Улуғбек хазинаси. Одил Ёкубов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Одил Ёкубов
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
зар толалар сочилган ҳарир ипак дурра ташлаб, бежирим кобулий ковушчаси билан ерни унсизгина босиб оҳиста кириб келар эди. Бону ўртага тутилган ҳарир дарпарданинг у томонига ўтирар, ўзиям аввал жуда ийманиб, бошини бир томонга эгиб, жимгина қулоқ солар, лекин мутолаа давомида очилиб кетар, юзини тўсиб турган ипак дурраси бир четга сурилиб, ҳаё ва ҳаяжондан ял-ял ёнган мулойим юзи, чарақлаб турган оҳу кўзлари, бутун ёшлик латофати, иффати, хаёлий гўзаллиги билан намоён бўларди… Қаландар Қарноқий ўзининг илк шеърларини ўша мутолаа хонасида битган ва илк бор Хуршида бонуга ўқиб берган, зотан уни шоир қилган ҳам шу дилбар ва оқила қиз эди… Ҳа, ҳаётининг аччиқ-чучугини татиб кўрмаган, ўн гулидан бир гули очилмаган бу нозик қиз… қирққа бориб қолган, чекмаган заҳмати, кўрмаган балоси қолмаган Қаландардан донороқ чиқди: Қарноқий қизга ўз кўнглини очиб, совчи юбормоқчи эканини айтган кечаси… ундан кичик бир мактуб олди. Қиз у билан хилватда учрашмоқни тилаган эди.

* * *

      Улар мавлоно Муҳиддиннинг боғида, жар бўйидаги кекса ёнғоқ тагида учрашдилар.

      Ургут тоғларидан ғир-ғир шабада эсиб турган, илиқ баҳор оқшоми эди…

      Оёғига қўнжи гулдор қизил сахтиён этикча, эгнига пуштиранг шойи кўйлак устидан бели хипча мурсак кийиб, бошини оқ тивит рўмол билан танғиб олган Хуршида бону, қўлида қандайдир тугунча, ёнғоқ остига, айтган пайтига етиб келди. У қалтирар, оёғида зўрға турар эди. Бонунинг келишига ҳануз инонмай титраб турган Қарноқий эс-ҳушини йўқотиб, довдираб қолди. Бону эса, энтика-энтика дарҳол қочишни, Самарқанддан бош олиб чиқиб кетишни илтимос қилди. Қаландар бўлса… (О, саҳройи содда, ҳақ таоло девдай қадди-қомат бериб, ақл бермаган анқов!) Қаландар бўлса устодини ўйлади. Устодини ранжитмоқ, ўз падарини ранжитмоқ билан баробар, деган нақлни эслади. Олдин совчи юборай, агар рад жавоби олинса, кейин қочурмиз, деди. Бону унинг сўзини жимгина эшитди-ю, тўсатдан ёнғоқ тагидан отилиб чиқиб, ҳовлилари томон йўналди. Лекин уч-тўрт қадам ўтмасданоқ нимагадир қоқилиб йиқилди. Турган жойида карахт бўлиб қолган Қаландар бонуга қараб югурди. Бону оҳиста инграб дарахт шохлари орасида питирлаб ётар, рўмоли бошидан тушиб, сочлари тўзғиб кетган эди. Қаландар унинг ёнига тиз чўкди. У қизни белидан қучиб, кўтариб олмоқчи бўлди. Лекин бону: “Қўйинг!” деди-ю, ўпкаси тўлиб йиғлаб юборди.

      – Бону!

      – Ушламанг! – Бону қўлини тортиб олди-да, бўйнидаги зебзийнатларини шалдиратганича, оқсоқлана-оқсоқлана ҳовлилари томон югурди. Сал ўтмай боғ эшик тарақлаб ёпилди.

      Қаландар ҳамон умидини узолмай эшикка борди. Ичкаридан бонунинг пиқ-пиқ йиғиси эшитилар, унинг йиғиси худди ҳақоратланган қизчанинг йиғисидай бедаво, ўксик эди. Қаландар қуруқшаб-қовжираб қолган лабларини эшик тирқишига тутди:

      – Бону, азизам!..

      Жавоб ўрнига эшик зулфинларининг шарақ-шуруғи эшитилди.

      Қаландар сармаст одамдай гандираклай-гандираклай орқасига қайтаркан, боя бону йиқилган жойдаги шох-шаббалар орасида ялтиллаб ётган бир нарсага кўзи