Ҳақиқат талабгоримиз. Карим Бахриев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Карим Бахриев
Издательство: Adabiyot
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-8688-5-4
Скачать книгу
мавсуми ўтиб кетган эди.

      Амалга ошмай қолган ниятлари учун каффорат сифатида Алишер Навоий Ҳиротдаги Ансорий қабристонида элу юртга эҳсон бердилар. Ансорий қабристони нафақат Ҳирот аҳлининг, балким Хуросон ва Мовароуннаҳр мусулмонларининг муборак қадамжоларидан эди. Алишер Навоий «Ҳайрат ул-аброр» достонида Ансорий зиёратгоҳи ҳақида шундай ёзганлар: «Улки қибла дер аҳли Ҳирот, Аҳли Ҳирот дема, бари коинот». Ҳажга бориш истагини яна амалга оширолмаган Навоий Аллоҳ ризоси учун ана шу қабристонда ўзи ёзгани каби «жарубкашлик» (супурувчилик, фаррошлик) қилди ва тоат-ибодат билан машғул бўлди. Бугун бир супурги тутган Навоийни кўз олдигизга келтиринг! Аммо ўша замон эътиқоди ва Навоий иймони учун бу фақирлик ва Аллоҳ йўлидаги фанолик қанчалар табиий эди. Муаррих Умид Бекмуҳаммаднинг ёзишича, ҳазратнинг бу тахлит салтанат сиёсатидан четланишдан норизо бўлган Ҳусайн Бойқарога Навоий: «Мен мундин сўнг дарвешлик ва гўшанишинлик бодасида истиқомат қилишни ихтиёр этдим», деб ёзганди.

      Учинчи гал – 1500 йилнинг июль ойларида Навоий подшоҳдан яна ҳаж зиёратига бориш учун ижозат олади ва ҳаж тадоригини кўришга киришади. Аммо бу гал энди Астрободдан нохуш хабарлар кела бошлайди – Ҳусайн Бойқаронинг Муҳаммад Ҳусайн мирзо исмли ўғли исён кўтаради. Бойқаро бу исённи бостириш учун ўғли устига қўшин тортиб кетаётганида шоҳнинг яна бир ўғли – Бадиуззамон Ҳирот устига қўшин тортиб кела бошлайди. Бир йил уруш бўлган ердан қирқ йил барака кетади, дейдилар. Ота-болаларнинг тахт талашишлари халқни қонга ботириши, қанчадан-қанча навқирон йигитларнинг ўлимига, бева-бечораларнинг қайғусига сабаб бўлиши, ўлим ва офатлар, очарчиликлар келтириши тайин эди. Водариғ, яна Алишер Навоий ҳазратлари ҳажга бора олмадилар. Уйини тинчитмаган одамга ҳаж жоиз эмас, дейдилар. Навоий наздида унинг уйи – бутун Хуросон ва Мовароуннаҳр эди. Кўнгил фақат Аллоҳ зикри учун эди. Хуросондаги ғалаёнлар шоирнинг кўнглини қанчалар вайрон этди. Яна Навоий сулҳпарварлик дипломатиясига киришдилар: «Пайғамбар буюрибтурким, тангри таоло ризоси ота ризосига вобастадур ва тангри таоло ғазаби ҳам ота ғазабига вобастадур. Бас, киши ота ғазабига учраса, тангри таоло ғазабига учрамиш бўлғай». Шу тахлит яна тинчликка эришилди. Алалхусус, Навоий наздида нотинч юртни обод қилиш, эл кўнглини тинчлантириш ибодатдан аввалроқ ва афзалроқ эди, балким энг зарур ибодат эди:

      Кимки бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай,

      Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай…

      Нафис лутфли олим Иброҳим Ғафуровнинг фикрича: «Подшоҳ ва унинг фарзандлари ўртасидаги тортишув ва жангу жадаллар Навоийни оғир изтиробларга солган, айтиш мумкинки, унинг умрини қисқартирган ва ҳаёт шаъмининг эрта сўнишига олиб келган сабаблардан эди». Дарҳақиқат, Мир Алишер Навоий ҳазратлари салтанат тинчлиги, эл-улус фаровонлигини ўйлаб, уч маротаба ҳам ҳаж зиёратига бора олмадилар. 1501 йилга келиб эса, ул зот элу юрт ғамида кексайиб қолдилар, қон босимлари ошиб кетиш асорати сабаб,