Стив Жобс. Уолтер Айзексон. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Уолтер Айзексон
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-150-4
Скачать книгу
Симпсон билан бирга эди. Аёли болаларни олиб чанғи учишга кетганди, Стив эса соғлиғи туфайли уларга ҳамроҳлик қила олмаганди. Стив файласуфона кайфиятда эди. Биз бир соатдан ортиқ суҳбат қурдик. У ўн икки ёшида рақамли частотомер қуришга аҳд қилганини, маълумотномада HP асосчиси Билл Хьюлеттнинг телефон рақамини топиб, унга қўнғироқ қилганини ва керакли деталларни жўнатишни сўраганини эсга олди. Apple’га қайтганидан кейинги ўн икки йил ҳаётидаги энг сермаҳсул давр бўлганини, кўплаб янги маҳсулотлар яратганини айтди. Бироқ Хьюлетт ва унинг дўсти Дэвид Паккард эришган ютуқни такрорлаш унинг учун муҳимроқ эканини эътироф этди. Улар асос солган компания шу қадар инновацион ва креатив эдики, компания улардан кейин ҳам гуркираб ривожланди.

      “Болалигимда гуманитар фанларга қизиқаман деб юрардим, лекин менга ҳар доим электроника ёқарди. Бир вақтлар Polaroid компаниясида ишлайдиган ва мен яхши кўрган инсонлардан бири Эдвин Лэнд масалани гуманитар ва аниқ фанлар ёрдамида ҳал этадиган инсонлар жуда буюк инсонлардир, деб ёзганини ўқигандим. Ва мен айнан шу билан машғул бўлишга аҳд қилдим”, – деб хотирлади Стив. Стив менга китоб учун ғоялар бераётгандек туюлди (ва бу фойдали бўлиб чиқди). Франклин ва Эйнштейн таржимаи ҳоллари устида ишлаётганимда мени кўпроқ гуманитар фанларга бўлган муҳаббатни ва аниқ фанларга бўлган қобилиятни уйғун ҳолга келтирган инсонларда ижодий фаолият қай йўсинда бошлангани қизиқтирар эди. Боз устига, бу XXI асрнинг инновацион иқтисодиётини яратишда муҳим омил бўлишига ишончим комил.

      Жобсдан таржимаи ҳолини нима учун айнан мен ёзишимни хоҳлаётганини сўрадим. “Сен одамларни очиқ бўлишга ундай оласан”, – тан олди Стив. Бундай жавобни кутмагандим. Унинг таржимаи ҳолини ёзар эканман, у бир вақтлар ишдан бўшатган, хафа қилган, ташлаб кетган ёки шунчаки жаҳлини чиқарган кўплаб инсонлар билан бирма-бир суҳбат ўтказишимга тўғри келишини билардим ва уларни очиқ суҳбатга чақирсам, бу Стивга унчалик ёқмайди деб қўрқардим. Чиндан ҳам, мен суҳбатлашаётган одамлар ҳақидаги миш-мишлар Жобсга етиб боргач, у асабийлашди. Бироқ бир неча ой ўтиб, унинг ўзи ҳаётида учратган одамларни, ҳатто собиқ маҳбублари ва душманларини мен билан гаплашишга кўндира бошлади. У мени чеклашга уринмади. “Ҳаётимда мен ўзим уяладиган кўплаб номақбул ишларни қилганман. 23 ёшимда мендан ҳомиладор бўлган қизни ташлаб кетганман. Бироқ фош этиш мумкин бўлмаган сирларим йўқ”, – хотирларди Стив.

      Охир-оқибат унинг иштирокида қирққа яқин интервью ёзиб олдим. Айрим суҳбатлар унинг Пало-Альтодаги меҳмонхонасида шунчаки расмиятчилик нуқтаи назаридан ўтказилди, айрим интервьюларни эса узоқ давом этган сайрлар, сафарлар ёки телефон орқали суҳбатлар вақтида ёзиб олдим. Мен китоб учун материал тўплаган бир ярим йил давомида биз Стив билан жуда яқин бўлиб қолдик, бир-биримизга очиқ гапирардик, лекин мен унинг Apple’даги эски ҳамкасблари “у ҳақиқатни бузиб кўрсатмоқда” деган гапларига ора-орада дуч келиб турардим. Баъзида у айрим воқеаларни, ҳар кимда