ЖЕННИ ГЕРХАРДТ. Теодор Драйзер. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Теодор Драйзер
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
єйлаб єйига етолмасди. Брэндер билан янгича муносабатлари ижтимоий ва физиологик маънода їандай єзгаришларга сабабчи бєлишини аниїрої тасаввур їилолмасди. Іатто шароит жуда яхши бєлган таїдирда іам оналик оддий аёлни їанчалар довдиратиб їєйишига аїли етмасди. Буни єйлаганида таажжубга тушар, їизиїсинар, шубіаси ортар, айни ваїтда эса жуда бахтиёр ва хотиржам эди. Брэндер яхши одам, энди у їизга аввалгидан іам яїинрої бєлиб їолди. Уни яхши кєради. Икковларининг янгича муносабатлари Женнининг жамиятдаги мавїеини іам єзгартирмай їєймайди. Женнинг іаёти энди бутунлай єзгаради, іозирданої шундай деса бєлаверади. Зотан, Брэндер Женнини умрбод севишига їайта-їайта ишонтирарди.

      – Сенга іеч нимадан хавотир олма деяпман-ку, Женни, – дерди їиз кетиш тараддудига тушганида. – Эітирос мендан кучлилик їилди, бирої сени оламан. Уйингга боргин-да, бировга оўиз очмагин. Акангни пишитиб їєй; барини сир тут, сенга уйланаману бу ердан олиб кетаман. Бу ишни іозирої їилолмайман. Бу ерда шундай їилгим келмаяпти. Вашингтонга бораман-да, сени чаїираман. Мана (у кармонини олди-да, бор пули – юз долларни чиїарди) буни ол. Эртага сенга яна юбораман. Энди менинг їайлиўимсан, шуни эсингда тут. Сен – меникисан.

      Брэндер Женнини меір билан їучди.

      Женни тун зулматига чиїди. Брэндер сєзининг устидан чиїишига шак-шубіа їилмаса бєлади. Женни янгича, зєр іаётини кєз олдига келтирарди. Брэндер уни олади, албатта. Буни їаранг-а! У Вашингтонга, олисдаги нотаниш шаіарга боради. Отаси билан онаси эса энди унчалар кєп тер тєкишмайди. Басс, Марта-чи… У яїинларига їанчалик фойдаси тегишини єйларкан, севинчидан терисига сиўмасди.

      Женни бир квартал єтиб, їадамини секинлатди, шунда унга Брэндер етиб олди. У Женнини уйигача кузатиб бориб, кєча эшик олдида тєхтади. Женни эса теварак-атрофига эітиёткорона кєз ташлади-да, лип этиб зинага чиїиб, эшик бандидан тортди. Эшик їулф эмасди. Женни севгилисига іаммаси жойида, дегандай бир даїиїа іаяллаб турди-да, ичкарига кирди. Уй тинч эди. Женни хонасига кирганида Верониканинг бир текисда нафас олиб ухлаётгани їулоўига чалинди. Шундан кейин унсиз іолда Басс билан Жорж ётишган хонага єтди. Басс каравотда єзини ухлаганга солиб ётарди. Бирої Женни кириб келганида:

      – Сенмисан, Женни? – деб шивирлади.

      – Менман.

      – Їаердайдинг?

      – Менга їара, – шивирлади Женни, – ойим билан дадамни кєрдингми?

      – Іа.

      – Улар уйдан чиїїанимни билишадими?

      – Ойим билади. Ойим менга, їаердалигини суриштирма, деди. Їаердайдинг?

      – Сени чиїариб беришни илтимос їилгани сенатор Брэндерга борувдим.

      – Э, іали шундай дегин. Нимага чиїариб юборишаётганини менга айтишмовди.

      – Бировга оўиз оча кєрма, – деди Женни илтижоли оіангда. – Битта-яримта билишини хоіламайман. Дадамнинг унга тоби йєїлигини биласан-ку.

      – Майли, – деди Басс.

      Шундай бєлса іам у собиї сенаторнинг нима їилганини, їандай хаёлга борганини ва Женнининг