Алиф. Пауло Коэльо. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Пауло Коэльо
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-166-5
Скачать книгу
эшикларидан бошим айланар, уларнинг ҳар биридан фойдаланишни истардим. Уйлангач эса севган аёлим ва фарзандларим муносиб яшашларини таъминлаш учун биргина йўлни танлашга тўғри келди. Ўйлаган барча мақсадларимга эришган, фарзандлар ҳам улғайиб, ўз йўлларини топган пайтда, қирқ бешга кирганимда, менга энди ҳаётимда ҳеч қандай янгилик содир бўлмайдигандек туюла бошлади. Менинг руҳий изланишларим шу вақтдан бошланди. Масъулиятли одам бўлганим учун ишга жиддий бел боғладим. Сиз ҳозир етиб келган босқичга эришгунча илҳомланиш ва умидсизлик паллаларини бошдан кечирдим.

      – Аммо шунча интилишларимга қарамай, мен Худога ва ўз-ўзимга яқинлашдим дея олмайман, – жавоб бераман қайғуга тўлиб.

      – Чунки сиз ҳам ҳамма каби вақти келиб албатта худога яқинлашаман, деб ўйлагансиз. Лекин вақт – нўноқ мураббий. У бизга кексайган сари кучсизлана бораётганимизни билдиради, холос.

      Тўсатдан ҳалиги эман менга тикилиб тургандай туюлади. Унинг ёши тўрт юздан ошган бўлса-да, шу вақтгача ягона билгани – бир жойда тек туриш.

      – Эман атрофидаги маросим бизга нима учун керак? Наҳотки, у бизни аввалгидан кўра яхшиланишимизга ёрдам берса?

      – Шунинг учунки, одамлар бундай маросимларни бажармай қўйишган. Қолаверса, аҳамиятсиздек кўринган амалларини бажариб, барча нарсалар ибтидосига ҳаммадан кўра яқинроқ бўлган руҳингизга, борлиқнинг моҳиятига янада чуқурроқ назар ташлаш имкониятига эга бўласиз.

      Бу ҳақ гап. Саволимнинг жавоби аввалдан аён эди. Бунга вақтимизни кетказишнинг кераги йўқ.

      – Кетишим керак, – дейди Ж. қатъий.

      Мен соатга қараб, аэропорт узоқ эмаслигини, яна озроқ гаплашишимиз мумкинлигини тушунтиришга уринаман.

      – Гап бундамас. Маросимни бажараётганимда менга туғилишимдан аввалги бир нималар аён бўлди. Сиз ҳам шунга ўхшаш нарсаларни ҳис этишингизни истардим.

      Нимани назарда тутяпти? Руҳнинг кўчиб ўтишиними? Шу пайтгача у менга аввалги ҳаётларимга ҳатто хаёлан мурожаат қилишни ҳам тақиқларди.

      – Мен ўтмишда бўлганман. Буни мен сиз билан танишишдан олдин ўзим ўрганганман. Сиз билан бу ҳақда гаплашганмиз. Ўзимнинг аввалги икки ҳаётимни кўрганман: ўн тўққизинчи асрдаги француз ёзувчиси ва…

      – Ҳа, эсимда.

      – Ўшанда тўғрилаб бўлмайдиган хато қилдим. Сиз эса менда айбдорлик ҳисси кучаймасин учун ўтмишга қайтишимни тақиқладингиз.

      Аввалги ҳаётларинг бўйлаб саёҳат қилиш оёғинг остига туйнук очишдек гап. Ундан чиқаётган ўтмиш алангаси бугунингни куйдириб кул қилиши мумкин.

      Ж. еб тугатилмаган нокни қушларга ташлаб, менга юзланди ва асабий тарзда:

      – Бемаъни гапларни бас қилинг! Йигирма тўрт йиллик мулоқотимиздан сўнг ҳам сиз ҳеч нарса ўргана олмаганингизга энди ишоняпман.

      Унинг нима демоқчи бўлаётганини тушуниб турибман. Афсунгарликда ва ҳаётда биргина вақт, у ҳам бўлса ҳозирги вақт мавжуд. Биз вақтни икки нуқта орасидаги масофани ўлчагандек ўлчай олмаймиз. Вақт ҳеч қаерга кетмайди. Лекин инсон учун бутун диққатини фақат яшаб