Стив Жобс. Уолтер Айзексон. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Уолтер Айзексон
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-150-4
Скачать книгу
билан деярли ҳар куни учрашарди, ойда бир марта улар иккови ёлғиз чуқур медитация ўтказарди. “Кобун билан учрашув мен учун катта аҳамиятга эга эди. Мен у билан имкон қадар кўп вақт ўтказишни хоҳлардим, – деб тан олади Жобс. – Унинг рафиқаси Стэнфордда ҳамшира бўлиб ишларди. Уларнинг икки нафар фарзанди бор эди. У тунги сменага чиққанда мен бутун оқшом вақтни Кобун билан ўтказардим. Ярим тунда хотини келиб, мени қувиб соларди”. Вақти-вақти билан Жобс ўз ҳаётини тўлалигича руҳий изланишларга бахш этишни хоҳлаши ҳақида сўзларди, лекин Кобун уни фикридан қайтарарди – Стив бизнес билан шуғулланган ҳолда руҳият ҳақида қайғуриши мумкинлигини айтарди. Улар узоқ вақт қалин дўст бўлиб қолишди. Ўн етти йил ўтгач, Кобун Жобс ва Лорен никоҳ маросимини ўтказди.

      Бетоқатлик билан ўзликни излаш Стивни 1970 йилда Лос-Анжелес психотерапевти Артур Янов ўйлаб топган ва оммалаштирган терапия курсидан ўтишга мажбур қилди. Даволаш Фрейднинг тахминига асосланганди. Унга кўра психологик муаммолар болаликда орттирилган ва онг остига олиб қўйилган руҳий ларзалар билан изоҳланади. Янов оғриқли ҳаяжонни қайтадан бошидан ўтказиб ва ўз туйғуларини очиқча (баъзан ўкириш ва инграш орқали) ифода этиб, уни енгиш мумкин деб уқтирарди. Жобсга бу психотерапевт билан оддий суҳбатдан кўра кўпроқ мос келарди, чунки бунда мантиқий таҳлил эмас, балки интуитив бошдан ўтказиш ва эмоционал муносабат билдириш талаб этиларди. “Ўйлаш эмас, балки бажариш лозим эди, – деб сўзлайди Жобс. – Кўзни юмиб, нафас олмай, эслаш ва сеансдан кейин янгилангандек ҳис этиш керак эди”.

      Яновнинг бир гуруҳ издошлари Южиндаги эски меҳмонхонада “Орегон туйғулар маркази” (Oregon Feeling Center) номли лойиҳа юритарди; ҳаммасини Жобснинг Рид университетидаги гуруси Роберт Фридланд бошқарарди (бунинг ажарбланарли жойи йўқ). Унинг “Ягона ферма”си узоқда эмасди. 1974 йилнинг охирида Жобс уч ойлик терапия курсига ёзилди. Бу унга минг долларга тушди. “Шахсий ўсиш масалалари Стив билан бизни ўйлантирарди ва мен у билан бирга курсга боришни хоҳладим, – деб эслайди Коттке. Лекин бу курсни чўнтагим кўтара олмасди”.

      Жобс яқин дўстларига у асраб олингани ва ҳақиқий ота-онасини билмаслиги туфайли бошидан ўтказаётган оғриқни қандай қилиб енгишни ўрганишни хоҳлаётганини тан олди. “Стив ўзини яхшироқ билиш учун ота-онаси билан танишишни орзу қиларди”, – деганди кейинчалик Фридланд. Клара ва Полдан Стив унинг ҳақиқий ота-онаси университет битирувчилари бўлганини ва отаси катта эҳтимол билан суриялик эканини билиб олганди. У ҳатто шахсий детектив ёлламоқчи ҳам бўлди, лекин бу фикридан қайтди. “Мен ота-онамнинг дилини оғритмоқчи эмасдим”, – деб изоҳлади у Клара ва Полни назарда тутган ҳолда.

      “У асраб олинганига кўникишга ҳаракат қилди, – дейди Элизабет Холмс. – Стив ўз туйғуларини енгиши кераклигини тушунди”. Жобс ўзи буни Элизабетга айтди. “Бу менга азоб беряпти, демак, диққат-эътиборимни шунга қаратишим керак”, – дейди у. Грег Кэлхун билан у яна ҳам очиқроқ гаплашганди. “Стив ўзининг