1987 йилда Маданият вазирлигининг Санъат бошқармасида Бош муҳаррир вазифасида ишлардим. Москвага, бир ойлик малака ошириш ўқишига боришимни айтишди. Бунақа йиғинларни жиним суймаса-да, ноилож отландим. Бориб, СССР Маданият вазирлигининг ётоқхонасига жойлашдим. Қозоғистонлик ҳамкасбим билан ҳамхона бўлдим. Ўша кун-лари кутубхоначилар ҳам малака ошириш ўқишига келишган экан. Ҳамхонам сувга тушган балиқдай ҳузурланди-ю, маишат бўйича “малака ошириш”ни бошлаб юборди. Мен бир кечага аранг чидадим. Эртасига Ёзувчилар уюшмасининг Адабиёт жамғармасига бориб, шаҳар ташқарисидаги Голицино ижод уйига йўлланма сотиб олдим. Малака оширишдаги ўқув жараёни менга ҳеч қандай янгилик бермас экан, Москва театрларидаги тўрт-беш спектаклни кўриб, таҳлил қилиб, фикрларимни баён этиб бериш билан чеклансам ҳам бўлар экан. Жияним Маъруфжон Голицинода жойлашган танк дивизиясида хизмат қилаётган эди. Бундан аввал икки марта кўргани бориб узоқ ўтира олмаган эдим. Ижод уйига жойлашгач, ўзи ва командирларини меҳмон қиламан, деган ниятим ҳам бор эди. Ижод уйи ўрмон этагида, ғоят тинч жой эди. Қишлоқ кўчаларида “Шовқин солманг, ёзувчилар ижод билан бандлар” – деган ёзувлар бор эди. Бир ҳикоянинг хомаки баёни хаёлимда пишиб етилгандай эди. Ўша кеча иш бошладим. Тонгга қадар ёздим. Бу “Ажаб дунё” деб номланган ҳикоя эди. Дастлабки саҳифаларда урушда оёқдан ажраб қайтган Йигиталининг машаққатини тасвирладим. Кесилган оёқдаги оғриқ баёнини ёзаётган чоғим вужудимда алланечук тушунуксиз ҳол юз берди. Ҳикоя қаҳрамонига юрак-юракдан ачиндим. Тонгдан нонуштага қадар ухлаган бўлиб, кейин кўчага чиқдим. Ҳарбий қисмга боришдан олдин почтахонага кириб, уйга қўнғироқ қилдим. Уйимизда телефон йўқлиги сабабли, қўшнимиз Мушарраф опоқини безовта қилдим. “Қаёқларда юрибсан?” – дедилар. Гаплари оҳангида норозиликни сездим: “Тинчликми?” – деб сўрадим. Айтмоқчи бўлган гапларини айтгилари келмай: “Ҳозир хотинингни чақириб бераман”, – дедилар. Аҳли аёлим
Автор: | Тохир Хабилов |
Издательство: | SHARQ |
Серия: | |
Жанр произведения: | |
Год издания: | 0 |
isbn: | 978-9943-26-457-1 |
“ғайратсизликлари туфайли хасталикни енга олмадилармикин?” деб ўйлайман. Сабрга кўп даъват қилинади. Сабрли бўлиш бошқаларга муте бўлишни англатмайди. Кези келганда одам ўзини, оиласини, дўстларини ва ниҳоят Ватанини ҳимоя қилиши шарт. Бундай ҳолатларда ғайрат ва шижоат сабрга муқобил бўлмайди. Болалигимда бир воқеа кўнглимни ғоятда ранжитган эди. Эллик бешинчи йил эди шекилли. Тоғамникидан қайтаётгандик. Чорсуда бир трамвайдан тушиб, Кўкчага бориш учун иккинчисига чиқишимиз керак эди. Қоронғу тушиб қолган. Кўчада рўпарадан келаётган икки маст йигит хиралик қилди. Биттаси дадажонимнинг юзларига шапалоқ тортиб юборди. Дадажоним индамадилар. Тоғамнинг божалари ҳам бор эди, улар ҳам аралашмадилар. Дадажоним баланд бўйли, кучли эдилар. Ҳарбийда қилич ўйнатган билакдаги қувват ҳали тарк этмаган эди. Мен маст йигитларни ура-ура пачоқ қилиб ташлашларини истадим. Лекин… ўшанда бу шижоатсизлик бўлиб туюлган эди. Энди билсам, инсонийлик фазилати мукаммал бўлгани учун маст йигитлар билан ўчакишмаган эканлар…