Стив Жобс. Уолтер Айзексон. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Уолтер Айзексон
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-150-4
Скачать книгу
компанияда 20 минг киши ишларди. Компания яқинида ракета комплекслари учун чироқ ва трансформаторлар ишлаб чиқарадиган Westinghouse корпуси жойлашганди. “Ушбу ҳарбий корхоналарнинг ҳаммаси энг охирги техника билан жиҳозланганди ва энг янги махфий маҳсулот тайёрларди. Шунинг учун у ерда яшаш қизиқ эди”, – дейди Жобс.

      Мудофаа комплекси буюртмалари туфайли ҳудудда муайян даражада янги технологиялар ишлаб чиқариш билан боғлиқ компанияларга эҳтиёж сезилди. Бу жараён 1938 йилда Пало-Альтога Дэйв Паккард кўчиб келгандан кейиноқ бошланганди. У ерда гараж бор эди. Бу гараж нафақат фойдали, балки водий аҳли учун рамзий жой эди. У ерда йигитлар ўзларининг илк буюми – паст частотали генератор ясади. 50-йилларда Hewlett-Packard компанияси турли қурилмалар ишлаб чиқариш билан шуғулланди ва тезда ўсди. Ҳайрият, водийда тадбиркорлар учун ҳам жой топилди. Уларнинг фаолият кўлами устахоналардан гаражларга кўчди. Стэнфорднинг муҳандислик факультети декани Фредерик Терман жараёнга биринчи бўлиб қўшилди. У туфайли бу ҳудуд технологик инқилоб бешигига айланди. У университет ҳудудининг қарийб 300 гектарини талабаларнинг ихтироларини оммавий ишлаб чиқаришга кириша оладиган хусусий компанияларга бўшатиб берди. Клара Жобс ишлаган Varian Associates компанияси биринчи бўлиб ижарага ер олди. “Терманнинг хаёлига доно фикр келганди. Шу туфайли ҳудудда юқори технологиялар ривожлана бошлади”, – дейди Жобс. Стив тўққиз ёшга кирганида 9 минг киши ишлайдиган HP компанияси ўз соҳасининг етук компаниясига айланганди. Молиявий ҳаёти бекаму кўст бўлишини орзу қилган ҳар қандай муҳандис у ерда ишлашни хоҳларди.

      Лекин ҳудуднинг ривожига, энг аввало, яримўтказгичларни ишлаб чиқариш катта таъсир кўрсатди. Транзистор ихтирочиларидан бири бўлмиш Нью-Жерсидаги Bell Labs корпорациясида ишлаган Уильям Шокли Маунтин-Вьюга кўчиб келиб, 1956 йилда қимматроқ турган германийга асосланган транзисторлар ўрнига кремнийли транзисторлар ишлаб чиқарадиган компанияга асос солди.

      Шуниси қизиқки, Шокли фикридан қайтиб, кремнийли транзисторлар ишлаб чиқаришни тўхтатди. Шу туфайли унинг саккиз нафар муҳандиси, масалан Роберт Нойс ва Гордон Мур ишдан бўшаб, Fairchild Semiconductor номли ўз компанияларига асос солди. Вақт ўтиб компания 12 мингга яқин ходимни бирлаштирди, бироқ 1968 йили Нойс компания президенти лавозими учун курашда мағлуб бўлгач, компания иккита алоҳида фирмага ажралиб кетди. Нойс ўзи билан Гордон Мурни олиб кетди ва Integrated Electronics, яъни Intel корпорациясига асос солди. Эндрю Гроув учинчи шерик бўлди. 80-йилларда унинг шарофати билан компания тараққиётнинг янги босқичига кўтарилиб, интеграл хотира схемалари тайёрлашдан микропроцессорлар ишлаб чиқаришга ўтди. Бир неча йилдан кейин водийда яримўтказгичлар ишлаб чиқарадиган элликдан ортиқ компания фаолият юритарди.

      Саноатнинг бу тармоғи гуркираб ривожланиши 1965 йилда Мур кашф қилган қонун билан узвий боғлиқ. У микросхемага жойлаштириш мумкин бўлган транзисторлар сонига асосланган интеграл схемалар тезлиги диаграммасини чизиб берди. Ҳар икки йилда