Икки жаҳон оворалари. Абдужаббор Обидов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Абдужаббор Обидов
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-577-83-1
Скачать книгу
хоҳлайди… Романтикали. Бир кун қуюлиб қолар, деб ўз ҳолига қўйиб беришади. Бир ҳафтадан оширмай Акобир индамай олиб кетади. Хотинига бирор танбеҳ ёки дакки айтмайди. Кулиб: мен билан юрасизми? Сизни жуда соғинишди уйдагилар. Биринчи навбатда мен, деб аста шивирлайди.

      Қалдирғоч бундай пайтлар, бора қолай ойи, бўлмаса, менсиз ҳамма ёқ ивирсиб кетади, деб қандай келган бўлса, шундай бир зумдаёқ кетишга тайёр бўлади…

      – Айб мендами? Идиш-товоқлар ювилмай қалашиб ётибди. Ҳовли супирилмаган. Аччиқ қиласиз! Биров кирса, нима деб ўйлайди. Юра қолинг.

      Кампир уни кетишга ундарди.

      – Мен энди бировнинг хасми, − деб келини маъносиз кўзлардаги нурни қайнанаси томон бурди.

      Кампир илжайди: шундай қилишга мажбур эдик. Бу ишлар шунчаки йўлига… ўтди-кетди, ҳисоб.

      – У талоқ бермаган бўлса, ҳали амалда-ку!

      Шу гапдан кейин ҳар иккала она чувиллаб, ҳеч қандай никоҳ-пикоҳларни шартларига у амал қилмаслиги мумкинлигини, энди ихтиёри ўзидалигини таъкидлаб, Қалдирғочнинг барча рўкачларини рад қилиб тинишмади.

      − На мен, на отангни хабари бор, – деб Қадрия опа юзини бурди. – Ғирт масхарабозликни ўзи.

      − Билмасам, ана ойим ўйлаб чиқардилар. Улардан сўранг, − деди Қалдирғоч дастурхонни попугини ўйнаб.

      У ўзини бепарво тутишга ҳаракат қилса-да, ичида ғазаб вулқони отилай дерди.

      Қадрия опа қудасига, ўзингиз пиширган ош, қаловини ҳам энди ўзингиз топинг дегандек қаради.

      Кампир бепарво кўз қисди-да, гапга тушди:

      − Бу машмашасиз битадиган иш. Фақат жойида ҳал бўлади. Гапсўз у уйланмаган йигитга ҳам керакмас. Ади-бади деса, қариндош-уруғи олдига бориб, “дод” деб келаман. Ҳозир эса, бугуноқ уйимдан кўчади. Бўлдими?! Қани юринг келин, олдимга тушинг!

      − Шунча гапдан кейин-а? − деб Қалдирғоч норози оҳангда онасига қаради.

      − Қўй, қизим, энди сен ҳам пашшадан фил ясама, – деб онаси бўшашди.

      − У йигит менга тазйиқ ўтказса-чи, ҳақи бор. Ким мени ҳимоя қилади.

      Кампир бамайлихотир: мен айтаман, у сизни талоқ қилади, деб бўйнига сўз олгач, бу ёқда онаси ҳам қудасининг авраши, алдаб-сулдашларига учиб, Қалдирғочга: қизим, ёпиқлиқ қозон ёпиқлигача қолсин, уйингга бора қол, сир бой бермай яшайвер, ўзинг эримни яхши кўраман деб айтардинг-ку, деб қайнанаси олдида сирини ошкор қилиб қўйгани ҳаммасидан ўтиб тушди.

      – Яхши кўрганим қачонлар эди, бу гапларни айтганимга ҳам неча йиллар бўлиб кетди, ҳозир эрни фақат ҳурмат қилишга зўрға сабрим етади, аввалги қизиқишларим, туйғуларим сўнган деб, онасига айтиши, гап қайтариши мумкин эди, лекин ботина олмади ва онаси яна бир-икки ёлворишларини қайтаргач, Қалдирғоч ноилож сал юмшади: лекин ичида Оловиддинни танғиб ташлаб кетганим, осонгина лақиллатганим учун ўзимга нашъа қиляпти, аммо у қасдини олиш учун бир ҳунар ўйлаб топса керак, деб кўнгли хавотирда эди.

      Қалдирғочлар уйга келгунча пешин ҳам бўлди. Мол-ҳолга қараш, супириш-сидиришга овора бўлиб кетди. Гиналарни унутиб, ўзини ишга урганди.

      Ортиқча гап-сўз бўлмади, чунки қайнанаси сукут сақлаб, ўзини четларга