юнонча “politeia” сўзининг таржимасидир. Бу сўз юнон тилида полис режими, деб аталиб, у бутун бир ҳамжамиятни уюштиришнинг ажралиб турадиган белгиси, раҳбарликнинг ташкил этиш йўли мазмунини англатадиган тушунчадир. Агар сиёсат ўз моҳиятига кўра ҳамжамият тузуми ёки уни уюштириш йўли бўлса, унинг тор ва кенг маънолардаги характерли белгилари намоён бўлади. Сиёсат тор маънода – бу идора этувчиларни ва ҳокимиятни амалга оширишни белгилаб берадиган ўзига хос тизимдир; лекин, шу билан бир вақтда, у ҳар бир ҳамжамият ичидаги шахсларнинг ўзаро хатти-ҳаракатларининг рўй бериш тарзидир. Сиёсатнинг иккинчи белгиси биринчисидан келиб чиқади. Ҳар бир жамиятнинг ўз режими мавжуд, лекин жамият режимларнинг турли-туманлигини, шунга мутаносиб равишда турли-туман муаммоларнинг пайдо бўлишини тан олмаса, ўзини ўзи англай олмайди. Энди сиёсат – хатти-ҳаракат дастури ва сиёсат – соҳа ўртасидаги фарқлар ойдинлашади. Сиёсат ўзининг биринчи аҳамиятига биноан ўзини турли йўллар билан намоён этади: ўз қўлида ҳокимиятни тўплаган ва уни амалга ошираётган R сиёсати; ҳокимиятга эга бўлмаган, лекин унга эга бўлишдан умудвор бўлганлар сиёсати; ўз сиёсий мақсадларини амалга оширишга интилаётган ва ўз шахсий усулларини қўллашга мойил бўлган шахслар ёки гуруҳлар; ва ниҳоят, тузумни ўзини ўзгартиришга интилаётганлар сиёсати. Буларнинг барчаси – гап режимнинг ички вазифалари тўғрисида ёки унинг ўзини яшаши билан боғлиқ мақсадлари тўғрисида кетишига боғлиқ ҳолдаги тор ёки глобал хатти-ҳаракатлар дастуридан бошқа нарса эмас. Мен юқорида қайд этиб ўтганимдек, сиёсат нафақат ижтимоий жамулжамликнинг бир қисмини, балки ҳамжамиятнинг бутун қиёфасини характерлайди”53 .
Ҳозирги даврга келиб сиёсатшунослик фанида сиёсат тушунчасига турли нуқтаи назарларни ўрганиш асосида аниқлик киритиш назарияси шаклланди. Бу каби турлича талқинлар Буюк Британиянинг Уэбст луғатида “Сиёсат нима?” деган савол асосида қуйидаги таърифлар келтирилган:
Сиёсат – ахлоқнинг давлат ва жамиятга дахлдор қисми бўлиб, ҳукуматнинг шахс олдидаги ахлоқий-маънавий мажбуриятларини ўз ичига қамраб олади.
Сиёсат – сиёсий хатти-ҳаракатлар йиғиндиси ва сиёсий амалиётдир.
Сиёсат – бир-бири билан рақобатдаги манфаатлар гуруҳлари ўртасидаги мусобақадир.
Сиёсат – нодавлат ташкилотларнинг ҳукумат устидан назоратни кенгайтириш мақсадидаги хатти-ҳаракатларидир.
Сиёсат – жамиятни бошқариш билан боғлиқ фаолиятдир.
Сиёсат – алоҳида шахснинг сиёсий тамойиллари, маслаклари, мулоҳазалари ёки майллари мажмуасидир.
Сиёсат – жамиятдаги инсонлараро ўзаро таъсир қилиш ва низоли муносабатлар йиғиндисидир.
Сиёсат – етакчилар ва уларга эргашувчилар ўртасидаги муносабатдир.
Ўзларининг сиёсий ҳокимият воситасида қондирадиган манфаатларини англаб етиш учун қобилияти бўлмаган кишилик бирликлари ўз хусусий элиталарининг мутеларига ёки бошқа сиёсий субъектлар