Евгений Онегин. Александр Пушкин. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Александр Пушкин
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-27-259-0
Скачать книгу
ёнидан ўтди ўқ каби.

Мармар зиналардан чиқди учароқ,

Тузатди қўллари билан сочини,

Кирди ичкарига, залда халқ тўлган,

Музика ҳам энди гуруллаб бўлган,

Халқ бутун банд эди мазурка ила

Ҳамма ёқда шовқин, уйлар лиқ тўла.

Сувори зобитнинг45 шпори46 жаранг,

Сўлим хонимларнинг оёқчалари

Учади; сеҳрли изларнинг зори –

Ёлқинли қарашлар учар оташ ранг.

Танноз хотинларнинг рашк имоларин

Қоплайди созларнинг наъраси вазмин.

XXIX

Нашъанинг, тилакнинг ўтган замони

Балларга ишқибоз, ошифта эдим.

Изҳори муҳаббат, хат топширгани

Бундан ҳам қулайроқ макон йўқ балким.

Эй сиз, эй муҳтарам эру хотинлар!

Хизматимни таклиф қилай бир қадар;

Сўзимни тинглашни сўрайман сиздан,

Нима учун сизни қиламан огоҳ?

Сиз ҳам, онажонлар, бўлинг эҳтиёт,

Ўз қизларингизни таъқиб этингиз;

Лорнетни жудаям тўғри тутингиз.

Йўқса… йўқса… тангрим сақласин, уят!

Нечун буни ёздим сарф этиб сиёҳ,

Чунки кўпдан бери қилмайман гуноҳ.

XXX

Водариғ, ҳар турли ҳангома учун

Кўпгина умримни мен исроф этдим.

Ахлоққа зиёнли бўлмаса шу кун,

Шу дамга қадар ҳам бални севардим.

Мен жуда севардим жўшқин ёшликни,

Кўпчилик, дабдаба, шод бўлишликни,

Хонимларнинг завққа монанд безагин,

Севамен уларнинг оёғин, лекин:

Бутун Русияда топилармикин

Уч жуфт энг келишган аёл оёғи?

Оҳ, унутолмадим, қалбимда доғи,

Бир жуфт оёқчани!.. Маҳзун, совунган

Ҳали ҳам эслайман; тушимда ҳатто,

Қалбимни қилади улар безовта.

XXXI

Сен қачон, қаерда, қай чўлда бутун

Эсдан чиқарасан уларни, тентак?

Оҳ, латиф оёқлар! Қайдасиз бу кун?

Қаерда босасиз баҳорги чечак?

Шарқнинг сафосида сиз эркаланган,

Шимолнинг қайғули қорида, лутфан,

Қолдирмай кетгансиз биронта ҳам из.

Чунки сиз у ерда жондан севдингиз

Юмшоқ гиламларнинг майин бўсасин.

Сиз учун бир маҳал, ахир, унутдим

Шуҳрат, шон орзусин, туғишган юртим,

Тутқунда яшашнинг қайғу-жафосин?

Йўқолди ёшликнинг бахти ҳам эсиз,

Бамисли майсада енгил изингиз.

XXXII

Диананинг кўкси ва Флоранинг47

Яноқлари латиф, севикли дўстлар!

Лекин меним учун Терпсихоранинг

Оёғи, негадир, латифроқ, дилбар.

Бебаҳо мукофот ваъда этар у

Ҳамиша кўзларга, пардозли сулув

Аёл юрагимга орзу ва армон

Гирдобин чайқатар эсласам ҳар он.

Севаман оёғин, дўстим Эльвина48,

Столлар остига ташласам назар,

Қиш фасли каминда49 исинсак агар,

Заллар паркетининг ойнасида ҳам,

Денгиз қоясининг панасида ҳам…

XXXIII

Қасирғали

45

Сувори зобит – отлиқ гвардия офицери.

46

Шпор – ҳарбийлар этигининг гулчинига тақилатурган жаранглайтурган нарса.

47

Диана – қадим юнон эътиқодича, ой, ўрмон ва овчилик худоси Флора – қадим румолиликларда баҳор ва гуллар илоҳаси.

48

Эльвина – бу ерда шартли исм.

49

Камин – махсус печка.