Хотира саодати. Тоҳиржон Иминов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Тоҳиржон Иминов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-5223-3-6
Скачать книгу
катта бўлам Адаҳам акам мени саҳар уйғотар, эшакка омоч, егулик, сув ортиб, мени ҳам унга миндириб, йўлга тушардик. Аввалига Адаҳам акам уруғни қўлда сочиб чиқар, сўнг бу ер омоч билан ҳайдалар эди. Иш кунининг якунида ўзимизга эртасига яна экин экиш учун ер танлардик ва бошқа биров эгаллаб олмаслиги учун атрофини омоч юргизиб, “сол” солардик. Бу ернинг эгалланганлигига белги эди.

      Болалик хотиралари кучли бўлади. Мана шундай буғдой экишларни катта бўлгач, кўпчилик ўртасида бир эслашга тўғри келди. 1992 йил март ойида Санкт-Петербургда иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олдим ва тезда “профессор” унвонига ҳам сазовор бўлдим. Шу муносабат билан республикадаги кўзга кўринган иқтисодий журналлардан бирининг бош муҳаррири Исмат Хушев (кейинчалик нима сабабдандир, Канадага кўчиб кетганлигини билдим) менга журнал учун мустақилликнинг биринчи докторларидан бири сифатида мақола беришни сўради. Журналда мақола билан бирга сўнгги муқовада катта қилиб расмим ҳам чоп этилди. Расм тагида қисқача ҳаёт йўлим ёзилиб, менинг Кўтарма қишлоғида туғилганлигим алоҳида таъкидлаб ўтилганди. Журналнинг бу сони кўтармаликлар қўлига тушган, у қўлдан-қўлга ўтган. Бир кун қишлоқдаги ўрта мактаб директори телефон қилиб, юқори синф ўқувчилари билан учрашувга таклиф қилди. Тез кунда ташкил этилган бу учрашув жуда жонли ўтди.

      Мустақилликнинг дастлабки йиллари, халқимиз ўзлигини англай бошлаган, бундай учрашувларда муҳокама қилиниши мумкин бўлган масалалар, айниқса иқтисодий муаммолар бисёр. Бир томондан кўп маҳсулотларнинг етишмовчилиги, иккинчи томондан “сўз эркинлиги”, “демократия”нинг қарор топа бошлаётганлиги бундай учрашувларнинг жонли, баъзида ўринсиз мунозараларга айланишига сабаб бўлар эди. Зеро, кўплаб биринчи даражадаги маҳсулотлар етишмовчилигини собиқ Иттифоқ давридаги ҳудудлараро меҳнат тақсимотининг бузилиши, ўзаро товар айирбошловларнинг издан чиққанлиги билан изоҳлаш ҳар сафар ҳам етарли натижа бера олмас эди.

      Шундай қизғин мунозара пайти бир ўқувчи, “Тоҳир Каримович, нега ун етарли эмас? Одамлар тўйларга, маъракаларга жуда кам миқдорда ун олмоқда, натижада урф-одатларимиз кўлами бузилмоқда”, – деб савол берди. Шундан салгина бурун бир саволга жавоб бера туриб, ойнадан ёшликда буғдой эккан ва эшак етаклаган адирларга кўзим тушган эди. Ҳаммани ойнак олдига тўпладим ва сўрадим:

      – Қани айтингларчи, шу адирларда ким буғдой эккан, ким омоч тортиб, эшак етаклаган? Ҳеч кимдан садо чиқмади.

      – Мен болалик чоғим шу ишда акамга катта ёрдам берганман. Очиғи, ўша давр биз одамларнинг магазиндан ун сотиб олганини билмас эдик. Қишлоқ аҳли ўзига керак бўлган буғдойни асосан шу адирларда етиштирар эди. Қаранг, адирда бирор парча буғдойзор кўринмайди, ер бекор ётибди. Биз эса ун йўқ деб ҳасрат қиламиз. Ҳолбуки, бу адирларда буғдойнинг “қайроқи” номли нави етиштириларди. Ўша пайтларда бу буғдойдан тайёрланган нон бор бўлса, бошқа жойлардан, айниқса, шимол ўлкалардан келган оппоқ ундан пиширилган нонлар ейилмай,