ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ. Шухратжон Холиков. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Шухратжон Холиков
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-4595-3-3
Скачать книгу
споларин ёки сахарин (1–2 дона) солиш мумкин. Шакар ўрнига ўрнини босувчи моддалар билан хамирли маҳсулотлар қуйидаги усулда тайёрланади: тухум ёки тухум оқини сорбит (ксилит ва ҳ.к.) билан кўпиртириб, сўнг ушбу масаллиғга хамирнинг бошқа маҳсулотлари (ёнғоқ, какао ва бошқ.) солинади. Споларин ва сахаринни истеъмол қилишдан аввал кукун ҳолига келтириб олиш лозим.

      Бисквитли хамирни тайёрлашни яна бошқа усули ҳам бор: тухумни шакар кукуни ёки шакар пудраси билан аралаштириб, ҳосил бўлган масаллиқ кўпиртиргич ёрдамида кўпиртириб, уни қуюқ тортгунича буғ устида ушлаб турасиз. Сўнг масаллиқ солинган ликопчани стол устига қўйиб, совигунича кўпиртирилади. Тиндирилган масаллиғга кетма-кет қолган маҳсулотлар солина бошланади. Бисквит хамирини қиздирмасдан туриб сувда тайёрланиши чоғида қуйидагилар тавсия этилади: тухум сариғи, шакар кукуни ва қайнатилган сувни қуюқ тортгунча кўпиртиргич ёрдамида кўпиртириб, устига тухум оқи ва қолган маҳсулотлар солинади. Ҳар бир дона тухум сариғига 1 ошқошиқ қайнатилган сув, бир дона тухум оқига – 1 ошқошиқ совуқ сув сўнг қолган суюқ масаллиқлар (сут, қаҳва ичимликлари ва ҳ.к.) қўшилади.

      Тухум оқидан тайёрланган хамирга шакар кукуни ва пудрасидан қўшиб кўпиртирилиб, буғда пишириб олиш мумкин. Сўнг пишириқни совитган ҳолда устига қолган бошқа масаллиқлар солинади.

      Агар бисквитли хамирга суюқлик қўшиладиган бўлса (сув, сут қаҳвали ичимлик), унда хамир ошиши ва кўтарилиши учун турли юмшатувчилар (ош содаси, аммоний карбонат ангидрид) қўшиш керак бўлади, зеро, фақатгина кўпиртирилган тухум оқининг ўзи хамирга керакли бўлган таъб сифатларини бера олмайди.

      Хамир қориб олишдан олдин торт, пирог ва турли ширинликлар учун керак бўладиган патнис ва қолипларни тайёрлаб оласиз. Уларга ёғ суртиб, ун ва қотирма нон талқони сепилади. Бу усулда тайёрлаб олинган қолипларни махсус стол ёки хонтахта устига қўйиб, пишириқ маҳсулотларини тайёрлашга киришасиз. Бу вақтда духовка ёқиб қўйилади (паст оловда), албатта, китобда келтирилган маслаҳатларга амал қилишни унутманг.

      Йирик шакар пудраси ва ванилин талқон идишда туйилади ёки орасидаги қаттиқ тошлар чиқиб кетиши учун элакдан ўтказилади.

      Ёнғоқлар пўстлоғидан тозаланиб эзилади. Бодомни бир дақиқага қайноқ сувга бостириб туриш, сўнг мағзини ажратиб олиб, талқон идишда туйиш тавсия этилади. Ерёнғоқни това ёки патнисда қовуриб, сўнг пўстлоғидан тозалаб олиш тавсия этилади.

      Майдаланган ёнғоқлар ҳар қандай унли пишириқларга ўзгача таъм беради. Бунинг учун аввало ёнғоқларни майдалаб, сўнг махсус идишда куйиб кетмаслигига қараган ҳолда қовуриб оласиз.

      Ёнғоқ, гажак ёки бодомни майдалаб, ун билан аралаштириб хамир қорасиз. Баъзида ушбу хамирга қора зира (мак) ҳам қўшиб юбориш мумкин, фақат аввалига уни туйиб олиш керак (баъзида эса, қора зирани ўзини бутунлигича солиш мумкин).

      Шоколадни истеъмол қилишдан аввал қирғичдан ўтказиб озгина эритиб олиш лозим.

      Какаонинг орасида