Стив Жобс. Уолтер Айзексон. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Уолтер Айзексон
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-150-4
Скачать книгу
тайёрланадиган заводда ишлашга таклиф қилди”. Жобс Хоумстед мактабидаги биринчи ўқув йилидан кейин ёзда у ерга ишга кириб олди. “Дадам эрталаб мени олиб келиб қўяр, кечаси эса олиб кетарди”.

      Заводда Стив асосан конвейерда “гайка ва болтларни бураш” билан шуғулланди. Ҳамкасбларида боссга қўнғироқ қилиб ишга кириб олган бу чаққон йигит ҳасад ва алам уйғотарди. “Контролерлардан бири билан гаплашганим эсимда: унга нима ёқади деб сўрадим. У “аёллар билан дон олишишни” деб жавоб берди”. Жобсга бир қават тепада ишлаган муҳандислар билан тил топишиш осонроқ эди. “Ҳар тонгги соат 10 да улар пончик билан кофе ичишарди. Мен улар билан суҳбат қуриш учун тепага кўтарилардим”.

      Иш Жобсга ёқарди. Яна у газета тарқатарди. Отаси Стивни машинада олиб борарди. Хоумстедда ўқишнинг иккинчи йилида якшанба кунлари ва ёз ойларида улкан Haltek электроника дўконида омбор хизматчиси бўлиб ишлади. Электроника ишқибози учун жаннатдек туюлган бу дўкон бутун квартални эгаллаганди ва Пол Жобс эски автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар сотиб олган чайқов бозорини эслатарди. Бу ерда йўқ нарсанинг ўзи йўқ эди! Янги, ортиқча, ишлатилган, чиқитга чиқарилган деталлар йўлакчаларда жойлашган жавонларда қалашиб кетганди, саватларда ва ҳовлида сочилиб уюм бўлиб ётарди. “Дўконнинг ортида, кўрфазга яқин жойда тўсилган ҳудуд ястанганди. У ерда, мисол учун, бузилган “Поларис” сувости кемасининг деталларини топиш мумкин эди, – деб эслайди Жобс. – У ерда бошқарув блоклари, ҳар хил тугмалар бор эди. Улар, одатда, ҳарбий рангда, яшил ва кулранг бўларди, лекин қизил ва сариқ плафонлар ва ўчиргичлар ҳам чиқиб қоларди. Мосламалари катта эди. Чертсанг, худди Чикагони портлатиб юборгандек бўлардинг”.

      Муқоваси тўзиган қалин каталогларга тўла пештахталарда харидорлар ўчиргич, резистор, конденсаторларни, баъзан эса энг янги хотира чипларини олиш учун келарди. Пол Жобс ҳар доим автомобиль қисмларининг нархини туширишга ҳаракат қиларди. Одатда омади келарди, чунки у ёки бу деталь қанча туришини сотувчилардан яхшироқ биларди. Стив ундан ўрнак олди. У барча электрон деталларни яхшилаб ўрганиб олди, савдолашиш ва ўзи хоҳлаган нархда олиш болакайга эп эмасди. У электроника бозорига, масалан, Сан-Хоседаги бозорга бориб, қимматли деталлари ёки микросхемалари бор, ишлатилган монтаж платасини талашиб-тортишиб арзонга оларди ва Haltek’даги директорига сотарди.

      Жобс ўн беш ёшга тўлганида у (отасининг ёрдами билан) икки хил рангли Nash Metropolitan машинасига эга бўлди. Унга Пол MG двигателини ўрнатди. Стивга машина унчалик ёқмади, лекин отасига буни айтгиси келмасди, чунки автомобилни йўқотишни хоҳламасди. “Энди бир неча йил ўтиб, Nash Metropolitan жуда замонавий машинадек туюляпти – дейди Стив. – У вақтда у энг бўлмағур машинадек кўринганди. Лекин нима бўлса ҳам у машина эди ва машинам борлиги, табиийки, яхши эди”. Бир йил ўтгач, Пол Жобс Nash’ни Италиянинг Abarth фирмаси двигателига эга қизил “фиат 850 купе”га алмаштириш учун етарлича пул тўплади. “Отам менга машинани текшириб кўриб,