Кўҳинур. Аҳрор Аҳмедов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Аҳрор Аҳмедов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-59-873-7
Скачать книгу
билан зиёфат берилди. Таомилга кўра, сарой аъёнлари тўёна сифатида ҳукмдорга кўплаб олтин ва кумуш совға қилдилар.

      Ҳумоюннинг онаси Моҳим бегим Бобур мирзонинг энг суюкли маликаси бўлиб, унга 1506 йилда Ҳиротда уйланган эди. Қизиғи шуки, бу маликанинг кимлиги, унинг аждодлари ҳақида деярли гапирилмас эди. Акбаршоҳ ҳукмронлиги даврига келиб унинг дўсти ва ҳаммаслаги Абулфазл Алломий ўз хотираномасида бу маликанинг хуросонлик аслзодалар оиласига мансуб бўлгани ҳақида ёзган эди. Ҳатто унинг асл исмини ҳам ҳеч ким билмасди. Бобур мирзо уни эркалатиб «Моҳ»им (менинг «Ой»им) деб атар эди.

      Ҳумоюннинг тақдирида темурий шаҳзодалар орасида биринчи бўлиб Кўҳинур олмосига эгалик қилиш бахти ёзилган экан. У дунёга келганда Бобуршоҳнинг Ҳиндистон тахтини қўлга киритиб, у ерда ўз ҳукмини тўла ўрнатишигача анча вақт бор эди. Бироқ Марказий Осиё сиёсий саҳнасида ўзидан тўрт ёш кичик бўлган Исмоил Сафавийнинг пайдо бўлиши уни безовта қилар эди. Исмоил Эронда шаклланган сафавийлар сулоласининг асосчиси эди. Келиб чиқиши жиҳатидан бу сулола туркий қавмга мансуб бўлса ҳам, у Эрондаги миллий уйғониш давридан бошлаб 850 йил давомида ҳукмрон сулола сифатида яшади.

      Венециялик сайёҳлардан Катерино Зено ва Ангиолелло Исмоилнинг аниқ тасвирини ёзиб қолдиришган: «У келишган, аслзода йигит эди. Қадди-қомати гўзал, кийик боласидек чаққон, оқ юзли, кенг елкали, моҳир камонбоз, кўринишидан сардорлик аломатлари сезилиб турарди. У тез мулоҳаза юритадиган, самимий муносабат эгаси, лекин шафқатсиз ва бесабр киши эди. Навкарлари унга Худога сиғингандай сиғинишарди».

      Диний ва дунёвий ҳокимиятни мукаммал эгаллаб олгач, у дин борасида шиалар назариясини бай роқ сифатида кўтариб, уни давлат дини сифатида эълон қилди ва ўн йиллик муддатга етмасдан Эрон ҳудудини аввалги ҳолатига қайтариб, давлат чегара ларини мус – таҳ камлади. Унинг бундай хатти-ҳаракатлари, албатта, рақиблар ғазабини қўзғагани аниқ эди. Сунний эътиқодга мансуб икки гуруҳ вакиллари – ғарбда турк лар ва шимолий ғарбда даштий ўзбеклар Исмоилни нафақат душман, балки ғайри мазҳаб эгаси, деб ҳисоблар эдилар.

      Даштий ўзбеклар Хуросонни бoсиб олганларидан кейин уларда эронийларга нисбатан душманлик кайфияти аста-секин кучая бошлади. Улар Эрон ҳудудига тез-тез ҳужум уюштирадиган бўлдилар. Шоҳ Исмоилнинг бир неча бор эътирозлари ва огоҳлантиришларига қарамай, Бобурнинг эски рақиби бўлмиш Шайбонийхон бу эътирозларни назарига илмади ва рақобатчилар орасидаги нафрат ва ғараз очиқ душманлик даражасигача кўтарилди.

      1510 йилнинг 2 декабрида Марв яқинида бўлиб ўтган шиддатли жангда ёрдамчи кучларнинг келишини кутаётган Шайбоний қирқ минг кишилик эроний қўшин томонидан ўраб олиниб, ишонган кучларидан ажратиб қўйилди ва ўлдирилди. Шоҳ Исмоил унинг бош чаноғини олтин билан қоплатиб, ўзи май ичадиган жом қилиб олди. Душманларига нафрати ва ғолибиятини ифодалаш учун Шайбонийнинг бош суяги терисини сомон билан тўлдириб, турк султони Боязид II га жўнатди, қолган