Стив Жобс. Уолтер Айзексон. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Уолтер Айзексон
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-150-4
Скачать книгу
“Стивга қўнғироқ қилиб, “Бу ёлғонлигини биласанку!” деб бақирганим эсимда, – дейди Бреннан. – У судга кичкина болани етаклаб боришимни, бузуқ аёллигимни ва қизимизнинг отаси исталган бошқа эркак бўлишини исботлашни хоҳлар эди”.

      Лиза туғилганидан бир йил ўтиб Жобс қизнинг отасилигини тест ёрдамида синаб кўришга рози бўлди. Бреннаннинг оиласи ҳайрон бўлди, лекин Жобс Apple тез орада очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилишини биларди ва ҳамма масалани олдиндан ҳал қилиб олишга қарор қилди. ДНК тестлари ўшанда энди-энди пайдо бўлганди, Жобс Калифорния университетида тестдан ўтди. “Мен ДНК тестлари ҳақида эшитгандим ва ҳаммасига аниқлик қиритиш учун жон деб рози бўлдим”, – деб эслайди Жобс. Тест натижалари етарлича аниқ бўлиб чиқди. “Отаси эканлиги эҳтимоли… 94,41 % эди”, – дейилганди тест хулосасида. Калифорния суди қарор чиқарди: Жобс бола учун ҳар ой 385 доллар тўлаши ва қизнинг отаси эканига розилигини имзолаб тасдиқлаши ва давлатга Крисэннга нафақа сифатида тўланган 5856 долларни қайтариши керак эди. Жобсга болани кўргани келишига рухсат беришди, лекин у бу ҳуқуқдан анча йиллар ўтиб фойдаланди.

      Ҳатто шундан кейин ҳам Жобс ўзини ва бошқаларни алдашда давом этаверди. “Охири у барчаси ҳақида бизга директорлар кенгашида айтиб берди, – деб эслайди Артур Рок. – Лекин боланинг отаси мен бўлмасам керак деб туриб олишда давом этди. Ғирт бемаънилик”. Time репортёри Майк Морицга Стив статистика маълумотларига кўра “Қўшма Штатларда яшовчи эркакларнинг 28 фоизи боланинг отаси бўлиши мумкин” деб айтди”. Бундай фикр нафақат ёлғон, балки жуда ҳам ғалати эди. Ва энг ёмони, Крисэнн Бреннан бу ҳақда эшитгач, уни нотўғри талқин қилди. У Жобс Крисэнн АҚШ эркакларининг 28 фоизи билан бирга бўлган деган деб тушунди. “У мени бузуқ пулхўр аёл қилиб кўрсатишга уринди. Ўз зиммасига жавобгарликни олишдан кўра унга мени фоҳиша деб ҳисоблаш осонроқ эди”, – эслайди Крисэнн.

      Йиллар ўтиб, Жобс Крисэннга қилган муносабатидан афсусланди. У ҳаётида камдан-кам ҳолларда афсусланган. Мен ўзимни бундай тутмаслигим керак эди. Мен ўшанда ўзимни ота сифатида тасаввур қила олмагандим, бунга тайёр эмасдим. Лекин тест натижалари Лиза менинг қизим эканини тасдиқлагач, мен бунга бир сония ҳам шубҳа қилмаганман, уни 18 ёшигача боқишга ва Крисэннга пул бериб туришга рози бўлганман. Мен Пало-Альтодан уй топдим, ремонт қилдим ва уни уларга яшашга бердим. Крисэнн Лиза учун энг яхши мактабларни танларди ва мен ўқишига пул тўлардим. Мен ҳаммасини тўғри қилишга ҳаракат қилдим. Лекин ҳозир ҳаммасини ўзгартира олганимда мен албатта ўзимни бошқача тутган бўлардим.

      Бреннан билан муносабатларига ойдинлик киритиб олгач, Жобс ишга қайтди. У улғайди, албатта тўлиқ улғайгани йўқ. Гиёҳвандликни ташлади, қатъий вегетарианча парҳездан воз кечди, ретритларга камроқ вақт сарфлай бошлади, сочини замонавий услубда кестириб олди ва Сан-Францисконинг қимматбаҳо Wilkes Bashford дўконидан костюм ва кўйлак харид қила бошлади ҳамда Режис Маккеннанинг ходимларидан бири –