Икки жаҳон оворалари. Абдужаббор Обидов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Абдужаббор Обидов
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-577-83-1
Скачать книгу
деб аросатда қолдим. Яна нега қочириб юбординг, йигитмисан ўзинг деб писанда қилишларига ўласанми? Муғомбир кампирни нағмасига кўнган мен аҳмоқ ҳолатини биров эшитса роса кулади. Калака бўлдим. Бир умрга етадиган мазахга қолдим. Эҳ, сенларни. Ҳали мендан кўрасизлар, деб у ҳужрасига ўзини урди.

      Бирор зум ҳам ўтмай, у фартугини кўтариб далага югурди. Нонушта қилмайсанми? Жилла бўлмаса сутингни ичиб кет, деган кампирни гапларига ҳам эътибор бермай, эшикни тарақлатиб ёпди. Унинг тўполонига Арслон бошини бир кўтарди-да, яна калласини пинжига тиқиб пинакка кетди. Чунки у тунда янгани анча жойгача кузатиб чарчаган, ҳориганини буларга айта олишга забони йўқлигиданмас, сирни сақлашим керак деган ўйда индамади.

      Кампир йўлга отланиб, кийинди, айтадиган гапларини ичида маҳкамлаб, бироз ивирсиб юрди-да, сўнг қўшнисига катта йўлга ташлаб қўярсан, деб буйруғини етказди.

      У бирор соат ўтмаёқ қудасиникига, Кўккўлга етиб келганди.

      Икки қуда ичкари уйда роса валақлашди, гина-кудуратларини ёйишди, охири бир қарорда тўхташиб, сўнг нонушта қилишга ўтиришди.

      Дастурхонга қўйилган яхна гўштдан майдалаб чайнаркан, кампир: келиним олдимга тушиб уйга кетармикин ё йўқми, деган хаёлда эди..

      Қалдирғоч бошқа уйда ухлаб қолганча ҳали уйғонмаган, ҳовлида ҳеч зот бўлмаганидан унга халал берадиган кимса йўқ. Борий ака Московда. Ўғли Илғор ўқишда, Тошкентда. Бошқа қизи Таманно ҳовлининг пастига жой солиб олган. Ҳозир у ҳам болалари билан ўша ерда қотиб ётишибди, деган ўйда Қадрия ойи беихтиёр яна гап очди:

      − У йигитни никоҳига ўтиб қолган бўлса, энди нима бўлади?

      Кампир оғзидаги луқмани тамом чайнашга ўтаркан, Қадрия ойи сукутга чўкиб, қўлидаги пиёлада чойни айлантириб, айлантириб ҳўплашга тушди.

      – Сал ўжарроқ бу ҳашарчи. Аммо роса меҳнаткаш. Ҳар бир нарсага қўли чиппа-чип келади. Бироқ зўравонликни қилиш қўлидан келмайди. Бўлмаса, оғзидаги ошини олдириб, Қалдирғочни бекордан-бекорга қўйиб юборармиди…

      Қадрия ойи ҳамон йигитни алқаётган қудасини оғзига урмади. Ўйлаб қолди. Қалдирғочни ажратиб олсак, отасини, айниқса юридик соҳада ўқиётган ўғлини шохи синади. Делога ёзиладиган гап. Бўлмайди. На илож, фарзандсиз ўта қолади. Қудам бало, ўйлаб топган макрини қара. Қизингиз сал рўйхушлик берса, олам гулистон бўларди, деб режасидан ҳали ҳам кечмаяпти. Нима уни қўллашим керакмиди? Шу йўл билан невара сотиб олмоқчими? Қалдирғочни кўнглига ким қарайди унда.

      – Қуда, сабр қилайлик. Бир гап бўлар. Қалдирғоч ҳали нима дейди.

      – Ундан сўраб ўтириш бефойда. Хаёли осмонда учгани учган. Ердаги ҳаётни сиз, менчалик билмаса.

      – Ким бўлмасин, ўз фикри бордир. Ҳали Акобир билан тураман дейдими ёки йўқми?

      – Нима, уни ажратиб олмоқчимисиз? − деб кампир ўшшайди.

      – Бўлмасам бошқа никоҳни ташкил қилиш зарурмиди?

      – Қанақа никоҳ. Ҳийлаи шаърий.

      – Шариат ман қилган ишни ҳийла билан амалга ошириш, гуноҳдан қутулиш учун қўлланиладиган тадбир. Шундайми?

      – Айтдим-ку. Қўшни жувоннинг кўзи