мусиқа билан машғул бўлишди; талаба Ансельм фортепьяно чалиши керак эди, Вероника беғубор, жарангдор қўнғироқ овози билан қўшиқ айтди.

      – Mademoiselle, – деди рўйхатчи Геербанд, – овозингиз – биллур қўнғироқчадек!

      – Йўқ, бўлиши мумкин эмас! – бу талаба Ансельмнинг оғзидан бехосдан чиқиб кетди. Ўзи буни қандай айтиб юборганини билмай қолди ва ҳамма унга ҳайратланиб ва хижолат тортиб қаради. Кейин у пичирлаб минғиллади: – Биллур қўнғироқчалар маржон мевали дарахтларда ҳайратомуз, ҳайратомуз жаранглайди!

      Шунда Вероника қўлини унинг елкасига қўйиб деди:

      – Жаноб Ансельм, нималар деяпсиз?

      Талаба дарҳол яна ҳушчақчақ бўлиб қолди ва мусиқа чалишни давом эттирди. Конректор Паульман унга нохуш боқди, лекин рўйхатчи Геербанд ноталарни пюпитрга қўйди ва капельмейстер Грауннинг ўйноқи ариясини қойилмақом қилиб ижро этди. Талаба Ансельм яна кўп марта мусиқа чалиб, жўр бўлди, конректор Паульманнинг ўзи томонидан битилган ва у Вероника билан ижро этган фуга23 дуэти ҳаммага хуш кайфият бахш этди. Кеч бўлиб қолганди ва рўйхатчи Геербанд шляпаси ва асосини олаётганди, олдига конректор Паульман сирли қиёфада яқинлашди ва деди:

      – Хўш, муҳтарам рўйхатчи, энди ўзингиз жаноб Ансельмга аввал сиз билан гаплашганимизни … хоҳламайсизми?

      – Бениҳоя мамнуният билан, – жавоб берди рўйхатчи ва ҳамма давра шаклида ўтиришгач, қуйидаги нутқини бошлади: – Бу ерда, шаҳримизда, ажойиб қизиқ табиатли қария бор; айтишларича, у турлича сирли илмлар билан шуғулланади, аслини олганда бундайлар умуман мавжуд эмаслиги учун, ҳисоблашимча, у шунчаки архивариус олим, шу билан бирга тажрибалар ўтказадиган кимёгар шекилли. Мен бошқа бирор кимса тўғрисида эмас, балки ўзимизнинг махфий архивариусимиз Линдгорст тўғрисида гапиряпман. Билганингиздек, у ўзининг бир чеккадаги эски уйида ёлғиз яшайди, хизматидан бўш вақтида уни кутубхонадан ёки айтгандек, ўзи ҳеч кимни киритмайдиган кимёвий лабораториядан топиш мумкин. У кўплаб ноёб китоблардан ташқари муайян миқдордаги араб, копт24, шунингдек, маълум тиллардан бирортасига мансуб бўлмаган, қандайдир ғалати белгиларда битилган қўлёзмаларга ҳам эга. Линдгорст ана шу номаълум тилдаги қўлёзма моҳирона кўчирилишини истайди, бунинг учун пергаментга25 ана шу ғалати белгиларни олий даражада аниқлик билан ва тўғри, тағин тушда ту-ширишни уддасидан чиқадиган одамга муҳтож. У бу одамни ўз уйидаги махсус хонада, ўз назорати остида ишлатади, бепул овқат беришидан ташқари ҳар кунги иш учун специес-талер26 беради ва бутун иш омадли тугагандан сўнг йирик совға ваъда қилмоқда. Иш вақти ҳар куни соат ўн иккидан олтигача. Бир соат – учдан тўртгача дам олиш ва газак учун. Линдгорст бир неча ёшлар билан муваффақиятсиз иш олиб бориш тажрибасини бошидан ўтказгандан


<p>23</p>

Фуга (немисча «fuga» – «қочиш», «қувиш» сўзидан) – кўп овозли мусиқанинг энг олий шакли.

<p>24</p>

Коптлар (юнонча «αιγντος» – «мисрлик» сўзидан) – мисрлик христианлар, улар ҳозирги вақтда мамлакат аҳолисининг 8-9 % ини ташкил этади.

<p>25</p>

Пергамент (немисча «Pergament», юнонча «Περγαμον» – милоддан аввалги II асрда пергамент кенг қўлланган Кичик Осиёдаги Пергам шаҳри номидан) – қоғоз ихтиро қилингунга қадар матн ёзиш учун ишлатилган, ҳайвонлар терисидан қилинган материал, шунингдек, ушбу материалга битилган қадимий қўлёзма.

<p>26</p>

Специес-талер (лотинча «species» – «олтин, кумуш тангалар» ҳамда немисча «Thaler» – XV аср охири – XVI аср бошида кумуш тангалар зарб қилинган «Joachimstal» шаҳри номидан) – Германияда ХIХ аср бошига қадар ишлатиб келинган пул бирлиги, йирик кумуш танга, «специес» сўзи зарб қилинган метал танга ҳисоб-пул бирлиги эмас, балки ҳақиқий пул эканлигини билдирган.