Япон зобити. Леонид Чигрин. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Леонид Чигрин
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-224-2
Скачать книгу
Ютаро унинг саломига ҳам жавоб бермай, кўзларини катта очганча қизга қараб турарди.

      – Ёрдамингиз керак, – деди қиз.

      У поручикка ҳайратланарли даражада гўзал туюлди. Соломбалада аёллар унчалик кам эмас, лекин уларга деярли иши тушмаган, мулоқотлари фақат эркаклар билан чекланар, энди эса ўзини худди эртакка тушиб қолгандек ҳис этаётганди.

      Ютаро Тода ўзини қўлга олишга уринди.

      – Агар қўлимдан келса… – минғирлади сўнг.

      – Қўлингиздан келади, айтишларича, яхши уста экансиз.

      – Яхши, агар шундай бўлса… – поручик беихтиёр жилмайди.

      Қиз у билан эркин гаплашар, қишлоқдагиларга хос тортинчоқлик унга ёт эди, гаплашаётганда нигоҳини олиб қочмай, катта кулранг кўзлари билан унга тикилиб турарди. Бу ҳайратланарли, шу билан бирга, ноодатий эди.

      – Хўш, нима бўлди экан? – қизиқсинди Ютаро. “Қиз қандайдир уй-рўзғор анжомини созлаб беришни илтимос қилса керак” деб ўйлаганди, аммо бундай бўлмади. Қиз пўстини орасидан маузер3 чиқарди.

      – Негадир ўқ чиқмаяпти, нишонни аниқ урмаяпти ҳам.

      Поручик фақат бош чайқаб қўйди. У ҳали қиз баданининг илиқ ҳарорати сақланиб турган тўппончани қўлига олди-да, синчиклаб қаради.

      – Бу аёллар ўйинчоғи эмас.

      – Мен оддий аёл эмас, отамнинг отрядида жангчиман, – дея қиз кулиб юборди, нимқоронғи кулбада унинг текис, оппоқ тишлари ярақлаб кетди.

      Ютаро Тода унга жавобан жилмайди.

      – Ҳа-а, ундай бўлса… Отанг ким?

      – Савелий Парфёнов-ку. Сен уни биласан.

      – Ҳа, албатта. Лекин унинг шунақа қизи борлигини билмаган эканман.

      – Мен энг кичкинасиман, шунинг учун отам доим ёнида олиб юради. Унинг ўғли йўқ, учта қизи бор. Опаларим эрга тегиб кетишган, мен эса отамнинг олдидаман, худди ёрдамчисидекман… У ёққа бор, буни олиб кел, дегандек…

      – Жангларда ҳам қатнашасанми?

      – Отам қўймайди. Қўрқиб авайлайди, лекин баъзида отишимга тўғри келади. Айниқса, оқлар бостириб келганида. Мана бу эса шарманда қиляпти, – қиз поручик ушлаб турган маузерга қарата бош ирғади.

      – Қани, кўрайлик-чи.

      Ютаро Тода тезда ва одатдагидек синчковлик билан тўппончани текширди.

      – Қурол яхши, лекин инжиқ. Пружинаси бўшаб қолган, шунинг учун патронни яхши чиқармайди. Нишонга олувчи мослама ҳам қийшайиб қолган, мушка4 нишонга олиш тешиги билан мос келмаяпти. Шунинг учун аниқ урмайди.

      – Тузатса бўладими? – ишбилармонларча сўради қиз.

      Ютаро Тода пружинани янгисига алмаштирди, маузерни тозалаб мойлади, нишонга олгични тўғрилади.

      – Ташқарида полиз атрофида бир отиб кўр, нишонга олишини текшир, кейин келиб айтасан. Балки, яна тўғрилаш керак бўлар.

      – Албатта, шундай қиламан, – ваъда берди қиз, сўнгра ўсмоқчилаб сўради: – Ҳа-я, сен пулга ишлайсанми ёки…

      – Мен асирман-ку, – эслатди унга поручик. – Қорнимни тўқлашади,


<p>3</p>

Ўз-ўзидан ўқланадиган немис тўппончаси, 1895 йилда ишлаб чиқарилган.

<p>4</p>

Ўқотар қуролдаги нишонга олиш мосламаси, механик мўлжаллагич қисми.