Мугат фолбин. Абдужалол Рахимов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Абдужалол Рахимов
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-08-926-6
Скачать книгу
муҳтожларга, йўлда қолган бахти қароларга моли ва жони билан ҳам ёрдам беради. Шундай одамни иши ўнгидан келади, ҳаёти фаровон бўлади. Қари фолбиннинг гапига ишонинглар, болаларим!

      Эрмамат бошини эгганича Забаржаднинг гапини тингларди. Унинг очиқ чеҳраси, ҳарбий кийимдаги бақувват гавдасига қараб отаси ҳам ўй суриб қолди. Зарбиби опасининг гапларини қувватлади:

      – Бибижон ҳеч қачон хато гапирмаган. Бу гапларда ҳам бир ҳикмат бор, ҳа!

      Улар Эрмаматни сўроққа тутиб кунни кеч қилишди. Айниқса, Зарбиби неварасининг олдидан жилгиси келмасди. Унга Эрмаматнинг ҳарбийда нима билан шуғуллангани, қандай овқатлар егани, ўртоқлари кимлиги, бари-бари қизиқ эди. Эрмамат Сафар дадасининг фожиали ўлимини эшитиб қаттиқ қайғурди. Ғазабдан титраб, қотиллардан ўч олишга тайёрлигини билдирди. Уни Забаржад овутди:

      – Қотилларнинг жазосини Худо берди, – деди. – Ман унинг бир бандаси, сан ҳам, ўғлим!

      Уйқуга ётишдан аввал тонгда йўлга чиқишга келишиб олишди.

Узук

      Забаржад охирги уч кунги воқеалар таъсирида ниҳоятда ҳолдан тойганди. Бунинг устига фолчилик (у фикран ва жисман ғайриоддий сафар қилишларини шундай атарди) катта қувватини олди. Ниҳоят, бу тун тинч ухлади. Тонг ёришганида тиниқиб уйғонди.

      Зарбиби аллақачон йўл тадоригини кўриб ғимирлаб юрарди. У таҳорат олиб, бомдод намозини ўқиди. Ҳовлига чиққанида дарвоза очилди. Эркин билан Эрмамат киришди. Бўйлари бўйларига тенг ота-болаларни кўриб Забаржаднинг кўнгли кўтарилди.

      – Яхши ётиб турдингизми, момо? – дея Эрмамат унинг олдига келиб елкасини тутди.

      Эркин ҳам жилмайиб салом берди. Ҳаммалари бошлашиб уйга киришди. Зарбиби дастурхон ёзиб, чой дамлаб қўйган экан. Ўтириб, бирга чой ичишди. Улар шошилишарди. Забаржад дастурхонга фотиҳа қилган ҳамон ўрниларидан туришди. Дарвозани қулфлаб, йўлга тушганларида энди тонг ёриша бошлаганди.

      Қишлоқ тонгининг ҳавоси дилни яйратади. Забаржад, Зарбиби, Эркин ва Эрмамат икки тарафи ажириқзор, жинғил буталари ўсиб ётган сўқмоқдан катта йўлга қараб кетишди.

      Бекатга етиб келганларида биринчи автобус ғизиллаб келиб тўхтади. Ҳаммалари автобусга чиқишди. Автобусда одам сийрак эди. Кимдир мудраб, кимдир ойнага термулиб жимгина боришмоқда. Забаржаднинг ёнида ёш келинчак ўтирарди. Тиззасида тўрт ёшлардаги боласи. У мунчоқ кўзларини катта-катта очганича ажабланиб Забаржадни кузата бошлади. Забаржад боланинг укпар қадалган дўпписини тўғирлаб қўйди.

      – Ана шундай, болам, – деди пешонасини силаб.

      Келинчак ҳам Забаржадга тикилиб қолган. Унинг ичида бир нима тўлқинланар, сиртига чиқаролмай қийналмоқда эди.

      – Бувингга салом бер, ўғлим, – деди овози титраб.

      Бола қўлини Забаржадга узатди. Забаржад қўлидан ўпиб қўйди.

      – Хола, бизни танимадингизми? – деди келинчак.

      – Танидим, балам… Ўғлингни асраб қолдинг. Умри узоқ бўлсин.

      – Ўша куни, сиз «болангга хатар бор» деб йўлдан қайтарган кунингиз…

      У бироз жим бўлиб, икки кафтини юзига босди. Ўғлини қучоқлаб ўпди. Бола онасининг қўйнидан қутилишга уриниб типирчилади. Келинчак боланинг бошини силаб тинчлантирди. Кейин гапида