4-расм. Юз ияк ва пешона қўшилган ҳолда уч марта ювилади.
5–6-расмлар. Қўллар тирсаклари билан қўшилган ҳолда аввал ўнг қўл, сўнгра чап қўл уч мартадан ювилади.
7–8-расмлар. Қўллар ҳўлланиб, бошнинг тўртдан бир қисмига, сўнгра қулоққа ва бўйинга масҳ тортилади.
9–10-расмлар. Аввал ўнг, сўнгра чап оёқ тўпиқлари билан қўшилиб уч мартадан ювилади.
12-расм. Таҳорат олаётган киши маҳси кийган бўлса, қўллар ҳўлланиб, ўнг оёққа ўнг қўлда, чап оёққа чап қўлда масҳ тортилади.
ҒУСЛ НИМА?
Савол: Қачон ғусл қилинади?
Жавоб: Инсон ғусл қилиш шарт бўладиган ҳолатлар мавжуд. Жумладан, эр-хотин жинсий яқинлик қилганида, аёллар ҳайз ва нифос ҳолатидан фориғ бўлганида, уйқуда эҳтилом бўлиб қолинганида ғусл қилиш фарз бўлади. Жума ва ҳайит намозларига ғусл билан бориш эса суннат амал ҳисобланади. Шунингдек, ҳаж ёки умрада эҳром боғлаш учун, Арафот майдонида туриш учун ҳам ғусл қилиш суннатдир. Динимизда эъзозланадиган баъзи кунларда, кечаларда, Мино водийсига чиққанда, тавба қилганда, ғайридин кишининг мусулмон бўлганида ёки сафардан қайтганда ғусл қилиш мустаҳаб саналади.
Савол: Ғусл қай тариқа адо этилади?
Жавоб: Ғусл – аъзойи баданга сув еткизиш. Танадаги бирор жойга сув етмай қолса, киши жунуб ҳолатида қолади. Яъни, баданни сувдан тўсиб турувчи ҳеч нарса бўлмаслиги керак. Мисол учун, аёллар бармоқларидаги узук ёки тирноқларидаги лакка ҳам диққат қилиши керак бўлади. Сочлари ўрилган бўлса, унинг ҳам тагига сув етиши шартдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қандай қилиб ғусл қилишларини Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтиб бердилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанобат сабабли ғусл қиладиган бўлсалар, аввал икки қўлини ювишдан бошлардилар. Кейин намозга таҳорат олгандек таҳорат қилардилар. Сўнгра қўлларини сувга тиқиб ҳўллаб, сочларининг ораларига панжаларини киргизиб ишқар эдилар”.
Савол: Ғусл қилишнинг тартиби қандай?
Жавоб: Аввало, ният қилинади. Ғуслнинг нияти бундай:
«Навайту ан ағтасила ғуслан минал жанббати рафъан лил ҳадаси ва истиббҳатан лис-солбти тақоррубан миналлуҳи таъбла».
Маъноси: Нопокликни кетказиш, намоз ўқишни жоиз этиш ҳамда Аллоҳга яқинлик истаб ғуслни ният қилдим.
Иккинчидан, қўллар ювилиб, баданнинг нопок жойлари тозаланади.
Учинчидан, таҳорат олинади. Сўнгра даставвал бошга, кейин ўнг ва чап елкаларга сув қуйилиб, яхшилаб ювилади. Бу шундай бўлиши керакки, баданда мутлақо қуруқ жой қолмаслиги керак.
Савол: Ғуслнинг нечта фарзи бор?
Жавоб: Ғуслнинг 3 та фарзи бор:
1. Оғизни ғарғара қилиб чаймоқ.
2. Бурунни ачишгунча сув тортиб чаймоқ.
3. Ҳамма аъзоларни