Эритилган сувни оддий кран сувини музлатгичда музлатиб олиш мумкин. Табиийки, аввал уни фильтрдан ўтказиб олиш зарур. Тана учун зарарли бўлган дейтерийни йўқотиш учун сув музлай бошлаган вақтда янги ҳосил бўлган устки қатламни олиб ташлаш керак бўлади. Музнинг лойқаланган, хира тортган қисмларини қиртишлаб олинг ёки сувда ювиб ташланг, чунки айнан шу жойларда туз ва бошқа зарарли кимёвий бирикмалар мавжуд бўлади. Дейтерий ("қаттиқ сув") айнан шу ерда йиғилади ва биринчи бўлиб музлайди. Қиш кунларида сувни балконда музлатиш мумкин. Ифлос қор ва чанг тушмаслиги учун идиш оғзи қопқоқ билан ёпилади. Даволовчи самара кўрсатиши учун керакли миқдор қуйидагича ҳисобланади: ҳар 1 кг вазнга 4-6 г эриган сув тўғри келади. Семиришда, модда алмашинуви бузилганда сув миқдори оширилади. Эсингизда бўлсин, эриган сувни тез ичиш зарур – уни узоқ вақт сақлаб туриб бўлмайди. Кун давомида эриган сувни ичиш ҳам фойдали ҳисобланади. Бир стакан чойни бир стакан эриган сувга алмаштиринг, аммо у иссиқ бўлмаслиги, балки совутилган бўлиши керак. Аммо тўлиғича эриган сув ичишга ўтиб олмаслик лозим. Сиз истеъмол қиладиган ҳамма сувнинг кўпи билан 30 фоизи эриган сув бўлиши керак. Бошқа вақтларда тинитилган сув ичинг.
Кумуш сув
Бу сувни кумуш билан ионлаштириб ҳосил қилинади, унинг бактерияларни ўлдириш хусусияти қадим замонлардан маълум бўлган. Бу металл билан қадимги Ҳиндистонда сувни зарарсизлантиришган. Шарқдаги ҳукмдорлар эса сувни фақат кумуш идишларда сақлашган. Ва ҳар галгидек қадимги билимлар ҳозирда ўз тасдиғини топган. XIX аср охирида француз шифокори Бене Креде сепсис (қон заҳарланиши)ни кумуш ионлари ёрдамида муваффақиятли даволади. У эришган муваффақиятидан руҳланиб шуни аниқладики, кумуш уч кун ичида дифтерия таёқчаларини ўлдиради, икки кунда эса – стафилококк, сил касаллигини юқтирувчиларни эса бир суткада ўлдиради. Бу ҳайратланарли натижа ўша вақтдаги тиббиёт олами учун шов-шувли воқеа бўлди. Сувли эритмаларда ҳар қандай ионлашув моддалар фаоллигини оширади. Бу вазиятда гап атомлар ҳақида бораётгани йўқ, балки мусбат зарядланган кумуш ионлари ҳақида бормоқда. У содда микроорганизмлар ҳаётий