Пўлати ва пўлатиликлар. Умр хотиралари. Амир Тўраев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Амир Тўраев
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-26-305-5
Скачать книгу
намуна бўла олди, ўша даврнинг исканжасида ўзидаги бор имкониятларнинг ҳаммасини элдошларига бағишлай олмаган бўлса-да, ҳеч кимдан тили қисиқлик жойи ҳам йўқ эди.

      Отам ўзига ишонган кишига хос ирода соҳиби эди.

      Шу билан табаррук мачит бузилмасдан, ҳозиргача Оллоҳнинг уйи сифатида ишлаб келмоқда.

      Мени улғайтган Пўлати қишлоғим, сендан кўп яхшиликлар кўрдим, қарзим кўп, ота-онамдан олган қарзларимни тўлдиролмадим, ҳатто улар босган изларини тополмайман.

      Абдураҳмон халфа қабристони ёнидан кимлардир чўчиб ўтади.

      Қишлоғимиздаги кўп инсонлар бу ерга абадий кўчиб ўтганлар.

      Абдураҳмон халфа қабристонида қанча оқил ва заковат соҳиблари ётибди, афсус, бу қисмати азал.

      Бу дунёдан ҳаммамиз шундай ўтамиз.

      Пўлатида яна битта қадимги, бундан IV–V аср муқаддам бунёд бўлган «Ғойибота» қабристони ҳозирги кунгача мавжуд, бу қабристонда пўлатиликларнинг бобокалонлари, улуғ момолари қўйилган, қабристондаги ҳар бир мозор устида ўз даврида Нуротадан туя билан олиб келинган кулранг мармар қабртошларида араб имлосида, қабрида ётган инсон исми, отаси ва катта боболари номлари, туғилган вақти ва бир калом Қуръони карим оятлари ёзилган бўлиб, марҳумнинг авлодлари томонидан ўрнатилган.

      КПССнинг динга қарши 73 йиллик сиёсатидан «Ғойибота» қабристони ҳам қурбон бўлди, бу қабристонни обод қилишга ҳам, қабртошларни қўриқлашга ҳам имкон берилмади.

      Қабртошлар ўша Қизил империя давридаги «Оллоҳнинг қаҳрига учраган» арман, рус, ўзимизнинг маҳаллий қурувчилар томонидан ўғирлаб кетилди, мутасадди раҳбарлар «ғинг» демай, кўрмасликка олди.

      Қабртошлар қайси бир партия ва совет идораларининг биносига зинапоя қилиб ишлатиб юборилди, пўлатиликларнинг тарихи бир зумда осмонга учиб кетгандай йўқотилди.

      Бир тасаввур қилинг, бу қабристонда мангу макон топган Пўлатининг гавҳарлари Муҳаммад, Шомурод ва Рустам элбегиларни, Шароф оқсоқолни, Келдиёр бойни, моҳир мерганлар: Холмурод, Рустам, Камолиддин, Шарофиддин, Ғиёсиддин, Сайфуддин, Сайиддин, Асад, Қулмурод, Тошмат, Эшмат мерганларни, Расулберди карвон, бундан ташқари, улуғ Саййидзода пирларнинг қабрини ким топиб беради? Тилимиз куйиб, дардимизни ичимизга ютиб келдик, шонли Пўлатининг тарихи кўз ўнгимизда йўқотилди.

      Айтаверсак дардимиз адо бўлмайди, инсонни тириклайин ёндириб юборади, ситамлар халқимизнинг армонлари бўлиб қолди.

      Халқимиз тарихининг мунгли саҳифаларини варақлаш бу кўҳна дунёдан қанча одамлар ватан деб ўтиб кетганидан, улар сиртдан бахтлидек кўринган бўлса-да, аслида ватансиз, бахтсиз, эрксиз инсонлар эди.

      Отам айтар эди: дунё – ўткинчи, дунё – ёлғончи.

      Худо раҳматига олсин, гўри нурга тўлсин, отам ҳақ экан.

      Жаннат каттами ё дўзах кенгми, буни фақат Оллоҳим билади.

      Дунё яралгандан буён дашт саҳролар, мангулик деб оққан дарёлар, улуғ зот подшоҳларига зор бўлган. Бу мулкларга келиб кетган не-не карвонлар, сарвару сарбонлар номсиз кетди, Оллоҳ уларга бош берди,