Стив Жобс. Уолтер Айзексон. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Уолтер Айзексон
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-150-4
Скачать книгу
озган одамдек берилиб ўйнарди. Стив ўз туйғуларига эрк беришдан тортингандай ўзини қўлга олиб турарди”. Рақсдан кейин ҳамма вегетарианча таом тановул қиларди.

      Фридланд умумий майдони 90 гектарлик олма боғида бошқарувчи бўлиб ишларди. Боғ Портленддан жануби-ғарбда олтмиш километр масофада жойлашганди ва Марсель Мюллер исмли швейцариялик ажиб миллионерга тегишли эди. Қария Родезияда бойлик тўплаганди: у метрик маҳкамлагич етказиб берарди. Шарқча руҳий амалиётларга қизиққан Фридланд боғда “Ягона ферма” (All One Farm) номли жамоа ташкил этди. У ерда Жобс, Коттке, Элизабет ва бошқа хоҳловчилар дам олиш кунини ўтказарди. Фермада асосий уй, кенг омбор бор эди, у ерда Коттке ва Элизабет ухларди. Жобс жамоанинг бошқа аъзоси Грег Кэлхун билан олма дарахти шохларини кесиб “гравенштейн” тайёрларди. “Стив олма билан шуғулланарди, – деб эслайди Фридланд. – Биз олма виноси тайёрлардик ва Жобснинг вазифаси бизни дарахт шохларини кесишга ва боққа қарашга мажбурлаш эди”.

      Монахлар ва Харе Кришна ибодатхонаси ўқувчилари фермага бориб, зирл, кашнич ва куркума каби зираворлар солинган вегетарианча таом тайёрларди. “Стив фермага бориб, одатда очлик сақларди, кейин тўйиб еб оларди, сўнгра бориб ошқозонини тозаларди, – деб хотирлайди Элизабет. – Узоқ йиллар давомида мен у булимияга чалинган деб ўйлардим. Унга жуда ачинардим: у оч сақланишга қаттиқ уринарди, лекин ҳар доим ҳам бунинг уддасидан чиқа олмасди”.

      Фридланднинг диктаторларча ҳаракатлари Жобснинг жонига тега бошлади. “Менимча, Стив шунчаки ўзида Робертнинг кўплаб хислатларини сеза бошлаганди”, – дейди Коттке. Жамоа тамагирлик ва режалиликдан ҳимоя қиладиган паноҳгоҳ бўлиши керак эди, аммо Фридланд уни аста-секин бизнесга айлантирди: жамоада яшовчиларга ўтин териш ва сотиш, олма шарбати сиқадиган пресс ва ёғоч ўчоқлар тайёрлаш, шунингдек, бошқа тижорат ташаббусларида қатнашиш буюрилди, бунинг учун уларга ҳақ тўланмасди. Бир куни кечаси Жобс ошхонадаги стол тагида ухлашга мажбур бўлди. Ўшанда жамоа аъзолари бировларнинг маҳсулотларини музлатгичдан билдирмай ўғирлаётганини кўриб ҳайрон бўлганди. Жамоада яшаш Стивга тўғри келмасди. “Иш ўта материалистик кўриниш олди, – деб эслайди Жобс. – Одамлар шунчаки Роберт учун ҳолдан тойгунча ишлаётганини тушунди ва сездирмай фермадан қоча бошлашди. Менинг ҳам роса жонимга текканди”.

      Кўп йиллар ўтиб, Фридланд Ванкуверда, Сингапурда ва Монголияда ишлаб, миллиардер, олтин конлари хўжайини ва тоғ-кон саноатига ихтисослашган корпорация эгаси бўлгач, мен уни Нью-Йоркка коктейлга таклиф қилдим. Ўша кеча мен Жобсга учрашувимиз ҳақидаги ҳикояни мактуб орқали юбордим. Бир соат ўтгач, у менга Калифорниядан қўнғироқ қилди ва мен Фридланднинг бирорта ҳам сўзига ишонмаслигим кераклигини айтди. Фридланд ўзининг айрим шахталари атроф муҳитга хавф солаётгани учун муаммога дуч келганди ва Жобс билан боғланиб, ундан Билл Клинтон билан гаплашишини сўраганди. Лекин Стив бунга муносабат билдирмаганди. “Роберт ҳар доим