Думбул, сўлғун йиллар ижодини, ҳам
Юракнинг дардини қабул эт бу дам2.
БИРИНЧИ БОБ
Ҳам яшашга ошиқади, ҳам ҳис этишга шошади.
«Тақводор, қоидапараст амаким
Бўларкан касалга чинакам дучор,
Ўзин иззатлашни у кўрди лозим,
Бундан соз тадбирни топмоққа ночор.
Унинг бу қилиғи бошқага ибрат:
Лекин, Парвардигор, бу қандай заҳмат,
Бемор киши билан кундуз ҳам, тун ҳам
Ўтириш, силжимай ундан бир қадам!
Нақадар тубанлик, маккорликки бу;
Ўлимтик кишини сен овунтирсанг,
Тўшак-ёстиғини тузатиб турсанг,
Дори-дармон берсанг, гўё серқайғу
Ва ҳамда хўрсиниб ўйласанг шу он;
Қачон сенинг жонинг қабз этар шайтон!»
Шундай ўйлар эди ён-ёш шумтака
Почтавойда чангда ошиб дала, қир.
Зевснинг илоҳий иродаси-ла4,
Бутун ақрабога у ворис ҳозир.
Людмила, Русланнинг5 дўсту ёрони!
Менинг романимнинг шу қаҳрамони
Билан ҳозир сизни, муқаддимасиз,
Таништириш учун рухсат этингиз:
Танти бир ошинам бўлган Онегин
Нева бўйларида туғилган эди.
Сиз ҳам у ерларда, ўқувчим, балки
Туғилган ё жилва қилгансиз ёрқин!
У ерларда мен ҳам кезгандим бурун:
Хизматин бажариб аъло ва асл,
Яшади отаси қарзи-қурз билан.
Уч дафъа бал7 ташкил этиб у ҳар йил
Бор-йўғин совурган эди охиран…
Тақдир Онегинни сақлаган эмиш:
Аввал уни Madame8 қилди парвариш,
Monsieur9 олди унинг ўрнини кейин.
Гўдак шўх, тийракди: суюмли лекин,
Monsieur эди юпун, ожиз бир фаранг,
Ҳеч азоб чекмасин дея ёш бола,
Ҳазил-ҳузул қўшди дарсига анча,
Ахлоқ, одоб ила қилмади гаранг,
Шўхлик қилса енгилгина силтарди
Томоша-чун ёзги боққа элтарди.
Келгач, Онегиннинг исёнчи, қизғин
Йигитчалик даври ва тилак-армон
Нозик дард чекишлар даври, камтарин
Monsieurни қувдилар бу хонадондан.
Энди Онегиним озоддир, мана;
Сочлари қирқилган сўнгги модада;
Лондоннинг dandycи10(2) каби кийинган;
Киборлар оламин кўрди охиран.
Француз тилида у ғоят тузук
Сўйлар ва ёзарди фикрини равон;
Мазурка11 рақсига тушарди осон,
Салом ва таъзимлар эркин ҳам нозик:
Ортиқ нима керак? Юксак доира
Тан берди у онгли ва дилбар дея.
Ўқидик оз-оздан ҳаммамиз бир қур,
Жуда енгил-елпи ва чала-чулпа,
Тарбия бобинда, тангрига шукр,
Мақтанишлик