– Қизиқ ҳангомангиз учун ғоятда миннатдорман… Сават ташувчилар ҳам шунинг учун ғайрат билан ишлашяптими?
– Ҳа, лекин улар ростини айтсам, қишлоқ маҳкамасидан кунбай ҳисобида бир нима олиб туришса керак…
– Агар қишлоқда шунча пул бўлса, қумдан сақланиш учун қунт қ,илиб дарахт ўтқазишса бўлмайдими?
– Ҳисоблаб чиқилганда, бизнинг усулимиз анчагина арзон тушади шекилли…
– Усулимиз?.. Шу ҳам усул бўлдими? – Эркакнинг ғазаби қўзиб кетди. Хотинни шу аҳволга солганлардан ҳам, бунга йўл қўйган хотиндан ҳам ғазабланди. – Агар шундай экан, бу қишлоққа ёпишиб олишнинг нима кераги бор? Хўш, сабабини тушунолмадим… Қум деган нарса ҳазилакам гап эмас! Шу қилаётган ишимиз билан қумга бас келамиз, деб ўйласангизлар катта хато қиласизлар. Тутуриқсиз гап… Бу бемаъни ишга барҳам бериш керак… Узил-кесил барҳам бериш керак. Мен сизга ҳатто хайрихоҳлик ҳам билдиролмайман!
У белкуракни нарироқда ётган бидонлар томон улоқтириб юбориб, хотиннинг юз ифодасига ҳам эътибор бермай, уйга қайтиб кирди.
Уйқуси келмай, хотиннинг ҳаракатларига қулоқ солиб ётди. У бир оз хижолатда эди: борди-ю, унинг бу хатти-ҳаракати, аслида, ишини ташлаб бўлса-да, унинг ёнига келиб ётмаётган хотинга зарда бўлса-чи? Аслида, у кечираётган ўткир ҳис хотиннинг аҳмоқлигидан ғазабланиш эмас, ундан кўра ҳам чуқурроц бир нарса эди. Кўрпа тобора намиқиб, баданига қум кўпроқ ёпиша бошлади. Қанақанги адолатсиз, нафратингни оширадиган нарса! Куракни улоқтириб ташлаб уйга қайтиб киргани учун ўзини айбситиб ўтиришига ҳожат ҳам йўқ. У бундай масъулиятни зиммасига ололмайди. Бусиз ҳам зиммасидаги мажбуриятлар ошиб-тошиб ётибди. Қолаверса, қум билан ҳашаротларга қизиқиб келханининг асл сабаби ҳам зерикарли тирикчиликнинг серташвиш мажбуриятларидан вақтинча бўлса-да бош олиб қочиш эди…
Қани энди уйқуси келса.
Хотин тинимсиз бориб-келиб турибди. Бир неча марта саватлар тушиб-чиқиб, ўз вазифасини бажармоқда. Агар ахвол шу тариқа давом этадиган бўлса, у эртага ишга ярамай қолади. Ахир тонг отиши билан туриб, кунни унумли ўтказиши керак. Ухлайман деб қанчалик тиришмасин, тобора уйқуси қочиб кетмоқда. Кўзи ёшланиб, пириллаб, сурункасига қуйилиб турган қумга бас келолмай ачиша бошлади. У сочиқнинг тахини ёзиб, юзига ёпди. Нафаси бўғилса-да, ҳар қалай шуниси дуруст.
Яхшиси бошқа нарсалар тўғрисида ўйлаб кўра қолсин. Кўзини юмиши билан иланг-биланглаганча аллақандай узун иплар суза бошлади. Булар тепа бўйлаб кетган қум юзидаги нақшлар. Ахир улардан ярим кун кўзини узмади-да, кўзига шуларнинг акси тушиб қолганга ўхшайди. Худди шундай қум оқимлари шаҳар ва катта-катта империяларни босиб, ютиб кетган. Буни, ҳа шундай, Рим империясинин1 сабуляцияси деб атайдилар… Умар Ҳайём куйлаган шаҳарлар-чи… Уларда тикувчилик устахоналари. қассоблик дўконлари, бозорлар бўлган. Уларни чирмашиб кетган кўпдан-кўп йўллар ўраб олган, йўлларни эса