– Ўқишни қаерда ўргангансан? – деб сўради қиз.
– Ҳамма қаерда ўрганса, мен ҳам ўша ерда – мактабда, – деди Сантяго.
– Хат-саводингбор экан, нега қўйбоқиб юрибсан?
Сантяго жавоб беришўрнигагапни бошқаёққа бурди: қиз уни тушунмаслигига ишончи комил эди. У ўз саёҳатлари, саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилар, қиз мавританча шаҳло кўзларини ҳайратдан гоҳ қисиб, гоҳ катта-катта очиб тингларди. Вақт буларнинг суҳбатларига қулоқ тутиб сездирмай ўтиб борар ва Сантяго бу кун ҳеч қачон тугамаслигини, дўкондор харидорлардан сира қутулолмаслигини ва жун қирқишни уч кунлаб кутишни жуда-жуда хоҳларди. У ҳечқачон ана шу лаҳзалардагидай фараҳбахш ҳолни ҳис қилмаган, шу ерда бутунлай қолиб кетгиси келаётганди. Қорасоч қиз билан ўтказадиган кунлари ҳеч қачон икки томчи сувдай ўхшаш бўлмас эди.
Шу пайт дўкондан қизнинг отаси чиқиб келди ва сурувдан тўртта қўйни жунини қирқиш учун танлаб олди. Сўнгра ҳақини тўлади ва:
– Бир йилдан кейин келсанг, яна оламан, – деди.
Мана, белгиланган муддатга бор-йўғи тўрт кун қолди.
Йигитча бўлғуси учрашувни кўз ўнгига келтириб қувонар,шу билан бирга юрагида хавотир ҳам бор эди: қиз уни эсдан чиқариб юборган бўлса-чи? Озмунча чўпонлар уларнинг шаҳридан қўйларини ҳайдаб ўтадими?!
– Унутса унутар, – деди у қўйларига. – Шуям қайғу бўптими. Қизлар бошқа шаҳарларда ҳам тўлиб ётибди.
Лекин Сантяго, бу – ҳақиқатан ҳам қайғу эканлигини юрак-юракдан ҳис этиб турарди. Чўпонларнинг ҳам, денгизчиларнинг ҳам ва дунё кезадиган савдогарларнинг ҳам битта азиз, қадрдон шаҳри бўлади – у ерда маҳбубалари яшайди, улар учун эркинлик ва озодликни ҳам қувонч билан қурбон қилиш мумкин.
Тонг олам бозорига аллақачон зебу зийнатларини ёйган, савдо қилиш учун чиққан дўкондор – қуёш ўз ўрнида эди, Сантяго сурувини унинг истиқболи томон бошлади.
«Қўйларга маза-да, – деб ўйлади у, – бирор нарса ҳақида бош қотиришларининг ҳожати йўқ. Балки шунингучунменгаинтилишар, менингатрофимдағуж бўлиб юришар».
Умуман, уларга ҳеч нарсанингкерагиям йўқ– оёқлари остида ўт-ўлан бўлса, ичгани сув бўлса кифоя, Сантяго токи Андалусиянинг сара яйловларини билар экан, қўйлар унинг қадрдон дўсти бўлиб қолаверадилар. Кунлари бир зайлда кечаверса ҳам майли, тонгдан шомгача бўлган фурсатнинг ўтиши мангуликдай чўзилса ҳам майли, қисқагина умрлари давомида бирорта китоб ўқимаган бўлсалар ҳам майли, дунё ғаму шодликларини бир-бирларига ҳикоя қиладиган одамзод тилини билмасалар ҳаммайли – сувва ўт-ўлан етарли экан, улар ўзларини бахтиёр ҳис қилаверадилар. Бунинг эвазига эса ўз юнгларини, ўз дўстликларини, вақти-вақти билан ўз гўштларини одамзодга туҳфа этаверадилар.
«Мабодо