Буларнинг барчаси профессор-ўқитувчилар университет кафедраларида бир-бири билан баҳам кўришни хуш кўрадиган қизиқарли фактлардир. Ёмон қарорлар барчамиз учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Жаҳон молиявий инқирозининг келиб чиқиш илдизи иррационал хатти-ҳаракатларимизда ётиши мумкин. Одамларнинг хулқ-атворига оид “асосий қоидалар”дан бири шу: биз аслида тасодифда маъно кўрамиз ва натижада ҳатто фактлар, эҳтимоллар назарияси ёки қисқача таҳлил умуман тескарисини кўрсатса-да, “ҳозир содир бўлаётган барча ҳодисалар келажакда ҳам давом этади” деб ўйлаймиз. Кетма-кет тўрт марта бир томони билан тушган тангани “омадли танга” ёки кетма-кет уч марта тўпни саватга туширган баскетболчини “омадли баскетболчи” деб биламиз.
Бир гуруҳ когнитив психологлар фанга ғоят қимматли ҳисса қўшишди. Улар NBA маълумотларидан фойдаланиб, Корнелл университетининг эркаклар ҳамда аёллар баскетбол жамоалари билан бир қатор экспериментларни ўтказишди. Тадқиқотнинг хулосаси эса баскетболдаги “омад” ғоясини инкор қилди (бу “Philadelphia 76ers” баскетболчилари билан интервьюларни ўз ичига олган ноёб илмий мақола). Маълум бўлишича, мухлисларнинг 91 фоизи “Кетма-кет икки ёки уч марта тўпни саватга туширган ўйинчининг тўпни яна саватга киритиш имконияти кетма-кет икки-уч марта буни уддалай олмаган ўйинчиникидан юқорироқ” деб ўйлашади. Аслида эса аввалги муваффақиятли уринишлардан сўнг ўйинчининг омади келиши ҳақида ҳеч қандай далил йўқ. “Philadelphia 76ers” жамоасининг муваффақиятли ҳужумларида ҳам, “Boston Celtics”нинг жарима зарбаларида ҳам ёки “Cornell” баскетболчилари махсус уюштирилган тажриба доирасида тўпни саватга ташлаганида ҳам бундай қонуният борлигини исботловчи ҳеч қандай далил топилмади.30
Юқоридаги изланиш хулосасидан баскетбол мухлислари қанчалик ҳайрон қолишган бўлса, 2006 йилда кўчмас мулк нархи кўтарилиши тўсатдан тўхтаганида, кўплаб уй эгалари ҳам шунчалик ҳайрон қолишган. Ўшанда кўпгина одамлар ҳозир ўсаётган нарса ўсишда давом этаверади, деб тахмин қилишган ва катта кредитларни олишган эди. Натижада биз бутун дунё иқтисодиёти учун чиндан ҳам ҳалокатли оқибатларга олиб келган катта миқдордаги қарздорлик тўлқинининг гувоҳи бўлдик – бу, албатта, мазали тушликдан олдин ёнғоқни паққос туширишдан кўра анча ёмонроқ оқибатларга олиб келди. Учинчи бобда биз мантиқсиз хатти-ҳаракат ва одатларимизни ўзгартириш ёки уларга таъсир қилиш учун қандай шаклдаги давлат