Ҳар дақиқа посбон изладим.
Руҳим тинмай парвоз қиларга
Лойиқ тимсол осмон изладим.
Сен-ла бахтли бўлай деб эдим,
Сен кўзғадинг сийқа гапларни.
Сен эслатдинг унутиб эдим
Бўзлаб кетган ўша қалбларни…
«Қор ёғади, ёғади тинмай…»
Қор ёғади, ёғади тинмай,
Оппоқ бўлар атроф бирпасда.
Ёрқин зарра борлиққа инмай,
Хаёлимга жойланар аста.
Тўзиётган заррин толалар
Болаликка бошлаб кетади.
Қадаҳини тутган лолалар,
Қучоғига ташлаб кетади.
Қувлаб юрдик қўллардан ушлаб
Кенгликларда капалакларни.
Капалаклар кўнглини хушлаб,
Унутибмиз оқ тилакларни.
Оппоқ қорга айланиб ўрик
Гулдасталар тутса шодландик.
Нега бунча қилиб биз ғўрлик,
Икков икки ёнга отландик?
Қор орзулар бериб кетади,
Мен исмингни қорга ёзаман,
Қуёш чиқса эриб кетади,
Мен исмингни қорга ёзаман…
«Вужудим қулоққа айланиб…»
Вужудим қулоққа айланиб,
Нафасим шарпангга жойланиб,
Гоҳ ёниб, гоҳида дил яниб,
Мен сени кун бўйи кутдим, ёр!
Ё англай олмадим оламинг,
Юракда тугилди аламинг.
Ортиб оқ сони соч толамнинг,
Мен сени тун бўйи кутдим, ёр!
Кутишнинг ҳозир чўнг дамлари
Бошимга туширган онда мушт,
Эҳтимол, серишва бир пари
Кўнглингни айлайди кўп сархуш?
Эҳтимол, безганинг рост мендан,
Эҳтимол, ўзимни суйдим мен?
Ёндасан деб дилим тўқ сендан,
Ҳаттоки рашк қилмай қўйдим мен?
Мен нега бунчалик бепарво,
Кунларни ўтибман тез, аммо
Кемириб мени минг муаммо,
Мен сени куну туни кутдим, ёр.
«Мен сизни тинч қўйдим қадрсизланиб…»
Мен сизни тинч қўйдим қадрсизланиб,
Аввал ўз қадрингиз билиб олдинг, деб.
Баъзан бу таҳқирдан сабрсизланиб,
Ғам чекдим, ҳар лаҳза ғамингизни еб.
Жонингиз соғ, аммо қонингиз хафа,
Ва беҳад «ширинсиз», шакарингиз кўп.
Туз босган юрак ҳам тўхтаб ҳар дафъа,
Бошим хам қилмасин ёғилиб тўп-тўп…
Гапирсам маддоҳу, жим турсам қўрқоқ
Номида яшашим – кўнглим аксидир.
Истасам мен кимни қанақа кўрмоқ,
Кўрдим мен, ёмоним энди яхшидир!
/Сабабин сал секин айтаман, қалбга
Йўл топар калитни қандай топганим.
Сўз билан ва айнан ўша калитда
Сўконғич оғизни қандай ёпганим/.
Мен сиздан ҳавотир олиб бир умр,
Соядек эргашдим топтаб ғурурни.
Сиз билан,Сўз билан, Аллоҳга шукр,
Тотяпман садоқат берган сурурни.
«Туни бўйи ҳуриб чиқди бир кучук…»
Туни бўйи ҳуриб чиқди бир кучук,
Туни бўйи увиллаб чиқди шамол.
Сўрагайсиз балки, аҳволлар