Ҳақиқат талабгоримиз. Карим Бахриев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Карим Бахриев
Издательство: Adabiyot
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-8688-5-4
Скачать книгу
нг. Умрининг ибтидосида Атторнинг «Мантиқ ут-тайр»ини – «Қушлар мантиғи»ни ўқиб ошиқ бўлган ва умри ибтидосида «Лисон ут-тайр»ни – «Қуш тили»ни битган Навоий ҳақида сўз битаётганингда, ташқарида қушлар чуғурлаб турса. Навоий ҳақида ёзишдан олдин озодаланишинг, энг оҳорли кўйлагингни кийишинг керак. Навоийни ўйласанг, у тўғрисида ёза бошласанг, кескин тилинг юмшайди, сўзларинг ҳам ороланиб, чирой очиб бораверади.

      Ҳар кимнинг ўз Навоийси бор. Бўлмоғи керак. Навоийсиз ўтган кун кун эмасдир. Мана бу ривоятни ҳам ҳазрат келтирганлар. Бир куни ўрмонда кўр сайёҳлар тўдаси филга дуч келиб қолади. Филни ўзларига дуч келган ерини пайпаслаб кўрадилару тасаввур қиладилар. Кейин юртга келиб ҳикоя қиладилар. Филнинг оёғини ушлагани уни «устун» деб таърифлайди. Думини тутгани «илон»га ўхшар экан, дейди. Белини тутгани – «қўтосга», қулоғини пайпаслагани «япроққа» менгзайди… Навоий салоҳияти ҳам улкандир. Навоий ҳаёти ва ижодининг у ёки бу жиҳатига ошно тутиниб қолган бизлар ҳам шу кўр сайёҳларга ўхшаймиз. Ҳа, ҳар кимнинг ўз Навоийси бор. Биров «Хамса»дан хабардор. Яна биров «Девон»ларни ўқишга жазм этган. Яна кимдир «Маҳбуб ул-қулуб»ни мутолаа қилгандир. Ҳеч бўлмаганда, Юнус Ражабийнинг «Қаро кўзим»ини, Муножот Йўлчиева ижросидаги «Муножот»ни ёки Отажон Худойшукурнинг «Сувора»сини эшитганмиз. Ҳар ким Навоийга ёндошдир. Навоийни бутунича тасаввур қилиш «филни фил ҳолича кўриш» – эҳтимол, имконсиздир, мислсиз ақлий меҳнатни талаб қиладир.

      Ҳар кимнинг ўз Навоийси бор. Умримиздаги ҳар ёшимизнинг ўз Навоийси бор. Биз умримиз мобайнида Навоийга қайта-қайта келаверамиз. Болалигимизда ёш Алишер ва Ҳусайн Бойқаронинг дўстлигига ҳавас қилганмиз. Йигитликда ўзимизни Фарҳоду Мажнунга менгзаганмиз, ўз Лайли ва Ширинларимизга Навоий байтларидан қистириб мактублар битганмиз. Ҳаёт талотўпларига дуч келганда, мусофирликда юрганда Ҳироту Самарқанд, Қобулу Астробод кезиб шаҳзодаларни сулҳга келтирган Навоийга топинамиз. Улғайганимиз сари Навойимиз ҳам «улғаяди», оппоқ соқолларини силаб, чигал саволларимизга биз билан бирга ечим излайди, ҳаётсеварлигимизда Навоий бўлиб навосозлик қилади, кексаликда умри бебақони ўйлаб ўйга толганимизда, Фоний бўлиб дарс беради, ўлим ва абадият тўғрисида ҳамсуҳбат бўлади, ҳамдардлашади.

      Менинг ҳам ўз Ҳазратим – Алишер Навоийим бор. У илк ўқитувчиларим – Неъматуллоҳ Исмат ва Эргаш Мухтор сабоқларидан дилимга тушган. Самарқандда ва Московда таҳсил олганларимда Воҳид Абдуллоҳ, Нуриддин Шукур ва Ботир Валихўжа дарсларидан ёдимга кўчган. Навоийни менга сингдирганлар орасида устозларимиз Азизхон Қаюмов, Абдуқодир Ҳайитметов, Иброҳим Ғафуров, Иброҳим Ҳаққул, Султонмурод Олимнинг ҳиссалари беқиёс – бирлари билан суҳбатдош бўлдим, бошқаларининг битикларини ўқиганман. Ва ниҳоят, Навоий ҳақидаги энг ноёб манба – Навоийнинг асарларидир. Имкон қадар, ақли ожизимиз етганча ўқиганмиз, ўқияпмиз ва ўқирмиз. Шу тариқа, эл қатори менинг ҳам қалбимда ўз Алишер Навоий бобом – Маним Ҳазратим шаклланган.

      «АЁН ҲАР ЛОЛАСИДА ИШҚ ДОҒИ…»

      Маним ошиқ Ҳазратим. Навоий – ошиқ. Алишер Навоий асарларининг бош мавзуи – ишқдир. Инсонни комилликка элтадиган восита – муҳаббатдир. Ҳар бир ғазал ошиқ руҳиятининг оний тасвиридир. «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун» сингари достонларда эса ошиқликнинг савқи илоҳийси, ишқнинг тараннуми бадиий тимсоллар воситасида очилган, ишқ Навоий асарларининг бош мазмун-моҳиятини ташкил этади. Билъакс, «Фарҳод ва Ширин» достонини бошлар экан, шоир буни таъкидлаб ўтади:

      Бу рангин саҳфа, билким, дард боғи,

      Аён ҳар лоласида ишқ доғи.

      Ҳазратимнинг тасвирлашича, гўдак Фарҳодни «ишқ дояси» эмизган, унинг жисми «шуълаи дард»га йўғрилган, унинг исмидаги ҳар бир ҳарф ишқнинг ҳосилаларини англатган:

      Ф – фироқ,

      А – андуҳ,

      Р – рашк,

      Ҳ – ҳажр,

      О – оҳ,

      Д – дард.

      Навоийнинг эътирофича, «башарият кўзининг нури зиёси ишқдан», ишқ «толе қуёшидир, қайғули диллар тиканзори ундан гулшан»дир. Ошиқ «сут ичса дур бўлур, қон ичса – ёқут».

      Ишқ дардини чеккан ҳар ошиқ борки, Ҳазрат Навоийдан мадад топа олади. Навоийнинг ишқи мислсиздир. У ишққа дохил инсонларнинг «ҳам тилу, ҳам кўнгли-ю, ҳам кўзи пок» эканини айтади. Инсон ишқ ўтидан покланади.

      Алишер Навоийнинг ишқ ҳақидаги назарий қарашлари «Маҳбуб ул-қулуб»да акс этган. Шоир ишқни уч тоифага ажратади. Биринчиси – оддий одамларнинг жисмоний лаззат ва шаҳвоний нафс билан чегараланган ишқи. Унинг олий мартабаси – шаръий никоҳдир. Иккинчиси – пок кўзини пок ният ила покиза юзга солган, пок кўнгил ила покиза чеҳранинг шавқидан беқарор бўлган пок инсонларнинг хос ишқи. Буни ҳозирда «платоник муҳаббат» дерлар. Учинчиси – Ҳақнинг жамолига етиш умидида матлуб бўлган сиддиқлар, яъни шу йўлда ўзини-да унутган, ўлимига-да тайёр ҳақгўйлар ишқи.

      Маним Ҳазратим ҳам умрлари мобайнида ёзган ғазалу достонлари тараннумида Фарҳод каби ана шу «хос пок ишқ»қа дохил бўлдилар. Шоирнинг ойдин назарини ишқ эҳтироси нурлантириб турадир. Ишқ Яратганнинг неъматидир, инсонни ёндириб поклайдир. Ишқ Қайсни мажнуну телба қилган бўлса, Фарҳодни тоғларни ёғдай кесиб, қасрга айлантирган бунёдкорга